group-telegram.com/Atirgul_kanali/841
Last Update:
#XATO 1
МУАЛЛИФ :ДИЛАФРУЗ ТОЖИМУҲАММEДОВА
Биз икки дугона қишлоқда бирга катта бўлдик. Ёшликдан иккимиз ҳам Ўқитувчилик касбини эгаллаймиз биз ҳеч қачон ажралмаймиз деб нийят қилардик. Вақти соати етиб олийгоҳга ўқишга топширдик. Аллоҳни қудрати билан иккимиз ҳам талаба бўлиш бахтига мушарраф бўлдик. Қишлоқдан келганимиз учун шахарни яхши билмасдик. Шу боис ётоқхонадан ўқишга ўқишдан яна ётоқхонага бориб келиб бир йилни ўтказдик. Иккинчи курс бошланганидан кейин ота онамизга ёрдам бўлсин деб иш ахтариб бир шинамгина кафедан иш топдик. Мен идишларни ювардим дугонам бўлса стол стулларни тўғирлаб бошаган идишларни менга юғиб олиб келиб берарди. Шундай қилиб дарсдан кейин ҳар куни ишга чиқадиган бўлдик. Дам олиш кунлари шахар айланиб дам олардик. Гуруҳимизда Али исмли кўркамгина бир йигит ҳам бор эди. Негадур шу йигитни кўрсам юрагим тез тез уриб кетар кўзларим унга тушиб қолса ҳеч ҳам ундан нигоҳларимни узгим келмай қоларди. Дугонам Нозли бўлса
---Гули бу йигит бизни менсимаса ҳам керак. Қара кўринишидан бойни боласига ўхшайди. Биз бўлса бор йўғи қишлоқдан келган оддийгина қизлармиз.
---Билмадим дугонажон шу йигитни кўрсам ҳаяжонланиб кетаман.
---Қўйсангчи у шахарлик., дадангга берган ваданг эсингдан чиқмасин. Бўлмаса амаким ўқишингни ҳам ўзингни ҳам бу ерлардан олиб кетади қишлоққа.
---Ҳа Нозли тўғри айтасан бизни бировни ёқтириб қолишга ҳам ҳаққимиз йўқ.
Бир куни дарсдан чиқиб ишга шошиб кетаётган эдик ёнимизга бир машина келиб тўхтади. Биз бунга этибор бермай шошиб ёнидан ўтиб кеттик. Кейин ортимиздан Гули деган овоз эшитилди. Мен турган жойимда қотиб қолдим. Чунки бу овоз мен учун азиз бўлиб улгурган Муҳаммадакани овози эди.
---Нозли бу Али овозими ёки менга шундай эшитилдими.
---Ҳа бу унинг овози. Секин икки дугона ортига ўгирилди.
☘️ ☘️ ☘️ ☘️
---Салом қизлар Гули сиз билан гаплашиб олсак бўладими.
---Узур эртага гаплаша қолайлик. Ҳозир ишга боришим керак.
---Ишга, сизлар ишлайсизларми.
--- Ҳа биз оддий оилани фарзандлар бўлганимиз учун ота онамизга ёрдам бўлсин деб дарсдан кейин кафеда ишлаяпмиз.
---Ҳа майли унда эртага сизни ўқиш биноси орқасидаги боғда кутаман соат тўққизу нўл нўлда.
--- Ҳоп вазиятга қараймиз. Агар соат тоққизда богга бормасам дарсда бўламан. Кутиб отирмай дарсга кира қолинг сиз ҳам.
--Аҳа ҳоп сог болинг. Юринглар ташлаб қўяман.
---Ёқ рахмат шу яқин ортада ишхонамиз. Деб дyгоналар тезда тезда юриб Муҳаммаддан узоқлашишди.
BY 𝐀꯭𝐓𝐈꯭𝐑𝐆꯭𝐔꯭𝐋꯭ 𝐊꯭𝐀꯭𝐍꯭𝐀꯭𝐋꯭𝐈꯭
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/Atirgul_kanali/841