group-telegram.com/Bintu_Muxtor_Aliy/235
Last Update:
#Қуръон_сабоқлари #1_пора #Бақара_сураси #Маънолари_таржимаси
БАҚАРА СУРАСИ (30-37-оятлар)
Мадинада нозил бўлган. 286 оятдан иборат.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман.
30. Эсла, Роббинг фаришталарга: «Албатта, Мен ер юзида халифа қилувчиман», – деди. Улар: «Унда бузғунчилик қиладиган, қон тўкадиган кимсани қиласанми? Ҳолбуки, биз Сени ҳамдинг ила поклаб ёд этиб ва Сени муқаддаслаб турибмиз», – дедилар. (У Зот:) «Мен сиз билмайдиган нарсани биламан», – деди.
31. Ва Одамга исмларнинг барчасини ўргатди, сўнгра уларни фаришталарга кўрсатиб: «Агар ростгўйлардан бўлсангиз, манавиларнинг исмларини менга айтиб беринг¬чи», – деди.
32. (Улар:) «Ўзинг поксан! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сен Ўзинг ўта илмлисан, ўта ҳикматлисан», – дедилар.
33. «Эй Одам, уларга буларнинг исмларини айтиб бер», – деди. Уларга ўшаларнинг исмларини айтиб берган чоғида: «Сизларга: «Осмонлару ернинг ғайбини биламан ва сизлар ошкор қиладиган нарсаларни ҳам, беркитган нарсаларни ҳам биламан», демабмидим?!» – деди.
34. Эсла, фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар!» дедик, бас, сажда қилдилар, фақат иблисгина бош тортди, мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди.
35. Ва: «Эй Одам, сен ўз жуфтинг ила жаннатни маскан тут. Унда хоҳлаган жойингизда бемалол енглар ва мана бу дарахтга яқинлашмангларки, у ҳолда золимлардан бўлиб қоласизлар», – дедик.
36. Бас, шайтон уларни ундан тойдирди ва бўлган нарсаларидан чиқарди. Ва: «Бир-бирингизга душман бўлган ҳолда тушинглар, сизларга ер юзида қароргоҳ ва маълум вақтгача баҳрамандлик бордир», – дедик.
37. Бас, Одам Роббидан сўзларни қабул қилиб олди, кейин (У Зот) унинг тавбасини қабул қилди. Албатта, У тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Тафсири ҲилолBintu Muxtor Aliy rasmiy sahifalari👇
Telegram | Youtube
@Bintu_Muxtor_Aliy
BY بنت مختار علي

Share with your friend now:
group-telegram.com/Bintu_Muxtor_Aliy/235