group-telegram.com/Bintu_Muxtor_Aliy/269
Last Update:
#Қуръон_сабоқлари #1_пора #Бақара_сураси #Маънолари_таржимаси
БАҚАРА СУРАСИ (70-76-оятлар)
Мадинада нозил бўлган. 286 оятдан иборат.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман.
70. Улар: «Биз учун Роббингга дуо қил, унинг қандай эканини бизга баён қилиб берсин, сигир бизга иштибоҳли бўлиб қолди, биз, Аллоҳ хоҳласа, албатта ҳидоят топувчилармиз», – дедилар.
71. У: «Албатта, У Зот: «У – минилмаган, ер ҳайдаш, экин суғоришда ишлатилмаган, айблардан саломат, чипори йўқ сигир», – деяпти», – деди. Улар: «Ана энди ҳақни келтирдинг», – дедилар. Бас, уни сўйдилар. Сал бўлмаса, қилмас эдилар.
72. Бир жонни ўлдириб қўйиб, у ҳақда ихтилофга тушганингизни эсланг. Аллоҳ сиз беркитган нарсани чиқарувчидир.
73. Кейин: «Уни у(сигир)нинг бир қисми билан уринг», – дедик. Аллоҳ худди шундай қилиб, ўликларни тирилтирур ва оят(аломат)ларини кўрсатур. Шоядки, ақл юритсангиз.
74. Сўнгра, шундан кейин ҳам қалбларингиз қаттиқ бўлди, улар тошдек ёки ундан-да қаттиқ. Ҳолбуки, тошларнинг ичида ундан анҳорлар отилиб чиқадигани бор. Ва уларнинг ичида ёрилиб, ундан сув чиқадигани бор. Яна уларнинг ичида Аллоҳдан қўрққанидан қулаб тушадигани ҳам бор. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ғофил эмасдир.
75. Сиз сабабли иймон келтиришларини тама қиласизларми? Ҳолбуки, улардан бир гуруҳи Аллоҳнинг каломини эшитар, сўнгра, уни англаганларидан кейин билиб туриб, ўзгартирар эдилар.
76. Иймон келтирганларни учратсалар: «Иймон келтирдик», – дерлар, бир-бирлари билан холи қолганда эса: «Уларга Аллоҳ сизга очган нарса ҳақида Роббингиз ҳузурида сиз билан ҳужжат талашишлари учун гапиряпсизми? Ақл юритмайсизларми?» – дерлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Тафсири ҲилолBintu Muxtor Aliy rasmiy sahifalari👇
Telegram | Youtube
@Bintu_Muxtor_Aliy
BY بنت مختار علي

Share with your friend now:
group-telegram.com/Bintu_Muxtor_Aliy/269