group-telegram.com/Bintu_Muxtor_Aliy/298
Last Update:
#Қуръон_сабоқлари #1_пора #Бақара_сураси #Маънолари_таржимаси
БАҚАРА СУРАСИ (94-101-оятлар)
Мадинада нозил бўлган. 286 оятдан иборат.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман.
94. Айт: «Агар Аллоҳнинг ҳузуридаги охират ҳовлиси бошқа одамларсиз, холис сизга бўладиган бўлса, бас, агар ростгўй бўлсангиз, ўлимни орзу қилинг».
95. Қўллари тақдим қилган нарсалар туфайли уни ҳеч қачон орзу қилмаслар. Аллоҳ зулм қилувчиларни ўта билувчидир.
96. Уларнинг ҳаётга энг ҳирс қўйган одамлар эканини топасан; ширк келтирганлардан ҳам. Уларнинг бирлари минг йил умр кўришни истайди. Ҳолбуки, ўша (узоқ умр кўриш) уни азобдан узоқлаштирувчи эмас. Ва Аллоҳ уларнинг қилаётганларини кўриб турувчидир.
97. Айтки, ким Жаброилга душман бўлса, албатта, ул у(Қуръон)ни сенинг қалбингга Аллоҳнинг изни билан ўзидан олдингини тасдиқловчи ва мўминлар учун ҳидоят ва хушхабар қилиб олиб тушди.
98. Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, расулларига, Жаброилга ва Микоилга душман бўлса, албатта, Аллоҳ кофирларнинг душманидир.
99. Батаҳқиқ, сенга равшан оятларни нозил қилдик, уларга фақат фосиқларгина куфр келтирурлар.
100. Ҳар қачон бирор аҳд қилсалар, улардан бир гуруҳи уни бузаверадими?! Йўқ! Кўплари иймон келтирмаслар.
101. Аллоҳнинг ҳузуридан улардаги нарсани тасдиқловчи Расул келганда, китоб берилганлардан бир гуруҳи худди билмагандек, Аллоҳнинг китобини ортларига қараб отдилар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
📖 Тафсири ҲилолBintu Muxtor Aliy rasmiy sahifalari
👉 Telegram | Youtube
@Bintu_Muxtor_Aliy
BY بنت مختار علي

Share with your friend now:
group-telegram.com/Bintu_Muxtor_Aliy/298