group-telegram.com/Bintu_Muxtor_Aliy/306
Last Update:
#Қуръон_сабоқлари #1_пора #Бақара_сураси #Маънолари_таржимаси
БАҚАРА СУРАСИ (106-112-оятлар)
Мадинада нозил бўлган. 286 оятдан иборат.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
106. Оятлардан биронтасини насх қилсак ёки унуттирсак, ундан яхшисини ёки унга ўхшашини келтирурмиз. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодир эканини билмадингми?
107. Албатта, осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳники эканини ва сизларга Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқлигини билмадингми?
108. Ёки Расулингиздан, бундан аввал Мусодан сўралганидек, савол сўрамоқчимисиз?! Ким иймонни куфрга алмаштирса, батаҳқиқ, тўғри йўлдан адашибди.
109. Аҳли китоблардан кўплари ўзларига ҳақ равшан бўлганидан кейин, ўз нафсу ҳаволаридан келиб чиқиб, ҳасад қилиб, иймонли бўлганингиздан кейин сизларни кофир ҳолга қайтаришни истарлар. Бас, Аллоҳ Ўз амрини келтиргунича афв этинг ва кечириб юборинг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир.
110. Намозни қоим қилинг, закотни беринг. Ўзингиз учун нимаики яхшилик тақдим қилсангиз, уни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз. Албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганингизни кўриб турувчидир.
111. Ва улар: «Жаннатга яҳудий ва насоро бўлганлардан бошқа ҳеч ким зинҳор кирмас», – дедилар. Бу уларнинг хом хаёлларидир. Айт: «Агар ростгўй бўлсангиз, далилингизни келтиринг».
112. Йўқ! Кимки яхшилик қилувчи бўлган ҳолида юзини Аллоҳга таслим қилса, унга Робби ҳузурида ажр бордир. Ҳамда уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
📖 Тафсири ҲилолBintu Muxtor Aliy rasmiy sahifalari
👉 Telegram | Youtube
@Bintu_Muxtor_Aliy
BY بنت مختار علي

Share with your friend now:
group-telegram.com/Bintu_Muxtor_Aliy/306