group-telegram.com/Bintu_Muxtor_Aliy/314
Last Update:
#Қуръон_сабоқлари #1_пора #Бақара_сураси #Маънолари_таржимаси
БАҚАРА СУРАСИ (113-119-оятлар)
Мадинада нозил бўлган. 286 оятдан иборат.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
113. Яҳудийлар: «Насоролар ҳеч нарсада эмаслар», – дедилар. Насоролар ҳам: «Яҳудийлар ҳеч нарсада эмаслар», – дедилар. Ваҳоланки, улар китоб тиловат қилурлар. Худди шу каби, билмайдиган кимсалар ҳам уларнинг гапига ўхшаш гап айтган эдилар. Бас, улар ихтилоф қилиб юрган нарса ҳақида қиёмат куни ораларида Аллоҳ ҳукм қиладир.
114. Аллоҳнинг масжидларида Унинг исми зикр қилинишини ман этган ва уларни хароб қилишга саъй¬ҳаракат қилган кимсадан кўра золимроқ ким бор? Ана ўшалар уларга фақат қўрққан ҳолларидагина киришлари керак эди! Уларга дунёда шармандалик бордир ва уларга охиратда улкан азоб бордир.
115. Машриқу мағриб Аллоҳникидир, қаёққа юзлансангиз, Аллоҳнинг юзи ўша ерда. Албатта, Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир.
116. Ва: «Аллоҳ фарзанд тутди», – дедилар. У Зот покдир. Балки осмонлару ердаги барча нарсалар Уникидир. Ҳамма Унга бўйсунувчидир.
117. У осмонлару ернинг беназир қилиб яратувчисидир. Бирор ишни ҳукм қилса, унга: «Бўл!» – дейди, холос, бас, у бўладир.
118. Билмайдиган кимсалар: «Аллоҳ бизга гапирса эди ёки бирор мўъжиза келса эди», – дейишди. Худди шу каби, улардан олдингилар ҳам уларнинг гапига ўхшаш гап айтган эдилар. Қалблари ўхшаш бўлди. Батаҳқиқ, аниқ ишонувчи қавмларга оятларни баён қилганмиз.
119. Албатта, Биз сени ҳақ билан хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Ва сен дўзах соҳиблари ҳақида сўралмассан.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
📖 Тафсири ҲилолBintu Muxtor Aliy rasmiy sahifalari
👉 Telegram | Youtube
BY بنت مختار علي

Share with your friend now:
group-telegram.com/Bintu_Muxtor_Aliy/314