group-telegram.com/Bintu_Muxtor_Aliy/328
Last Update:
#Қуръон_сабоқлари #1_пора #Бақара_сураси #Маънолари_таржимаси
БАҚАРА СУРАСИ (135-141-оятлар)
Мадинада нозил бўлган. 286 оятдан иборат.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
135. Улар: «Яҳудий ёки насоро бўлинг, ҳидоят топасиз», – дедилар. Айт: «Балки ҳаниф бўлган Иброҳимнинг миллатига (динига эргашамиз) ва у мушриклардан бўлмаган эди».
136. Айтингиз: «Аллоҳга ва бизга нозил қилинган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг авлодига нозил қилинган нарсага, Мусо ва Ийсога берилган нарсага ва набийларга Роббларидан берилган нарсага иймон келтирдик. Уларнинг орасидан бирортасини фарқламасмиз ва биз Унга мусулмонлармиз».
137. Агар сиз иймон келтирганга ўхшаш иймон келтирсалар, батаҳқиқ, ҳидоят топибдилар. Ва агар юз ўгирсалар, демак, улар фақатгина ашаддий мухолифликдадирлар. Аллоҳ сенга улар(ёмонлиги)дан кифоя қилур. Ва У ўта эшитувчидир, ўта билувчидир.
138. Аллоҳнинг «бўёғ»ини лозим тутинг. Аллоҳдан кўра «бўёғ»и яхшироқ ким бор?! «Ва биз Унга ибодат қилувчилармиз».
139. Айт: «Биз билан Аллоҳ ҳақида тортишасизми?! Ҳолбуки, У бизнинг ҳам Роббимиз, сизнинг ҳам Роббингиздир. Бизга ўз амалимиз, сизларга ўз амалингиз, биз эса Унга мухлисмиз».
140. Ёки «Албатта, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг авлоди яҳудий ёки насоро бўлган», дейсизларми?! Айт: «Сизлар билимдонроқми ёки Аллоҳми?». Ўз ҳузуридаги Аллоҳдан бўлган гувоҳликни беркитган кимсадан кўра золимроқ ким бор?! Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ғофил эмасдир.
141. Булар ўтиб кетган умматдирлар. Уларга ўзлари касб қилганлари бўлур, сизларга ўзингиз касб қилганингиз бўлур. Уларнинг қилган амалларидан сўралмассиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
📖 Тафсири ҲилолBintu Muxtor Aliy rasmiy sahifalari
👉 Telegram | Youtube
@Bintu_Muxtor_Aliy
BY بنت مختار علي

Share with your friend now:
group-telegram.com/Bintu_Muxtor_Aliy/328