group-telegram.com/RaqobatGovUz/10612
Create:
Last Update:
Last Update:
Муддатида топширилмаган уйлар, суғурта пули ҳамда стоматология хизматлари каби муаммолар ижобий ечим топди
Мурожаатлар ҳудудлар кесимида
Хоразм вилояти🔴 Ҳудудий бошқарма Хива шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро М.Х.нинг ишонч телефони орқали суғурта компанияси хизматидан норозилигини билдирган мурожаатини ўрганиб чиқди.🔴 Хусусан, истеъмолчи кредит асосида харид қилган “Changan Ben Ben” русумли электромобиль автомашинасини “My Insurance” АЖ суғурта компаниясида суғурталатган, кейинчалик автомашина воситаси йўл транспорт ҳодисасига учраган. Фуқаронинг зарарни қоплаб берилишини сўраб қилган мурожаати суғурта компанияси томонидан қаноатлантирилмаган.🔴 Ўрганишларда “My Insurance” АЖга Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни юзасидан тушунтиришлар берилди. Натижада, фуқаронинг автомашинаси учун етказилган жами 50 млн сўм зарар қоплаб берилиши таъминланди.
Сурхондарё вилояти🔴 Ҳудудий бошқарма фуқаро М.А.нинг мурожаатини ўрганиб чиқди. Мурожаатда фуқаро “Собир Термизий” МЧЖ томонидан қурилган кўп қаватли уйдан хонадон харид қилиб, уйнинг белгиланган муддатда битказиб топширилмаган даври учун тўланган кредит фоизларини компенсaция ҳисобида ундиришда амалий ёрдам сўраган. Ўрганишлар натижасида мазкур МЧЖ томонидан фуқарога 10 млн сўм компенсaция пули тўланиши таъминланди.
Наманган вилояти🔴 Ҳудудий бошқармага Наманган туманида истиқомат қилувчи фуқаро Б.М. буюртма асосида сотиб олган биологик фаол қўшимчаси (БФҚ) соғлиги учун наф бермаганлиги юзасидан шикоят қилган.🔴 Мурожаатни ўрганиш давомида “Эко Торк” компаниясидан сотиб олинган мазкур БФҚдан ижобий натижа бўлмагани, компания эса унинг пулини қайтариб бермаётгани маълум бўлди.🔴 Бошқарма ходимлари томонидан “Эко Торк” компаниясига “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 7-21-моддаси талаблари бўйича тегишли тушунтиришлар берилганда сўнг фуқарога маҳсулот учун тўланган 1.3 млн сўм маблағи қайтариб берилиши таъминланди.
Жиззах вилояти🔴 Ҳудудий бошқармага Пахтакор туманида истиқомат қилувчи истеъмолчи С.Н. Жиззах шаҳридаги “Kamronbek” хусусий клиникасининг кўрсатган сифатсиз хизматидан норози бўлиб мурожаат қилган.🔴 Мурожаат истеъмолчи С.Н. иштирокида ўрганилганида ҳақиқатан ҳам ишни бажаришда нуқсонларга йўл қўйилгани маълум бўлди. Натижада, стоматология хизмати учун тўланган 200 АҚШ доллари ва 150 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари истеъмолчига тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz