Telegram Group Search
📖Қуръон ўқилган уйга фаришталар келади, бундай уй хонадон аҳлига кенг бўлади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қуръон ўқилган уйга фаришталар келади, шайтонлар ундан узоқ бўлади. Бундай уй ўз аҳлига кенг бўлади, яхшилиги кўпаяди, ёмонлиги камаяди. Қуръон ўқилмайдиган уйга шайтонлар келади, фаришталар қочади, бундай уй ўз аҳлига тор бўлади, унинг яхшилиги кам бўлади, ёмонлиги кўп бўлади» (Имом Муҳаммад ибн Наср Марвазий ривояти).

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://www.group-telegram.com/Shayx_Hazrat.com/37277
138👍39😢8👏2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​🍃💐ҲАР ТОНГ ИНСОНДАН САККИЗ НАРСА ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ:

1️⃣ Аллоҳ таоло фарз талаб қилади;
2️⃣ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннат талаб қиладилар;
3️⃣ Замон ўтишни талаб қилади;
4️⃣ Аҳли аёл ризқ талаб қилади;
5️⃣ Котиб фаришталар тилингдан чиққанини ёзиб боришни талаб қилади;
6️⃣Шайтон гуноҳ талаб қилади;
7️⃣ Нафс шаҳват талаб қилади;
8️⃣ Ўлим фариштаси жонни талаб қилади.
✍️Имом Шофеъий

🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹
🌹ХАЙРЛИ КУН!🌹

🤲Яратган Зот бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, хар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги англаб туриш туйғусидан, улардан яхши хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин.
Кунингиз файзли ва барокатли ўтсин.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://www.group-telegram.com/Shayx_Hazrat.com/37277
156👍28😢19🤩3🥰1
​​ЭРКАК КИШИ АЁЛ КИШИНИ СЎКИШИ МУМКИНМИ?
#ҳақорат

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Эркак киши аёл кишини сўкиши мумкинми айниқса намоз ўқийдиган киши.

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мўмин инсон ким бўлишидан қатъий назар сўконғич бўлмаслиги керак. Сўкиниш намозхон бўлса, кўпроқ гуноҳ, намоз ўқимаса, гуноҳ бўлмайди дегани эмас. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар:

ليس المؤمنُ بالطَّعَّانِ ولا باللَّعَّانِ. ولا بالفاحشِ ولا بالبذيءِ

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин таҳқирловчи, лаънатловчи, фаҳш сўзловчи ва сўконғич бўлмайди», дедилар». Бошқа бир ҳадисда: У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ фаҳш сўзловчини, фаҳш сўзлашга уринувчини ҳамда бозорларда бақир-чақир қилувчини севмайди», дедилар».

أن صحابيًا جليلًا جاء يطلب الوصية من رسول الله صلى الله عليه وسلم وهو أبو جُرَيّ جابر ابن سليم الهُجَيْمي رضي الله عنه قال: قلتُ يا رسول الله اعْهَدْ لِي! -أي أوصني وانصحني-، قال: «لَا تَسُبَّنَّ أَحَدًا» قَالَ: فَمَا سَبَبْتُ بَعْدَهُ حُرًّا، وَلَا عَبْدًا، وَلَا بَعِيرًا، وَلَا شَاةً" (رواه أبو داود).

Жобир ибн Сулайм ал-Ҳужаймий розияллоҳу анҳу айтадилар: "Эй, Аллоҳнинг Расули! Менга насиҳат қилинг", дедим. У Зот алайҳиссалом: "Бирор кишини сўкманг", дедилар. Ўшандан бери на бир ҳурни ва на бир қулни, на туяни, на қўйни сўкмадим" (Имом Абу Довуд ривояти).

Агар аёлида итоатсизлик ҳолатлари кузатиладиган бўлса, унга чиройли насиҳат қилиш керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://www.group-telegram.com/Shayx_Hazrat.com/37277
149👍36🥰5😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ ҲУЛОФОИ РОШИШИДИН Китоб сотувда

Машҳур турк ёзувчиси Аҳмад Лутфий Қозончининг ўқувчиларга таниш “Саодат асри қиссалари” китоби рошид халифалар: Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳум ҳақларидадир. Бу зотлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг яқин саҳобалари бўлиб, Ислом дини таълимотлари кейинги авлодларга етиб боришида асосий ўрин тутганлар. Китобда ушбу зотларнинг ҳаётлари тарихий фактлар асосида гўзал бадиий тасвирлар билан баён қилинганки, ўқувчи беихтиёр ўша даврда яшагандек бўлади.

🇺🇿 Алифбоси: Кирилл
📕 Муқоваси: Қаттиқ
🍃Нарҳи: 400 минг

• Буюртма учун:
+998906700070
Телеграмдан @Shukurullo_uzb

🚚Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул:
102👍15🤝1
«Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:

1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.

2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.

3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.

4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.

5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди».

👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
168👍50👏7🕊3🥰1😢1
"Молларини Аллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли худди бир дона донга ўхшайди. Ундан етти бошоқ ўсиб чиқади, ҳар бошоқда юзтадан дон бор. Ва Аллоҳ кимга хоҳласа, яна кўпайтириб беради. Ва Аллоҳ қамраб олувчи ва билувчи Зотдир" (Бақара сураси, 261-оят).

👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
151👍53😢11🥰3🕊3🤔1🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲДАН ШУ ИККИ НАРСАНИ СЎРАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!

https://www.group-telegram.com/+xmD9M9DsEHQzMzZi
101👍39😢10🥰3🤔3🤝2🕊1💔1
​​ҚАНДАЙ БУЮКСАН ЭЙ, АБУ БАКР!

Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу вафот этди. Ислом халифати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккинчи буюк халифалари ҳазрати Умар (р.а)га ўтди. Ислом давлати омонатларини қабул қилиб, ҳар хил қоғозларни қараб турса кўзи бир қутичага тушди. Қутини олиб секин очиб қараса ичи дирҳамга тўла, устида ёзувли вароқ ҳам бор. Вароқни қўлга олиб секин ўқий бошлади:
«Мен ким, Аллоҳ Расулининг халифаси Абу Бакр Сиддиқ давлат хазинасидан мен учун ажратилган маошларни олишга ҳаё қилдим. Умуман ишлатмадим. Чунки менинг мақомим таблиғни (дину диёнатга, ҳидоятга одамларни даъват этиш ишларини) ҳеч қандай эвазсиз, мутлақ Аллоҳ ризолиги учун бажариб келган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг табаррук мақомлари эди. Бутунлай ўзимнинг меҳнатим билан яшадим. Ўзимдан кейинги халифага таслим этиш учун барча маошимни шу қутига йиғиб қўйдим. Давлатимиз хазинасига топширилсин ...»
Бу гапларни ўқиган янги халифа ҳазрати Умар (р.а) ичидан тўлиб келган йиғидан ўзини тўса олмасдан ерга шундай ўтириб қолди. Кейин яқиндагина бу фоний дунёни тарк қилган қиёматли дўсти, диндоши ҳазрати Абу Бакрга хаёлан мурожаат этиб:
«Қандай буюк инсонсан эй, Абу Бакр! Ҳаётлигингда сендан узиб кетишимга ҳеч қандай имконият бермасдинг. Вафотингдан кейин ҳам бунга фурсат қолдирмабсан. Қандай буюксан эй, Абу Бакр!» деб кўз ёшларини артарди.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://www.group-telegram.com/Shayx_Hazrat.com/37277
225😢62👍30👏4😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😍КАТТА ҚУРЪОНИ КАРИМ СОТУВДА!!

Катта ўлчамдаги Қуръони Карим ( Рангли Тажвид )

📐 Ўлчами: Бўйи 50 см, эни 35 см.

Оғирлиги: 5.5 кг.

🖌 Ёзилиш услуби: Мадина босма, Усмон Тоҳа хати.

🖨 Нашриёт:
Дар ал-Маарифа - Дамашқ, Сурия.

Афзаллиги: Қоғозлари қалин, ҳарфлари катта ўлчамда берилган (Ёши катта ота-оналаримиз учун жуда қулай), ён тарафларида Тафсири Баён бериб ўтилган, ҳар бир тажвид қоидалари алоҳида рангларда ифодаланган.

👍ЯҚИНЛАРИНГИЗ УЧУН АЖОИБ СОВҒА!!!

🤲Яқинларингизга Қуръон ҳадия қилиб, улкан савобларга эришиш насиб қилсин.

💸Нархи: 2 500 000 сўм

📞Буюртма учун:
+998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya
99👍20🕊4
​​ҲАР БЕМОРЛИКДАН ШИФО

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган жуда осон ва қисқа бир дуо бор. У зот у дуонинг улкан фойдасини ҳам айтганлар. Мана ўша дуо:

أَسْأَلُ اللهَ الْعَظِيمَ رَبَّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ أَنْ يَشْفِيَكَ
Яъни: “Улуғ арш Эгаси бўлган буюк Аллоҳ таолодан сенга шифо беришини сўрайман”. (Имом Абу Довуд ривояти)

Ҳадиси шарифда келадики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон бемор биродарини зиёрат қилиб, етти марта бу дуони ўқиса, агар ўша беморнинг ажали етмаган бўлса, албатта, ушбу дуо баракотидан Аллоҳ таоло унга шифо беради. Лекин ажали етган бўлса, уни ҳеч ким қайтара олмайди”, деганлар. (Имом Термизий ривояти)

"Насиҳатлар гулдастаси"дан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://www.group-telegram.com/Shayx_Hazrat.com/37277
155👍38😢6🤩3💯1
​​ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛДИМ ДЕЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Намозда имомга иқтидо қилдим деб тил билан айтиш керакми?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида ният инсоннинг қалбида бўлиб ўтадиган жараён. Ҳақиқий ният қалбда бўлади. Қалбга қўшимча равишда тил билан талаффуз қилиш афзалроқ экани айтилган. Лекин тилнинг ўзида ниятни талаффуз қилиб, қалбда ният бўлмаса жоиз эмас. Имомга иқтидо қилган киши ҳам аввало қалбида мазкур имомга иқтидо қилаётганини ҳис қилиши лозим. Ана шу ниятини тил билан ҳам айтса янада яхши бўлади. Валлоҳу аълам.

 мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://www.group-telegram.com/Shayx_Hazrat.com/37277
117👍29🥰6🔥3
Имом Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Сирингни ўзинг бил ва Раббинг билсин.
Икки зотнинг розилигини олишга ҳарис бўл: онанг ва отанг.
Қийин пайтларда икки нарса кўмакчинг бўлсин: сабр ва намоз.
Икки нарсадан асло чўчима: ризқ ва ўлим. Чунки бу иккаласи Раҳмоннинг "қўли"дадир.
Икки нарсани асло эслама: инсонларга қилган яхшилигингни ва бошқаларнинг сенга қилган ёмонлигини.
Икки нарсани умуман унутма: Аллоҳ ва Охират диёрини».

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://www.group-telegram.com/Shayx_Hazrat.com/37277
186👍43😢14🔥3👏2😭1
#mutolaa #ofiyat #shifo #Alloh
🤲 АЛЛОҲИМ, ОФИЯТДА ҚИЛ ВА ШИФО БЕР

🌙 Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен касалимдан шикоят қилиб: «Аллоҳим, агар ажалим яқинлашган бўлса, мени роҳатлантир, агар ажалимни кечиктирган бўлсанг, мендан касалликни кўтар. Агар бало келтирган бўлсанг, менга сабр бер», деб айтаётганимда, ногаҳон олдимдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб қолдилар.

Ва: «Нима дединг?» деб сўрадилар.

Мен айтганларимни такрорладим. У зот оёқлари билан мени туртиб: «(Йўқ,)

اللهُمَّ عَافِهِ أَوْ اشْفِهِ

«Аллоҳумма ъафиҳи» ёки «Аллоҳумма ишфиҳи» (Аллоҳим, офиятда қил ёки шифо бер), деб айт», дедилар. Мен ана шу кундан кейин касалликдан шикоят қилмадим» (Имом Термизий ривояти).

👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
156👍34😢9🕊3👌1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Мустаҳаб (истинжо)сиз таҳорат қилиш мумкинми?

 Ayyub domla HOMIDOV


☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://www.group-telegram.com/Shayx_Hazrat.com/37277
👍5442🤩3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚“САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ”

🍃 Сийратга оид китоблар ичида “Саодат асри қиссалари” бадиийлиги билан бошқаларидан ажралиб туради. Шу боисдан ҳам энг кўп ўқилган асарлардан саналади.

✍️ Аҳмад Лутфий Қозончи қаламига мансуб асар турли хил кўринишларда чоп этилган.

💁🏻 Сиз азизларнинг эътиборингизга 1,2,3,4 тўпламлик китобни тақдим этамиз.

Жаноби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг туғилишларидан то вафотларига қадар муборак ҳаётларини қамраб олган асарни биздан харид қилинг.

Муқоваси: ҚАТТИҚ
Жамланган: 4 та КИТОБ📚

❗️Ўқинг ва Пайғамбаримиз хаётлари хақида, улар Ислом учун, уммат учун жуда кенг меросларини, ўгитларини хаётга тадбиқ қилинг!

🍃Нарҳи: 380 минг

• Буюртма учун:
+998906700070
Телеграмдан @Shukurullo_uzb

🚚Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул:
52👍10👏2
ИМОН ҲАЛОВАТИНИ ТОПИШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Дуонинг арабча матни
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ إِيْمَانًا دَائِمًا وَأَسْأَلُكَ قَلْبًا خَاشِعًا وَأَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَأَسْأَلُكَ يَقِيْنًا صَادِقًا وَأَسْأَلُكَ دِيْنَا قَيِّمًا وَأَسْأَلُكَ الْعَافِيَةَ مِنْ كُلِّ بَلِيَّةٍ وَأَسْأَلُكَ تَمَامَ الْعَافِيَةِ وَأَسْأَلُكَ الْغِنَي عَنِ النَّاسِ.

Ўқилиши: Аллоҳумма инний ас’алука иимаанан дааиман ва ас’алука қолбан хошиъан ва ас’алука ъилман наафиъан ва ас’алука йақийнан содиқон ас’алука дийнан қоййиман, ас’алука ъаафията мин кулли балиййатин ва ас’алука тамааман ъаафийати ва ас’алукал-ғинаа ъанин-нааси.

Маъноси: Ё Аллоҳим Мен Сендан доимий имонли бўлишни сўрайман. Мен Сендан қўрқадиган қалб, доимо фойда берувчи илм сўрайман. Мен Сендан содиқ ишонч сўрайман. Мен Сендан ҳақиқий диндорлик, тўғри диёнат сўрайман. Мен Сендан барча бало-қазолардан офият-тинчлик беришингни сўрайман. Мен Сендан тўлиқ омонлик, хотиржамлик сўрайман. Мен Сендан одамлардан беҳожат бўлишни сўрайман.

👉 @Shayx_Hazrat
150👍58😢6👏5🔥4🥰1
​​ЯХШИ КЎРМАЙ КЎРИНГЧИ!

Оиша розиёллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У киши айтадилар:
"Бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни хурсанд ҳолда кўриб қолдим. У кишига дедим:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Мен учун дуо қилинг!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳим! Оишанинг олдинги ва кейинги, ошкор ва яширин гуноҳларини мағфират қилгин!
Оиша онамиз дуодан хурсанд бўлганларидан кулибдилар. Ҳатто бошлари кўксиларига эгилиб қолибди. Шунда у кишидан  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
- Дуойим сени хурсанд қилаяптими?
Оиша розиёллоҳу анҳо дедилар:
- Нега энди хурсанд бўлмай?!
Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳга қасамки, бу дуони умматим учун ҳар намозда қиламан!

Бу ҳадисни имом Ибн Ҳиббон роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Саҳиҳ"ида, имом Баззор роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Муснад"ида келтиришган.

Шундан кейин ҳам Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрмай кўрингчи!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://www.group-telegram.com/Shayx_Hazrat.com/37277
238😢57👍30🕊4🔥3😎2
Аллоҳ ёзиб қўйганидан ортиқ бирон нарса бошига тушмаслигига амин бўлган инсоннинг таваккулидек таваккул қилгин.

✏️ Юнус ибн Асбот

👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
93👍31😢11🔥4👏1
Қўшнидан Аллоҳ таоло берган неъматни – қуёшни, ҳавони тўсманг!

Баъзи маҳаллаларга борганимизда бир эътибор бериб қарайлик. Баланд-баланд иморатларнинг ёнида ғарибгина қўшни ҳовлиларни кўрамиз. Ана шу баланд-баланд уйларни қурган бойвачча бу билан қўшнисининг ҳаққини поймол этаётгани ҳақида бир ўйлаб қўйсин. Чунки у ўзининг ҳавои нафсини қондириш эвазига қўшнисидан Аллоҳ таоло берган неъматни – қуёшни, ҳавони тўсяпти.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://www.group-telegram.com/Shayx_Hazrat.com/37277
111👍49😢16💯11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Қассоблар молнинг калла-поча ва терисини бепул ё арзон нархда олиб кетади. Шу тўғрими?

 Ayyub domla HOMIDOV


ПОСТНИ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!»
👉КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!

https://www.group-telegram.com/+xmD9M9DsEHQzMzZi
61👍10👏1
2025/08/23 21:15:00
Back to Top
HTML Embed Code: