group-telegram.com/Shayx_Hazrat/37608
Last Update:
Бир дақиқада гуноҳлар тоғини савоблар тоғига алмаштириш
Билингки, инсоннинг ширк, куфр ва бошқа гуноҳи кабиралардан тавба қилиши учун бир дақиқа ёки бир лаҳза кифоя қилади. Лекин бу Аллоҳ таоло тавфиқ берганларга насиб этади. Ким гуноҳларига чин дилдан тавба қилса, гарчи улар осмон қадар етса ҳам Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечиради. Астойдил тавба қилган инсоннинг ёмонликлари яхшиликка айлантирилиши ҳам мумкин. Уламолар айтадилар: “Тавба совунга ўхшайди. Совун кирларни кетказгандек, тавба ҳам ботиний кирлар, яъни гуноҳларни кетказади”. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтади: “Албатта, ўтган гуноҳлар насуҳ (ҳақиқий) тавба ила яхшиликларга айланади. Бу шундай бўладики, ҳар сафар ўтган ишларини эсласа, надомат қилиб, истиржоъ (мусибат пайтида айтиладиган - “Инна лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун (Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, Унинг ҳузурига қайтгувчилармиз) дейиш ва истиғфор айтиши лозим. (Агар шундай қилса,) ушбу эътибордан гуноҳ тоатга айланади". Имом Қуртубий роҳимаҳуллоҳ: "Агар банданинг тавбаси саҳиҳ (тўғри, ҳақиқий) бўлса, ҳар бир ёмонлик ўрнига яхшилик қўйиб қуйиш Аллоҳ таоло карамидан йироқ эмас", деган.
Далил:
Аллоҳ таоло айтади:
“Улар Аллоҳга қўшиб, бошқа “илоҳ”га илтижо қилмаслар ва Аллоҳ ўлдиришни ман этган жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлар)ни (иймонсиз ҳолда) қилса, гуноҳга (уқубатга) учрар, қиёмат кунида унга азоб бир неча баробар зиёда қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур. Илло, кимки (шу дунёда) тавба қилса ва иймон келтириб, яхши амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қуяр. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир” (Фурқон сураси, 68-70-оятлар),
Имом Ғаззолий айтади: “Айбларни ёпувчи, ғайбларни билувчи Зотга қайтиш орқали гуноҳлардан тавба қилиш солиҳлар йўлининг ибтидоси, ҳақ йўлни ирода қилганларнинг илк қадамлари бўлиб, бобомиз Одам алайҳиссалом бу йўлга дастлаб қадам қўйганлардандир. Ота-боболарга эргашиш фарзандларга нақадар муносиб иш!”
«Фазилатли амаллар» китобидан.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
BY ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Share with your friend now:
group-telegram.com/Shayx_Hazrat/37608