group-telegram.com/Shayx_Hazrat/37669
Last Update:
Ким гуноҳ ишни кам қилади
Сўради: Устоз, айтинг-чи, донишмандликнинг ибтидоси нимаю интиҳоси нима?
Жавоб берди: сукут ва яна сукут...
➖➖➖
Сўради: Хўш бу нени англатади?
Жавоб берди: Илк сукут – билмасликни англатса, охиридаги сукут эса, билмаганини билганидан кейинги сукутдир.
➖➖➖
Сўради: Айтганингизни батафсилроқ баёт этсангиз?
Жавоб берди: гап шундаки, инсон аввалига билмагани учун сўзламайди, сўнг эса, кўп нарсалар моҳиятини тушунгани учун онгли равишда сукут сақлайди...
➖➖➖
Сўради: Бундай ҳолатда донишмандликнинг ўртаси нима билан баҳоланади?
Жавоб берди: Кишининг ўз билганларини бошқаларга кўрсатишга интилиши ва буни амалда муваффақиятли уддалай олиши орқали...
➖➖➖
Сўради: Фозил инсонларни қандай билиш мумкин?
Жавоб берди: Уларнинг диллари илму ҳикмат, тиллари ширин калом билан зийнатланган, хулқ-атвори гўзал одоб ва хушхулқлик билан безанган, бажарадиган амаллари эзгулик ва бунёдкорликка йўналтирилган бўлади...
➖➖➖
Сўради: Вафоли ёр ким?
Жавоб берди: Ҳаёт йўлларида доимо ҳамнафас, ҳамдам бўлган сирли ва жозибали, жонкуяр ва содиқ дўст, қалбан яқин инсон.
➖➖➖
Сўради: Ўзининг нафсига қул бўлган кишиларга таъриф берсангиз?
Жавоб берди: Бу тоифадагиларнинг минадиган улови – жоҳиллик, жилови – ғафлат, кўзлаган манзили – шармандалик эрур. Чунки, улар бу олам бойликларини фақат ўзига тегишли, деб билишади ва ҳар бир нарса моҳиятига шу нуқтаи назардан ёндашишади. Улар учун бу олам роҳат-фароғат, айшу ишрат имкони саналади...
➖➖➖
Сўради: Қай тоифа инсонлар гуноҳ ишни кам қиладилар?
Жавоб берди: Гуноҳ ишни қилмасидан олдин унинг оқибати нималарга олиб келишини тушуниб етган ҳамда аввалги гуноҳлари учун тавбаси қабул қилинишига қаттиқ умидвор бўлганлардир.
“Фарзанднома” китобидан.
Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? 👉ЖАВОБ:
BY ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Share with your friend now:
group-telegram.com/Shayx_Hazrat/37669