Telegram Group Search
⚡️⚡️⚡️

Бугун Янги Ўзбекистон боғида унутилмас ва ҳаяжонли онлар гувоҳи бўлдик. Тошкент вилоятининг мард ва фидойи йигитлари Ватан олдидаги муқаддас бурчини адо этиш учун бир йиллик ҳарбий хизматга тантанали равишда кузатилди.

Тадбир давомида аскарлик сафарига отланган йигитлар шижоат ва ғурур билан саф тортган бўлса, уларнинг ота-оналари ҳаяжон аралаш қувонч кўз ёшлари ила фарзандларига оқ йўл тилади.

‼️Маросимда ҳарбий соҳа вакиллари, ҳокимият мутасаддилари, фахрийлар ва ёшлар иштирок этиб, йигитларга омад ва шарафли хизмат тилашди.


Yoshlar kundaligi
#Мотив

🇺🇿🇷🇺 Давлатимиз раҳбари Францияга бўлган тарихий ташрифдан қайтишлари биланоқ Россиядан вакил келибди юртимизга.

🙌 Мамлакат етакчисининг шунчалик энергияларига тан бермай илож йўқ.

Шунақа пайт бу инсонга ҳам осон эмаслигини янада яхшироқ ҳис қилиб юборади киши. Нима дедингиз?


Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Юр кетамиз ўзимизнинг осмонларга,
юр кетамиз ўзимизнинг бўстонларга...


✍️ Шеър: Икром ИСКАНДАР
🖼 Рассом: Фаррух Авелов

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🎶 Ушбу сатрлар билан бошланувчи қўшиқни Тошпўлат Маткаримов маромига етказиб ижро этган. Баҳорий кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

ЎҚУВЧИНИ ЖАЗОЛАШНИНГ ДУНЁ ТАЖРИБАСИ. БИЗНИКИ ҲОЛВА ЭКАН

🇺🇸 АҚШ

Энг даҳшатли жазо — бу дарсларга боришни тақиқлаш. Америкада мактаб ўқувчиси учун бу фожиа. Чунки ёмон баҳо олганлар кейинги йилга қолдириб юборилади. Баҳолар эса компьютер дастури ёрдамида қўйилади. Жиддий мактаб қоидабузарликлари билан полиция ва суд тизими шуғулланади.

🇯🇵 Япония

Японлар болани кичик ёшидан меҳнатга ўргатади. Синфхоналар ва мактаб ҳовлисига қўшиб ҳожатхонани ҳам ўзлари тозалайди. Мактабларда интизомга қатъий риоя қилинади. Кеч қолиш, бўяниш ёки формасиз дарсга кириш жисмоний меҳнат ёки дарра билан жазоланади.

🇩🇪 Германия

Ўқувчи дарсдан қочса, вояга етмаганлар хизмати аралашади. Агар таълим интизоми бузилган бўлса, мактаб маъмурияти полицияга хабар беради. Ойига 3 кундан ортиқ сабабсиз дарс қолдирганларга 1000-2500 евро жарима солинади.

🇰🇷 Жанубий Корея

Ўқитувчи итоатсиз ўқувчиларни жисмоний жазолаш ҳуқуқига эга. Масалан, кафтларга калтак билан уриши мумкин. Бунинг учун ота-оналар ҳеч қандай эътироз билдира олмайди.

🇬🇧 Буюк Британия


Дарс пайтида ўқувчиларни мактаб ҳудудидан чиқариш тақиқланади. Фақат ота-оналар ёки кураторнинг ёзма илтимоси билан рухсат этилади. Шу билан бирга, ота-оналар ўз фарзандини мактабдан олиб кетгани учун жаримага тортилиши мумкин. Агар жарима 28 кунда тўланмаса, жиноий жавобгарликка тортилади.

🇫🇷 Франция

Агар ўқувчи ойда тўрт мартадан кўп дарс қолдирса 150 долларгача жарима солиниши мумкин. Агар ўқишни қолдириш боланинг таълимига таъсир қилаётган бўлса, ота-оналар 2 йиллик қамоқ жазоси ва 33 минг доллардан ортиқ миқдорда жаримага тортилади.

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр

🪐 ЎЗНЕТНИНГ ЁҚИМТОЙИГА АЙЛАНГАН ЖАНГЧИ – САТУРН ҲАҚИДА

😔 ММА жангчиси Сатурн (асл исми Оғабек) билан видео суҳбатни кўриб, негадир йиғлагим келди. Девқомат синфдошларимни эсладим. 2001 йил ўрта мактабни тугатдик. Бир товоқ картошка қовурдоқ билан битириш оқшомини ўтказдик. Юрак дукурлаб уриб турибди. Кимдир “через-через” иш топди ва саккиз синфдошим Тошкент атрофларидаги “парник”ларга ишга кетди. У пайтларда “парник” янгилик бўлиб, аёвсиз химикатлар ишлатиларди, ўша синфдошларимнинг бўйи ўсмай қолди, 17 яшарлигида қандай бўлса, шундай қолишди. Кейин Россия, мардикорчиликнинг узун йўли, хуллас, ҳаёт ташвишларидан ортиб ўқишга имкон бўлмади-бўлмади.

🍂 Ачинарлиси, энг аълочимизнинг бошида қисмат ғилдираги айланиб кетди. Мактабни битирар-битирмас отаси қазо қилди. У ўқишни ҳам бир четга қўйиб, укаларини ўқиши, яшаши учун ишлади. Кейинроқ бир амаллаб ўқишга кириб, қишлоққа қайтиб коллежда, мактабда ишлади. Қачон қишлоққа борсам, пахта даласида, ўқувчиларни ишлатаётгани, давомат қилаётгани ёки даласидан, томорқасидан ишлаб қайтаётганини кўрардим. Ҳолбуки, у йигит ҳақиқий талант эди, Ўзбекистоннинг олтинбошларидан бири бўлиши мумкин эди...

"Сатурн" лақабли жангчи ўша авлоднинг шўр пешона вакили экан. Важоҳат бор, юрак 2 яшар боладек топ-тоза, туркийларга хос жангарилик, куч-ғайрат ёғилиб турибди, фақат билим йўқ, илм йўқ, урилиб-сурилиб, туртиниб-қимтиниб ҳаётда ўз ўрнини топишга интилган ёшлардан бири.


🥊 Сатурннинг бугунги танлаган йўлини ҳам оқламоқчи эмасман, аслида ММА спорт тури сифатида маданиятли давраларда яхши баҳоланмайди, инсонларни ўзаро очиқ муштлашиши жудаям тўғри эмас. Бироқ, унда танлов йўқ, Сатурннинг ҳаёти ўтган даврнинг жамики фожеаларию хатоларига бир тимсол. У ўша вақтда ўз муаммолари билан ёлғиз қолиб кетмаганида эди, давлатни таниганида эди, бугун ҳаёти бошқача бўларди, катта спортнинг бошқа профессионал турларида жавлон ураётган бўларди.

🔥 Шуларни ўйларканман, бугун давлатнинг ёшларга доир сиёсати кескин ўзгаргани, Сатурн сингари чапдаст, "дух"и баланд, соғлом йигитларга иш топиб бериш, ўқитиш, барча соҳаларда имтиёзлар бериш, деҳқончилик хоҳлаганларга ер ажратиш сингари қарорларини нақадар зарурат эканлигини ўйлайман. Бугун ҳам Сатурн сингари ўз муаммолари билан ёлғиз қолиб кетган бўз болаларга елка тутаётган маҳалла ёшлар етакчиларига куч-қувват берсин, улар кенг маънода Ватанни, келажагимизни қутқариб қолишда иштирок этаяптилар деб айтгим келади.

Ўзнетнинг ёқимтойига айланган, "Октагон" лиганинг юлдузи, омадсизликни енгиб ўтиб, иродасини намоён қилган Сатурн бежиз халқ севгисини қозонмаган экан. Ҳа, у беқиёс жангчи эмас, дилига нима келса, ўшани гапиради, фикрлари ҳам чуқур тафаккурга асосланмаган, жайдари. Бироқ, у Сатурн. Мухлислар ёқимтойи. Унинг бақир-чақирлари, жиндек тумтароқ, каттасираб айтган гапларида ҳам юмор бор. Бугун унинг юлдузи чақнашни бошлади.

✍️ Саид БОБОЕВ

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Кеча вилоятимизнинг бир гуруҳ жасур йигитлари бир йиллик ҳарбий хизматга кузатилди. Ушбу жараён ҳақида аввал хабар берган эдик. Энди эса, ушбу видео орқали кузатув маросимининг қандай кечганини томоша қилишингиз мумкин.

Ватан ҳимояси йўлида илк қадамни ташлаган бу йигитларга куч-ғайрат тилаймиз!


Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

😍Опалар маза қиляпти.

Янгийўл тумани. Наврўз.


Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Наврўз2025

Янги кун Янгийўлдан бошланади!

😍 Шундай катта сайл бўлдики, бир томонда ўнлаб қозонларда ош-у, сумалаклар, бошқа томонда юртнинг машҳур хонандалари халқнинг кўнглини олиш билан шуғулланди.

📹 Одамларнинг кайфиятини видеода кўришингиз мумкин.


Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Меҳрибоним, ғамхўрим,
Жон дадам, жоним дадам.🥹

✍️ Зиёвуддин Мансур

Отаси бор дўстларим. Ишонинг, сиз дунёдаги энг бахтли инсонсиз. Нима дедингиз?


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

Оилага, ота-онага, дўстларга, ҳатто ўқишимиз ва ўз устимизда ишлашимиз учун ҳам вақт қолдирмаяпти бу интернет.

😕Сизга ҳам шу сезиляптими?


Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Отабек Турсунқуловнинг видео гувоҳлик беришича, Олмалиқда бошланган Наврўз сайлини ҳиндлар ҳам жон жахти билан қиздираётган эмиш😁

☺️Хўш, сизлар томонда байрам қандай ўтяпти?

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мавсум

Старт чизиғи: Тошкент вилоятида 2025 йил ҳосили учун чигит экиш бошланди.

Бу йил вилоятда 45 минг гектар ерга уруғ экилади. Бу ўтган йилга нисбатан икки баравар кам.


Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

🎉Наврўз тантаналари Олмалиқда кенг нишонланмоқда. Ёшлар авжида, ёшлар фаол.

📹Видео: Отабек Турсунқулов

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Оққўрғон. Наврўзи олам шукуҳи.

📹Видео: Хожиакбар Сафарматов


Yoshlar kundaligi
#диққат

‼️ Расман: Ўзбекистонликлар Наврўз байрамида неча кун дам олишади?


🗓 5 кунлик иш ҳафтаси – дам олиш кунлари: 21, 22 ва 23 март

🗓 6 кунлик иш ҳафтаси – дам олиш кунлари: 21 ва 23 март, 22 март (шанба) – иш куни.

Yoshlar kundaligi
2025/08/27 19:53:14
Back to Top
HTML Embed Code: