Telegram Group Search
Парламент фаолияти янги босқичда: депутатлар ташаббуслари сони ортаяпти

👏Сўнгги пайтларда деярли ҳар бир ялпи мажлисда депутатлар қонунчилик ташаббуси асосида тайёрлаган 1–2 та қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, маъқулланмоқда.

📈 Бу — мамлакатимизда парламентнинг қонун ижодкорлигидаги фаоллиги ортиб бораётганини кўрсатувчи яхши тенденциядир.

❗️Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга субъектлар томонидан киритилган қонунлар орасида депутатлар улушининг ошиб бориши, энг аввало, қонунлар халқ манфаати ва ҳаётий эҳтиёжлардан келиб чиқиб қабул қилинишига хизмат қилади деб ўйлайман.

Маьлумот учун. Эртанги ялпи мажлисда ҳам депутатлар томонидан ташаббус қилинган иккита қонун лойиҳаси кўриб чиқилади.

https://www.group-telegram.com/abdumannop_buriyev.com
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥21🙏1
Фермерларнинг фаолиятига аралашувга чек қўювчи қонун депутатлар томонидан маъқулланди

▶️ Ялпи мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.

🖥 Қонун лойиҳасида қуйидаги муҳим нормалар назарда тутилган:

Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга товарлар ёки молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгилаш;
Фермер хўжаликларига икки ва ундан ортиқ ер участкасидан бири ёки бир нечтасини қайта ижарага бериш (ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш) имкониятини яратиш;
Агар фермер хўжалиги раҳбари давлат хизматига қабул қилинса, ер участкасини ижара шартномаси амал қилиш муддати давомида оила аъзоларидан бирига ўтказиш ҳуқуқини бериш.

💬 Депутатлар таъкидлаганидек, мазкур қонун лойиҳаси қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини қўллаб-қувватлаш, фермерларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва молиявий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

❗️Энг муҳими, ушбу ташаббус ЎзЛиДеП сайловолди дастурида белгиланган вазифалардан бири бўлиб, ЎзЛиДеП сайловолди ваъдаларидан яна бирини бажармоқда.

https://www.group-telegram.com/abdumannop_buriyev.com
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥3👏1
🌍 “Ватандош” картаси эгалари учун янги имтиёзларни назарда тутувчи қонун қабул қилинди

▶️ Ялпи мажлисида “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, маъқулланди.

🖥 Қонун лойиҳаси хорижда яшаётган ватандошларимиз билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, уларни ватанимиздаги ислоҳотлар ва тараққиёт жараёнларида фаол иштирок этишга рағбатлантиришга қаратилган.

🖥 Қонун лойиҳасида “Ватандош” картаси эгалари ва уларнинг оила аъзоларига
миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги айрим давлат хизматлари бўйича давлат божидан озод этишни назарда тутади.

🤝 Ушбу қонун лойиҳаси қабул қилиниши натижасида:
хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан амалий ҳамкорлик кенгаяди,
уларнинг юртимизга инвестиция, тажриба ва лойиҳалар олиб кириши учун шароит яратилади,
Ватан билан маънавий ва иқтисодий боғлиқлик янада мустаҳкамланади.

https://www.group-telegram.com/abdumannop_buriyev.com
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👏3
Рецепт билан бериладиган дориларнинг ноқонуний айланмаси учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

▶️ Ялпи мажлисда бир гуруҳ депутатлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган, рецепт билан бериладиган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси маъқулланди.

🖥 Ушбу қонун лойиҳаси долзарб аҳамиятга эга бўлиб, аввало халқ саломатлигини ҳимоя қилишга хизмат қилади. Чунки сўнгги йилларда айрим шахслар томонидан рецептсиз психотроп ва кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдоси ортиб, ҳатто инсон ҳаёти учун хавфли оқибатларга олиб келаётгани хавотир уйғотмоқда.

❗️Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга тегишли ўзгартишлар киритилиб, рецепт билан бериладиган дориларни ноқонуний сотганлик учун жарима миқдорлари оширилмоқда.

👍 Ушбу ташаббус қонунчилик орқали жамият саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш, фармацевтика тармоғида тартибни мустаҳкамлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш йўлида муҳим қадам бўлади деб ҳисоблайман.

https://www.group-telegram.com/abdumannop_buriyev.com
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥2👏2
Авиакомпаниялар қачон мижозни ҳурмат қилишни ўрганади?

🛫
Бугунги постим – мамлакатимиздаги хизмат кўрсатиш маданияти ва айрим авиакомпанияларнинг масъулиятсизлиги ҳақида.

Бундан бир ой аввал бир нечта пенсия ёшидаги курсдошлар 40 йил деганда учрашиш ҳамда Хоразмга зиёрат саёҳатига боришлари учун Centrum Air авиакомпаниясидан билет сотиб олишади. Нима учун айнан шу авиакомпания? Чунки нархлари арзонроқ эди. Аммо маълум бўлдики, арзон хизматнинг “қадри” қимматга тушар экан.

Саёҳатлари бекаму-кўст ўтиши учун меҳмонхона ҳақи, транспорт хизматлари учун тўловлар олдиндан амалга оширилиб, барча сафар режалари тузилган ҳамда курсдошлар сафарни интиқлик билан кутишаётган эди.

⛔️ Бироқ рейсга бир неча соат қолганда чемоданлар тайёр, одамлар йўлга чиқиш арафасида турганда авиакомпаниядан смс келади: рейс вақти ўзгарган, эрталаб эмас, кечқурун учасиз дейишади. Тамом – бутун режа издан чиқди, меҳмонхона пули, хизмат ишларига сарфланган маблағлар куйди. Авиакомпаниячи? Шунчаки “ноқулайлик учун узр” деб қўяди холос.

Савол туғилади:
1⃣График ўзгарган бўлса нега йўловчилар олдинроқ хабардор қилинмайди?
2⃣Нега авиакомпания билетни бошқа мавжуд рейсларга алмаштириш чораларини кўрмайди?
3⃣Нега етказилган ноқулайлик учун компенсация тўланмайди?
4⃣Ривожланган давлатларда бундай ҳолат бўлганида авиакомпания қандай жавобгарликка тортилар эди?

🇪🇺 Масалан, Европада авиакомпания рейсни 3 соатдан кўпроқ кечиктирса катта миқдорда компенсация тўланади.
🇷🇺 Россияда ҳам ҳар бир кечиккан соат учун билет нархининг 3% миқдорида тўловлар компенсация қилиб берилади.

Ушбу бир кичик муаммони ортида транспортда йўловчи ташишда хизмат кўрсатиш соҳасидаги бепарволик, мижозга муносиб муносабатнинг йўқлиги билан боғлиқ деб биламан. Бундай ҳолатлар назоратга олинмас экан эртага яна минглаб фуқароларга нисбатан ҳам такрорланаверади.

Транспорт соҳасида йўловчи ташувчи компаниялар мижозни ҳурмат қилишни ўрганмас экан, бу нафақат одамларнинг кундалик ҳаётига, балки мамлакатнинг халқаро нуфузи ва туризм салоҳиятига ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатаверади.

Постга қўшимча. Авиакомпанияга қўнғироқ қилиб эътирозлар билдирилгач ҳамда келтирилган ноқулайлик учун компенсация ундирилиши маълум қилингач, “Uzbekistan Airways”нинг эрталабки рейсига билетлар тезда алмаштириб берилди. Бу учун авиакомпания жамоасига кўрсатган тезкорлиги учун миннатдорчилик билдирамиз.

Лекин ҳақиқат шундаки, эътироз билдирмаган, қўнғироқ қилиб оператор жавобини узоқ кутишни истамаган, ўзининг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларини талаб қила олмаган юзлаб йўловчилар тақдири нима бўлади? Уларнинг йўқотган вақтини ва асабларини, вақтинча бекор қилинган режаларини ким ҳисобга олади?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17👏4🔥2
🏢 Fraksiya oldida turgan vazifalar belgilab olindi

Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi O‘zLiDeP fraksiyasi yig‘ilishida dastlab Prezidentimiz raisligida mahalla tizimini yanada takomillashtirish va joylarda ishlarni samarali tashkil etish masalalari yuzasidan bo‘lib o‘tgan videoselektor yig‘ilishida belgilab berilgan vazifalarning ahamiyati haqida so‘z yuritildi.


🔴BATAFSIL

Veb-sayt|Telegram| Facebook| YouTube| InstagramXParlamentTV_RADIO| Yoshlar parlamenti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
Яна бир мурожаат ижобий ҳал этилди

📌 Ўтган ой Бўка туманида ўтказилган ўрганишларимиз давомида аҳоли томонидан қатор амалий таклиф ва мурожаатлар ёзиб олинган эди. Ушбу мурожаатларнинг ҳар бири юзасидан манзилли ишлар ташкил этилмоқда.

💱 Шундай мурожаатлардан бири — туман марказидан узоқроқ жойлашган аҳоли яшайдиган ҳудудда банкоматга эхтиёж борлиги, одамлар нафақа, ойлик ёки картасидаги маблағларни ечиш учун туман марказига бориб қийналаётгани ҳақида эди.

Масала юзасидан мутасадди банкка мурожаат қилинди;
Ҳудуд аҳолиси сони, банкоматга бўлган талаб ва инфратузилмавий имкониятлар ўрганилди;
Натижада мурожаатчилар яшайдиган ҳудудда банкомат ўрнатилди.

🤝 Масалани ҳал этишда амалий ёрдам ва ташаббускорлик кўрсатган банк раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.

Халқ билан мулоқот – натижа бериш керак. Мурожаатлар назоратимизда, ишларимиз эса давом этади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11👏1
🇺🇿 21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун!

🗓 1989 йил 21 октябрь куни қабул қилинган “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун халқимиз маънавий уйғониши ва миллий ўзлигини англаш йўлидаги буюк тарихий қадам бўлди.

Она тили — миллатнинг юраги, ифтихори ва тафаккури. Унинг қадрини билиш, нуфузини ошириш — ҳар биримиз учун муқаддас бурчдир.

🎓 Шунингдек, тил байрами арафасида яна бир қувончли янгилик: дунёнинг энг нуфузли таълим масканларидан бири — Оксфорд университетидаги “Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари” факультетида эндиликда ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўқитилади!

Бу — нафақат тил байрамимизга муносиб совға, балки она тилимизнинг жаҳон илмий майдонида эътироф этилаётганининг ёрқин далилидир.
Дунёда илм ва маданият ўчоғи бўлган Оксфордда ўзбек тили ўрганилиши — халқимизнинг бой тарихига, маданиятига ва тилига бўлган халқаро қизиқиш ортиб бораётганидан далолат.

Бугунги кунда ўзбек тилини нуфузини янада ошириш учун ва мамлакатимизда тил сиёсатини такомиллаштириш учун юртбошимиз бошчиликларида улкан ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги “Мамлакатизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–6084-сон Фармони қабул қилинди ва ушбу Фармонда ўзбек тилини нуфузини оширишга қаратилган дастурлар белгиланган бўлиб, унда 2020 — 2030 йилларда Ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди.

❗️Шу ўринда таъкидлаш жоизки, давлат тилига бўлган эътибор қонун ижодкорлиги жараёнига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди.
Авваллари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар аввал рус тилида ёзилиб, сўнг давлат тилига таржима қилинган бўлса, эндиликда Қонунчилик палатасига тақдим этилаётган қонунлар тўғридан-тўғри давлат тилида киритилмоқда. Бу — давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни мустаҳкамланаётганининг ёрқин далилидир.

🎉 Фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларимизни Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун билан чин дилдан табриклайман!
Она тилимиз дунё минбарларида янграйверсин, нуфузи ортиб, абадий яшасин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🎉4🔥1
Forwarded from Kun mavzusi
🤔Бугун, 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасида белгиланганидек, давлат тили — ўзбек тили ҳисобланади. Мазкур норма фақатгина ҳуқуқий қоида бўлибгина қолмай, балки мамлакат суверенитети ва миллий бирлик рамзи сифатида аҳамият касб этади.

🇺🇿 Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Қонунчилик палатаси депутатлари ўз муносабатларини билдирибди:

🟡 Мавлудахон Хўжаева:
Тил — миллатнинг руҳи, давлатнинг асосий устуни, халқнинг тафаккури ва маънавияти ифодасидир. У ҳар бир халқнинг тарихий хотираси, маданияти ва анъаналарини ўзида мужассам этган муқаддас бойлик ҳисобланади. Шу маънода, ҳар бир миллат ўз тилига эъзоз билан қараши, уни асраб-авайлаши, авлоддан авлодга етказиши шарт ва зарур. Чунки тил йўқолса — миллат йўқолади, миллат йўқолса — давлат таназзулга учрайди.


🟡 Бобур Бекмуродов:
Бугун миллатимиз овози - Ўзбек тилимиз байрами!
Ўзбек тили - халқимизни бирлаштирувчи кучдир.
У қадриятларимиз ташувчиси, миллий тараққиётимизнинг энг муҳим шартидир!
Байрамимиз муборак бўлсин!


🟡 Абдуманноп Бўриев:
Она тили — миллатнинг юраги, ифтихори ва тафаккури. Унинг қадрини билиш, нуфузини ошириш — ҳар биримиз учун муқаддас бурчдир.
Шунингдек, тил байрами арафасида яна бир қувончли янгилик: дунёнинг энг нуфузли таълим масканларидан бири — Оксфорд университетидаги “Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари” факультетида эндиликда ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўқитилади!


🟡 Зебинисо Рахманова:
Ўзбек тили — бизни бирлаштирадиган, тарихимизни эслатадиган ва келажакка ишонч билан қарашга чорлайдиган муқаддас тимсолдир. Она тилини ардоқлаш — бу Ватанни севиш, миллий ғурурни асраш демакдир.
Келинг, барчамиз ўз она тилимизни севиб, унинг нуфузини янада юксалтиришга ҳисса қўшайлик!


🟡Юлдузой Мамадиёрова:
Тил - бирлик ва тараққиёт тимсоли -- Бугунги кунда ўзбек тили нафақат алоқа воситаси, балки миллатни бирлаштирувчи маънавий куч, тараққиёт омилига айланди. Ҳар бир фуқаро, айниқса ёш авлод, ўз она тилини севиб, қадрлаб, уни ривожлантиришга масъул эканини англамоғи лозим. Ўзбек тили бизнинг миллий ғуруримиз, ўзлигимиз ва истиқлолимиз рамзидир. Тилга эътибор — элга эътибор, деганларидек, ҳар биримиз бу буюк неъматни асраб-авайлаб, уни янада бойитиш ва дунёга танитиш йўлида хизмат қилишимиз зарур.


Kun mavzusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10👏5🔥2
2025/10/21 09:26:25
Back to Top
HTML Embed Code: