Муҳаммад Салоҳ Арне Слот, балки клуб раҳбариятига қарши жанг эълон қилди.
Бу қайсидир жиҳатдан Криштиану Роналдунинг мундиалга кетиш олдидан берган интервюсини ёдга солади. Ўшанда клуб Эрик тен Хагни танлаганди.
Аммо бу сафар вазият сал бошқача бўлиши мумкин. Эрик ўшанда Роналдусиз ўйинларни ютаётганди, Арне Слотнинг эса курсиси қимирлаб турибди шундоғам.
Ё Слот истеъфога чиқади ёки Салоҳ жамоада бошқа ўйнамайди. Учинчи вариант топиш ишониш қийин.
Нима бўлганда ҳам, клуб афсонаси шундоғам қийин даврда қўшимча муаммони бошламаслиги керак эди, менимча. Салоҳнинг позицияси ҳали тўлиқ кучсизланмаган, у керак эмас, деган фикрлардан кўра, вақтинча формада эмас деб қабул қилинаётганди. Биз билмаган нимадирлар бордир балким.
@aslanov_futbol

❤494👍191😢64🔥24🤬14👎13🤔12😁8👏3
Mavlonbek Djumaev
Кўп манбалар Слот ишдан бўшатилгани ҳақида ёзишни бошлади. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлган бўлса, “МЮ” билан бўлган вазият “Ливерпул”га ўрнак бўлган кўринади. Тен Хагни ушлаб нимага эришишганди… @mavlonbek_djumaev_official ✅
Қизиқ фикр. Агар Арне Слот истеъфога чиқса, Муҳаммад Салоҳни захирага ўтказгани учун эмас, натижалар ёмонлашгани учун бўлади. Алонсо ҳам Винисиус туфайли бўшатилмайди.
Агар футболчи мураббийдан устун бўлса, ҳар қандай жамоада, бу инқирозга чипта дегани.
@aslanov_futbol
Агар футболчи мураббийдан устун бўлса, ҳар қандай жамоада, бу инқирозга чипта дегани.
@aslanov_futbol
❤233👍73😁73🔥22💯10🤣7👎6
Mavlonbek Djumaev
Тўғри-ку, лекин клуб афсоналарини бунақа кузатиши умуман нотўғри. Бунақа беқадр жойда кимнинг афсона бўлгиси келади. Салаҳни захирага михлаш билан ҳаммасини жойига тушурмоқчи бўлди, худдики ҳаммаси Салаҳга боғлиқдек… @mavlonbek_djumaev_official ✅
Муҳаммад Салоҳ мавсум бошидан бери яхши спорт формасида эмасди ва охирги уч турга келибгина у захирада қолди. «Сандерленд» билан 2-таймда тушди ҳам.
Салоҳ ўйнай олмаётгани ҳақидаги гаплар анчадан бери бор, Слот ҳатто кеч қолди ҳам. Ва кимнидир захирада қолиши «ҳамма айб шунда» дейиш билан баробар экани ҳам нотўғри. Слот Салоҳ ҳақида ёмон гапирмади, айбдор демади, ҳамманинг ёнида танқид қилмади ҳам. Бунинг афсонани «бунақа кузатиш» билан нима алоқаси бор?
Умуман, афсоналар қанақа кетиш керак? Ким афсона бўлса охирги йили ҳамма ўйинда ўйнасин, деган қоида борми? Раул, Касиляс, Бекҳэм, Скоулз, Хави, Роналдо, умуман ҳар ким, қандай кетган, сўнгги йилларни кўпроқ захирада ўтказмаганми? Беқадрлик нима ўзи?
Албатта, энг севимли футболчидан захирага ўтиб қолган Салоҳнинг туйғуларини тушуниш мумкин, тушунаман ҳам. Лекин «бунақа кузатмаслик керак», «Слот кетиши керак бу иши учун» каби ёзаётганда қанақа бўлиши кераклиги назарда тутилаётганини тушунмаяпман.
Оддий масала, Салоҳ яхши ўйнай олмаяпти, деб ҳисоблаган мураббий қанақа йўл тутиши керак?

👍283❤83👎27🔥19💯8🤔6😁4😱4✍3
Умуман олганда, Салоҳ ўз интервюси билан «Ливерпул»га фақат битта адекват йўл қолдирди - «Интер»га қарши таркибга киритмаслик ва январда сотиб юбориш.
Бу билан жамоа кучаядими, Арне Слот келаси йили АПЛ ютадими ё ўнинчи ўринга тушиб кетадими, умуман фарқи йўқ, айни пайтдаги энг тўғри ечим шу. Ҳеч бир футболчи клубдан устун бўлмаслиги керак.
Бошқа йўл борми? Масалан, Арне Слотни бўшатиб, ўрнига янги мураббий олиб келиб, «Салоҳни асосий таркибга киритиш» шарти бўлсинми? Салоҳ қолган ўйинларда қирқта гол урса, ечим оқланар, аммо асосий таркиб бунақа кафолатланганда футболчи яхши ўйнаб кета оладими?
Бундан бадтарроқ истеъфолар бўлган, Слот ким бўлибди, Жозе Моуриньонинг «Челси»даги иккинчи истеъфоси клуб шифокори Эва Карнейрони ноҳақ уришиб беришидан бошланган. Чунки Жозе аёлнинг ишига аралашган.
Аниқ тушунчалар бор. Раҳбарият мураббийни танлайди. Мураббий таркибни ҳал қилади. Қаторасига ўнта ютқазсаям, токи истеъфога чиқмаган экан ўн биринчи ўйинда ҳам босс - у. Салоҳнинг қанақа формада эканини Эдвард, Каррагер, Асланов,Давлетов ё Салоҳнинг ўзи эмас, Слот белгилайди. Якуний қарор унда бўлади. Бу бузилса, клуб бузилади. Салоҳнинг интервюсидан кейин Слотнинг позициясига путур етиши «Ливерпул»ни клуб сифатида кичиклаштиради. Салоҳдан ҳам кичрайиб қолади. Бунга йўл қўйиш хато.

👍347❤67🤣61👎30🔥12💯11👏9💔4🤔2🤯2
Футбол ҳам шунақа кенгайиб кетганки, ҳаммасини бирданига қамраб олиш имкони йўқ. Узоқдан ҳаммасини кузатгандан кўра, яқиндан биттасини танлаш қизиқроқ.
Қуйидаги канал асосан Англия Премьер Лигасига асосланган. Таҳлилий постлар ҳам, янгиликлар ҳам, ҳатто урилган голлар видеосини топиш мумкин. Ҳа, хаваскорона ёндашилиши мумкин, аммо бу ҳам айни муддао - кўп мавзуларда ўзингизга ўхшаган мухлисларнинг фикри янада қизиқроқ, самимийроқ бўлади.
https://www.group-telegram.com/psevdoekspertfoot

Telegram
Псевдоэксперт.ФУТ⚽️
Кўхна Албион🏟️
АПЛ мухлислари учун махсус канал:
- Сўнгги янгиликлар 📰
- Марказий учрашувлар 🥅
- Тур голлари⚽️
• Сизларни қизиқарли фактлар, маълумотлар, фикрлар ва барча янгиликлардан хабардор қилиб туриш учун мулжалланган канал, биз билан бўлинг🔝

🔥37❤20👍19😁4🤝3
Mavlonbek Djumaev
Собони минус қилсак, ўзи ким яхши ўйнаяпти жамоада? Ўтган мавсум энг зўрлари бўлган Вирц ва Салаҳ ўйнолмади. Вирцда мослашув, Исакда форма дейишди. Мак Аллистер қани? Ҳозир Мак Аллистерни Аргентинани қайсидир ўйинига чақиришса нимага яхши ўйнайди? Айтмоқчи…
Тўғриси, буни қаеридан тортиб жавоб беришга ҳам ҳайронман. Гўёки мен Арне Слотнинг ва раҳбариятнинг хатоларини оқлаяпману, ҳамма айбни Салоҳга тўнкаяпман? :))
Клуб ёзги трансферларни ёмон ўтказди. Ечими - пул ва мавсум йўқотади, кимдир сотилади, кимдир сотиб олинади, таркиб эпақага келтирилади. Доим шу.
Арне Слот хатолар қилди. Ечими, ё ўзи тузатади, ё клуб истеъфога чиқариб, бошқа мураббий олиб келади. Доим шунақа.
Салоҳни мураббий захирага ўтириши керак деди. У ўтириши, машғулотларда ўзини кўрсатиб таркибга қайтиши керак. Ечими шу. Агар шахсий адоват бўлса бошқача ечилади.
Англияда энг катта маош оладиган профессионал футболчидан шу кутилади. Капелло Бекҳэмни жамоадан ажратиб қўйган, у бир ўзи машғулот қилиб, керак пайтда қайтаришганда Мадриддаги энг яхши даврини ўтказган. Ҳамма Бекҳэммас, лекин афсоналикнинг шарти оғир.
Бўлди. Мавзу Салоҳнинг интервюси ва мураббий уни захирага ўтирғизишга ҳаққи бормиди ё йўқ, шу. Агар жамоа кучлироқ ўйнайди деб ҳисобласа, шуни қилади. Унга Салоҳни ўйнатасан, унга мос нимадир яратасан, деб шарт қўйиш нотўғри.
Слот Салоҳни ихоталаб, яна ҳамма ўйинда асосийда тушириб келди, «Реал» билан ўйиндаги таркиб ҳаммани ютади (кейин худди шу таркиб 0:3 ютқазди Ситига), ундан жертва ясашди, Макаллистерам ўйнолмаяптику, сиёсат учун қурбон қилишди - бу мавзулар ҳақида фикрим йўқ, чунки ишонмайман.

👍182❤62😁35👎25🔥18👏4💯2
Инқирозда қолган, истеъфо ёқасидаги мураббийлар асосан икки хил йўлдан боришади.
Биринчиси, етакчи футболчиларга таяниш. Система ишламаганда индивидуал кучли футболчилар ўйинларни ютиши мумкин. Ҳеч нарса ўхшамай турганда улар катта саҳнага чиқиб муҳим голлар уришади. Шу тариқа асосий муаммони натижалар ёпади.
Бу хавфли. Спорт формаси доимий эмас, футболчи доим гол уролмайди. Шунақа пайтда ҳам мураббий уни майдонга тушаверади, таркибдан жой кафолатланади. Машғулотларда ундан яхшироқ меҳнат қилган бошқани туширмай ҳам юлдузга таянилаверади. Натижада бошқаларга таъсир қилиб, меҳнат этикаси тушиб кетади. Муҳит бузилгач, мураббий ечиниш хонасини йўқотди, деган хабарлар пайдо бўлади. Истеъфога чиқарилади.
Иккинчи йўл, ҳимояга эътибор қаратиш. Ўйинни соддалаштириш. Моуриньо шу услубни қўллайди доим. Инқироздаги жамоа табиийки гол уришга қийналади, ўтказилган голлар эса ёмон таъсир қилади, ишончга путур етган бўлади. Бу ҳолатда мураббий максимал эҳтиёткорликни танлайди - гол қўйвормасак бўлди, барибир қаердадир гол келади. Ҳеч бўлмаса ютқазмаймиз.
Табиийки, ҳар қандай жамоада юлдузлар, етакчилар ҳимояланишдан, тўпсиз югуришдан бироз озод қилинган. Кам ҳужум қилган жамоада юлдуз ҳужумчилар ёқтирган ишини қилолмайди, ҳам кўпроқ ҳимояланишга мажбур бўлишади. Ёқимсиз ҳолат.
Демак бу пайтида мураббий ё юлдузлардан бошқача ўйнашни талаб қилади ёки захирага ўтирғизади. Ҳимояланадиган, кўп югурадиган меҳнаткаш футболчиларга таянишни бошлайди. Зиддиятлар пайдо бўлади. Албатта, машҳурроқ футболчи билан зиддият баландроқ янграйди. Якунда клуб қимматроқ активни танлайди, мураббий истеъфога чиқади.
Ҳар икки йўл ҳам қисқа, вақтинчалик ечим холос. Бошқача қилишга уларга вақт берилмайди.
Хуллас, футболнинг олтин қоидаси - истеъфо ёқасидаги мураббий албатта бир кун истеъфога чиқади.

👍251❤72👏23🔥18😁12💯4👎3😍2⚡1
Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
ЖЧ-2026 қуръаси: рақиблар, тақвим ва Роналду ҳақида
Kun.uz спорт бўлими журналисти Қаҳрамон Асланов қуръа натижалари бўйича дастлабки таассуротлари билан бўлишди.
👉 https://kun.uz/kr/81921932
Kun.uz расмий канали

👍93❤28🔥8👎4😁3👏1👌1
Orif Tolipov
Ҳусановни ижарага оворадиган жойи
Ўтган мавсум «Манчестер Сити» қийин аҳволга тушганида, январдаги трансфер ойнасини фаол ўтказиб, Мармуш, Ҳусанов, Рейс, Николарни сотиб олди. Айни пайтда Никодан бошқаси асосий таркибда эмас. Ким билади, Родри эски формасига қайтганида, Нико ҳам Ҳусанов каби захирада ўтирарди.
Балким «Сити» январда ёздаги каби жиддий ёндашмаган, сотиб олишда муаммо бўлмайдиган нишонларга эътибор қаратган. Менимча, аксарият ҳолларда қишки трансферлар зарурат юзасидан бўлади ва узоқ муддатда оқламайди.
Абдуқодир бирор АПЛ жамоасида ижара асосида доим ўйнаб турса зўр бўларди.

1👍453💯94❤47👎6😁5🔥4😢3
Орифнинг каналида "Слотми Салоҳми" деган саволларда асосан мухлислар футболчининг тарафида эканини кўрдим ва бу табиий.
Бир пайтлар Криштиану Роналду "Реал"да ўйнаб юрган пайтда Жозе Моуриньодан "нега юқори прессингда ўйнамаймиз?" деб нолиганда, португалиялик мураббий "сен туфайли" деб жавоб берган экан.
Ҳар қандай мураббий қайсидир футболчини деб нимадирдан воз кечар экан, ўрнига кўпроғини олишни хоҳлайди. Ўз вақтида "Реал" Роналдуга мос тактика танлаган бўлиши мумкин, аммо Криштиану бунинг жавобини ҳам берган - йилига камида 50 гол. Арзийди.
Ўтган мавсумда Муҳаммад Салоҳ Арне Слот ҳақида фикр билдирар экан шундай деганди:
- Биз келишиб олдик, Мен Слотга "сен мени ҳимоявий ишлардан озод қил, мен сенга голлар ва ассистлар билан жавоб бераман" дедим. У кўнди, ҳаммасини шунга мослади. Мен эса голларим билан жавоб беряпман.
Ростан ҳам худди шундай бўлди. Салоҳ Ливерпулдаги энг яхши мавсумларидан бирини ўтказди - 34 гол, 23 ассист.
Аммо бу мавсум, аниқроғи, март ойидан бошлаб Салоҳнинг сермаҳсуллиги тушиб кетди. Албатта, аввало Нуньез, Жота, Диас, Трент каби шерикларининг йўқлиги, кейин умуман жамоадаги муаммолар, ўз навбатида футболчининг формаси тушгани, ҳаммасининг таъсири бор, аввал ҳам ёзганман. Шу билан бирга ҳимоядаги, тўпсиз ҳаракатлардаги камчиликлар бўртиб чиқа бошлади.
Яқинда "Челси" ўйин охирларидаги гол эвазига "Ливерпул"ни ютганида, Кукуреля буни очиқ айтганди - "биз Салоҳнинг ортга доим ҳам қайтмаслигини билардик ва шу зонага урғу қаратдик»
Умуман "Ливерпул"га қарши ўйинларда энг кўп ассист қайд этган футболчилар ҳам рақибнинг чап қанот ҳимоячилари экан - айнан Салоҳнинг ўйинчилари.
Яъни Салоҳнинг "мени озод қил, сенга голлар бераман" деган шарти ишламаса, яъни Салоҳдан голлар келмаса, уни озод қилишдан ҳам маъно қолмайди. Ҳа, голларнинг камайганига объектив сабаблар бор, лекин мураббий албатта, турли опцияларининг плюс минусларини ўлчаганда, Салоҳнинг захирада қолиши мантиқан тўғри ечимга айланади.
Мисол учун дастлабки 12 турда "Ливерпул" дарвозасига ўйиндан яратилган xG ўртача 0.73 бўлган экан. Салоҳ захирада қолган сўнгги беш таймда - 0.21. Яъни рақиблардан келадиган хавф қарийб 3.5 баробарга камайган. Тўғри, голлар барибир ўтказилди, ҳаммаси зўр бўлиб кетмади, аммо Слот ниманидир ечишга, қайсидир томонни ҳал қилишга ҳаракат қилганини тан олиш керак.
Ютқазаётган мураббий доим энг нозик томон бўлади. Албатта, клуб афсонасининг норозилиги ўринлидек янграйди, шундоғам "Слотаут" деб турган аксарият мухлислар, албатта Салоҳнинг армиясига айланиши табиий. Аммо барибир ўша фикримда қоламан - Слот кетиши керак бўлса, Салоҳга оид қарорлар учун эмас, бошқа хатолари учун содир бўлиши лозим. Шунда тўғри бўлади.

1❤285💯141👍106👎34🔥13🤬12👏7😁3⚡2
Энг муҳими, бош мураббий ва футболчи ўртасидаги ҳар қандай зиддиятда вазиятда "ким ҳақ, ким ноҳақ" деган савол остида кўриб чиқиш энг катта хато.
Клуб, жамоа жуда кўп инсонлардан, манфаатлардан ташкил топади. Ўртада жуда кўп шахсий манфаатларнинг тўқнашуви бор - кимдир захирада қолишни истамайди, кимдир ўзи учун яхшироқ позиция хоҳлайди, кимдир агентининг кўрсатмаси билан ҳаракат қилади, кимдир жамоа бошқача ўйнаши керак деб ҳисоблайди ва ҳоказо. Жуда кўп ва фарқли фикрлар.
Ва мен доим мураббийнинг ёнини олишимнинг сабаби, улар доим ҳақ бўлгани учун эмас. Албатта, бу зиддиятлар ичида футболчининг фикри тўғри бўлган ҳолатлар ҳам бор. Муҳаммад Салоҳ ҳам Арне Слотдан кўра ҳақроқ бўлиши ҳам мумкин, буни ҳам тан оламан. Лекин бу ерда масала "ким ҳақлиги" эмас, муаммоларнинг қай тариқа ечилишида. Токи ишлаб турган экан мураббий таркибни танлаши, унинг айтгани бўлиши керак ва жамоа аъзоси унинг қарорларини оммавий муҳокама қилмаслиги керак.
Мураббийнинг хатолари кўпайса, натижа ёмонлашса, у истеъфога чиқади, кейин янги мураббийнинг айтгани бўлади. Ҳаммаси оддий.

1👍259❤61👎27💯21🔥5⚡4💔2🤬1
«Футбол плюс» бугунги сонида жаҳон чемпионати қуръаси маросимини трол қилишибди. Дастлабки 40 дақиқа фақат концерт, мусиқа, кино, артистлар :))
айтганча, газли сувни биз «ферганский» дердик.
@aslanov_futbol
айтганча, газли сувни биз «ферганский» дердик.
@aslanov_futbol
😁1.2K🤣354👏42👍29❤27👎8🙏6🔥5💯4⚡3👌2
«Реал»даги Хаби Алонсо қайсидир маънода «МЮ»да Мойесни ёдга солади.
Тўғри, «Реал»да ҳеч ким 25 йил мураббийлик қилмаган, аммо камида 25 йил Мадридда тизимли мураббийлар ишламаган. Анчелотти ҳам, Зидан ҳам, ҳатто Моуриньо ҳам бошқа тоифадаги мутахассис эди. Аксарият футболчилар бундай ўйнашга кўникмаган. Ҳа, баъзан ёрдам беради, айниқса «Барселона»ни ютадиган тизим берилса, футболчиларга ёқади ҳам.
Эл Класикони ютишнинг ўзи мазза - футболчилар тўқсон дақиқа меҳнат қилиши мумкин, ўйин тугагач хиссасини чиқариб олишади. Аммо «Селта» билан бундай ўйнашга, ҳар ҳафта шундай ўйнашга кўникиш қийин. Юлдузлар ўйин пайтида ҳам дам олгиси келади. Ўзи учун қулай ишни қилишни хоҳлайди.
Менимча, зиддият шунда. Лекин клуб бироз сабр қилиши лозим. Бошқача ўйинга ўтиш осон эмас, баъзида бир мавсум муаммолар бўлиши мумкин. Агар бугун шошилинч қарорлар қилинса, барибир яна тизимли футболга ўтиш лозим, масала такрорланаверади.
Перес босимларга туриб берса, кўпчиликка ёқаман деб сиёсий қарорлар қилмаса, ҳозирги ҳолат муаммо эмас, нормал жараён.

2🔥456👍191❤93🤣43👏26💯19👎14😁4
Кун мухлислари - «Вулверҳэмптон» фанатлари.
Аввал ўйинга 15 дақиқа кеч кириб, клуб раҳбарларига протест қилишди. Кейин ўта фаоллик билан жамоани қувватлашди. Ҳисоб 1:4 бўлгач эса худди жамоа ютаётгандек ҳар аниқ пасни «оле» билан олқишлаб туришди.
Расмда эса АПЛнинг энг кучсиз жамоаси ва чемпионликка даъвогар клуб.

😁619❤209🤣95👎26🔥20👍19🤬16👏6✍5🤔5🍾3
АПЛ турнир жадвалига қараб ўйлаб қолдим - айни дамда "Арсенал" ва "МЮ" ўртасидаги фарқ 8 очко экан. Демак, масалан тўлиқ ўйин бир киши кўп бўлиб ўйналган "Эвертон"га қарши баҳсда ғалаба қозонилганда, "Вест Ҳэм"дан сўнгги дақиқаларда гол қўйиб юборилмаганда, яна 5 очко қўшиларди. Иккала ўйинда ҳам манчестерликлар бемалол, ҳатто ўртача ўйнаб туриб ҳам ғалаба қозонишини мумкин эди-ку, тўғрими?
Ана ўшанда ҳозир "МЮ" "Арсенал"дан атиги 3 очко орқада бўларди. Биринчи турда "Олд Траффорд"да ўзаро ўйиндан кейинги 3 очко. Яъни шундан буёғига ҳар икки жамоа бир хил очко тўплаган бўларди.
Хўш, "МЮ" "Арсенал" билан бир хил ўйнаяпти, дея оласизми? Бу икки жамоа ўртасидаги фарқ уч очколикми? Йўқ, албатта. Анча кўпроқ. Cаккиз очкодир.
Формат жиҳатидан лига формати энг адолатли, нима дейсиз?

😁517👍184💯45❤31👎13🔥10👏9🤬8🫡7🤔6🤣2
"Айнтрахт" клуби шифокорини ишдан бўшатибди. Сабаби эса у ўйиндан бир кун олдин меҳмонхонада "Хайденхайм" футболчиси билан кўришган ва уни даволаган. Эртасига ўша футболчи майдонга тушиб, жамоасининг "Айнтрахт" билан дуранг қилишига ёрдам берган.
Лекин ҳатто урушларда ҳам докторлар ҳар икки томоннинг ярадорларини даволайди-ку, бу қанақа гап, урушда қатнашмаганми немислар? :)

😁791🤣275👍54❤26💯12🍾5😢2💘2
⚽️ Muhim o'yin yaqinlashmoqda: 11-dekabr kuni soat 00:50 da "Real Madrid" "Manchester Siti"ni qabul qiladi.
O'yin keskin bo'lishini va'da qilmoqda — barcha "Siti" qasos olishini kutmoqda.
Kinopoisk'da Zo'r TV telekanalida Plus obunasi bilan translyatsiyani tomosha qiling.

👍36❤13😁11🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Telegram Hamyoni endi O'zbekistonda rasmiy ravishda mavjud! 🇺🇿
Endi O'zbekistonlik Telegram foydalanuvchilari ilovaning o'zida Humo, Visa yoki MasterCard kartalaridan foydalanib, kriptoaktivlarni xavfsiz sotib olish, saqlash, yuborish va qabul qilishlari mumkin ✨
Bu — kriptoaktivlardan hali foydalanib ko'rmaganlar va yangi boshlovchilar uchun ajoyib imkoniyat 💫
Xizmat shuningdek, yana 200 dan ortiq mashhur kriptoaktivlarni almashtirish va saqlashni taklif qiladi 😎
Dunyo bo'ylab millionlab foydalanuvchilar allaqachon Telegram Hamyonining qulayliklaridan foydalanmoqda — siz ham sinab ko'ring!
Kompaniyaning rasmiy kanaliga obuna bo'ling va muhim yangiliklar hamda yangi aksiyalar haqida birinchilardan bo'lib xabardor bo'ling 🎉
Telegram’dagi Hamyon — jahon kripto aktivlariga oddiy va tushunarli tarzda kirish imkoniyati. Endi O'zbekiston aholisi uchun ham ochiq 🇺🇿
Litsenziya haqida batafsil
Reklama

1👍14❤9🔥6🤬4👏2