group-telegram.com/bintu_muxtor_aliy/302
Last Update:
#Қуръон_сабоқлари #1_пора #Бақара_сураси #Маънолари_таржимаси
БАҚАРА СУРАСИ (102-105-оятлар)
Мадинада нозил бўлган. 286 оятдан иборат.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
102. Ва Сулаймон подшолигида шайтонлар тиловат қилган нарсага эргашдилар. Сулаймон куфр келтиргани йўқ. Лекин шайтонлар одамларга сеҳрни ўргатиб, кофир бўлдилар. Ва Бобилда икки фаришта – Ҳорут ва Морутга нозил қилинган нарсага эргашдилар. Икковлари токи: «Биз синовмиз холос, кофир бўлмагин», демасдан олдин ҳеч кимга ўргатмас эдилар. Бас, икковларидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсани ўрганишар эди. Ва улар у ила Аллоҳнинг изнисиз бирор кишига зарар етказувчи эмасдилар. Ва зарар келтирадиган, фойда келтирмайдиган нарсани ўрганурлар. Ва батаҳқиқ, биладиларки, уни сотиб олган кишига охиратда насиба йўқ. Агар билсалар, ўзларини сотган нарса қандай ёмон!
103. Агар улар иймон келтириб, тақво қилганларида, агар билсалар, Аллоҳнинг ҳузуридаги савоб яхши эди.
104. Эй иймон келтирганлар! «Роъина», – деманглар, «унзурнаа», – денглар ва қулоқ солинглар. Ва кофирларга эса аламли азоб бўлур.
105. Аҳли китоблардан бўлган кофирлар ҳам, мушриклар ҳам сизларга Роббингиздан яхшилик нозил қилинишини истамаслар. Ҳолбуки, Аллоҳ Ўз раҳматини хоҳлаган кишисига хос қиладир. Аллоҳ буюк фазл эгасидир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
📖 Тафсири ҲилолBintu Muxtor Aliy rasmiy sahifalari
👉 Telegram | Youtube
@Bintu_Muxtor_Aliy
BY بنت مختار علي

Share with your friend now:
group-telegram.com/bintu_muxtor_aliy/302