Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Андижон вилояти
Коррупцияга қарши курашиш борасида ўтказилаётган профилактик тадбирлар
👉@Department_uz
Самарқанд шаҳрида сифати кафолатланмаган дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “M.F.” хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси С.У. фуқарога давлат реестрида қайд этилмаган 2 турдаги дори воситасини 240 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан умумий баҳоси 189,9 млн сўмлик 95 турдаги давлат реестрида қайд этилмаган, 118 турдаги мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган ҳамда 39 турдаги яроқлилик муддати ўтган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бухоро вилоятида 434 млн сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “M.Z.” хусусий корхонаси раҳбари И.Ж. “Наврўз” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 434,8 сўмлик 20 968 қути тамаки ҳамда 814 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Норин туманидаги савдо дўконидан 3 302 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Норин тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Ж. “Ж.И.” МЧЖ савдо дўконида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ушбу савдо дўконидан умумий баҳоси 60,2 млн сўмлик турли номдаги хорижда ишлаб чиқарилган жами 3 302 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний савдоси фош этилди
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошлоқ тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда “S.M.” МЧЖ раҳбари У.Д. “Шодлик” МФЙ ҳудудидаги дорихонасида 9 қути ҳамда “N.” хусусий корхонасига тегишли дорихона сотувчиси И.М. (муқаддам судланган) 10 қути таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган “Омнадрен 250” номли дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шунингдек, тезкор тадбир давомида “S.M.” МЧЖ дорихонасидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 184 турдаги 376,5 млн сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A-S.” МЧЖ дорихонаси сотувчиси К.Ш. фуқарога таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган 300 дона “Бензонал” номли дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Қашқадарё вилояти
Шаҳрисабз туманида аниқланган яширин цехдан 1 578 дона қалбаки акциз марка, 1 176 дона истеъмолга яроқсиз ароқ ашёвий далил сифатида олинди
👉@Department_uz
Янгийўл туманида 1, 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.П. “Олмазор” МФЙ ҳудудидаги бинода тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Тошкент шаҳрида дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилди
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фауқаро Б.П. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро И.Ф.га 2 000 қути “Лесцинат” номли дори воситасини 170 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Бугун, 25 октябрь куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.Гулямов, Президент Администрациясининг Комплаенс хизмати бошлиғи Э.Юлдашев, Бош прокурор Н.Йўлдошев ва Бош вазир ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Ж.Қўчқоровлар иштирокида мамлакатимизда яширин ва норасмий иқтисодиётга қарши курашиш, ҳамда бюджетга қўшимча даромадларни жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини муҳокама қилиш ва келгусидаги устувор вазифаларни белгилаш юзасидан йиғилиши ўтказилди.
Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда яширин иқтисодиётни қисқартиришга бевосита масъул барча мутасадди ташкилот ва идораларнинг раҳбар ва масъуллари иштирок этди.
Йиғилишда Бош прокурор сўзга чиқиб, бюджетга жалб қилиниши кутилаётган қўшимча даромадларни ундиришга доир долзарб вазифалар ижроси, йўл қўйилган хато-камчиликларга бирма-бир тўхталиб ўтди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган даврида яширин айланмаларни бартараф этишга қаратилган бир қатор чоралар кўрилиб, бюджетга қўшимча тушум таъминланган.
Умуман, амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, ўтган даврда амалга оширилган профилактик тадбирлар натижасида солиқ тўловчилар томонидан 21 трлн. сўмдан ортиқ қайта ҳисобот топширилиши таъминланиб, бюджетга қўшимча 19,7 трлн. сўми ундирилган.
Шу билан бирга, бюджетга қўшимча даромадларни ундиришда сусткашликка йўл қўйган вазирликлар ва ҳокимликларни, масъуллар зиммасига юклатилган вазифалар ижроси етарли даражада бажарилмаётганлиги оқибатида айрим нуқсонларга тўлақонли барҳам берилмаганлиги аниқ рақамлар ва мисолларда кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда Президент маслаҳатчиси Р.Гулямов ҳамда Комплаенс хизмати бошлиғи Э.Юлдашевлар ҳам сўзга чиқиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар бердилар.
Жумладан, туризм, норасмий бандлик, транспорт, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳаларида яширин иқтисодиёт қўламини камайтириш ҳамда бозор ва савдо комплексларни рақамлаштириш масалалари ишларни янада жадаллаштириш лозимлиги қайд этиб ўтилди.
Тадбирда масъул идоралар раҳбарлари ва ҳокимларнинг камчиликлар юзасидан тушунтириш ва изоҳлари эшитилди, масъулиятсизликка йўл қўйган мутасаддиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Шунингдек, яширин иқтисодиётга қарши курашиш фақат айрим ташкилотларнинг эмас, балки барча вазирлик ва идораларнинг устувор вазифасига айланиши шартлиги алоҳида қайд этилиб ўтилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt