Telegram Group Search
👍 Халқаро ва маҳаллий даражада кенг миқёсда ўтказилувчи “Олтин қалам” ХIХ Миллий мукофот ғолиблари тақдирланди

Бугун Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида анъанавий йиллик “Олтин қалам” ХIХ Миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлатимиз раҳбарининг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан табригини ўқиб эштиттирди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева юртбошимизнинг тегишли Фармонига мувофиқ давлат мукофотлари билан тақдирланган соҳа вакилларига юксак унвонларни тантанали топширди.

"Олтин қалам" мадҳияси янграгандан сўнг, сўзга чиққан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов ўтган бир йил давомида журналистик, медиа, фото ва тасвирга олиш фаолияти билан жамиятдаги муҳим ва долзарб мавзуларни, турли соҳа ва тармоқлардаги ислоҳотлар, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий жараёнларни халқаро миқёсда ёритишда, таҳлил қилишда ва ахборот етказишда фаол бўлган турли ОАВ йўналиши вакиллари, соҳа мутахассислари, блогерларнинг ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати, экспертлар томонидан пухта ва атрофлича ўрганилиб баҳоланганини қайд этди.

Йилда бир маротаба ўтказиладиган ушбу танлов доирасида бу гал ҳам турли йўналишлар бўйича сараланган ижодкорлар, журналистлар, операторлар ва фотографлар муносиб рағбатлантирилди.

АОКА директори Асаджон Ходжаев "Босма оммавий ахборот воситалари" йўналиши бўйича ғолибларга "Олтин қалам" статуэткаси ва пул маблағларини топширди.

Жорий йилда "Олтин қалам" Гран-при совриндори – "Гулхан" журнали таҳририяти бўлди. Уларга Президент совғаси – Оникс автомобили совға қилинди.

"Олтин қалам" миллий танлови нафақат ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, балки турли ва ҳар йили янги йўналишларда номзодларни рағбатлантириш, оммавий ахборот соҳасидаги муҳим ислоҳотларни кенг ёритишда муҳим платформа сифатида хизмат қилади.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги барча ғолибларни самимий қутлайди! Соҳада фаолият юритувчи ҳар бир касб эгаси таҳсинга, эҳтиромга муносиблигини таъкидлаган ҳолда, келгусидаги ижодий фаолиятларига улкан зафарлар тилайди!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/06/28 12:39:38
Back to Top
HTML Embed Code: