Telegram Group Search
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
🎣 9 ойда Республикада 98,5 минг тонна балиқ овланган

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 98,5 минг тонна балиқ овланган.

🤩 Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 9,3 фоизга ўсган.


🇺🇿 Ҳудудлар кесимида овланган балиқ ҳажми:

Қорақалпоғистон Республикаси – 6,9 минг тонна

Андижон вилояти – 10,3 минг тонна

Бухоро вилояти – 3,9 минг тонна

Жиззах вилояти – 9,6 минг тонна

Қашқадарё вилояти – 2 минг тонна

Навоий вилояти – 5,6 минг тонна

Наманган вилояти – 5,2 минг тонна

Самарқанд вилояти – 7,7 минг тонна

Сурхондарё вилояти – 3,6 минг тонна

Сирдарё вилояти – 6,9 минг тонна

Тошкент вилояти – 12,2 минг тонна

Фарғона вилояти – 9 минг тонна

Хоразм вилояти – 15,5 минг тонна


———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X

#Аҳоли_ва_қишлоқ_хўжалиги_рўйхатдан_ўтказилади
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#_жараён

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди

Ўзбекистон Республикасида аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш мақсадида “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АҲОЛИ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАДБИРИНИ ЎТКАЗИШ” ТЎҒРИСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2025 ЙИЛ 19 СентябрьДАГИ ПФ–173-СОН ФАРМОНИ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2025 йил 7 октябрьдаги 629-сон қарори, Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 27 сентябрьдаги 608-10-0-Қ/25-сонли қарори ҳамда Пискент тумани ҳокимининг 2025 йил 7 октябрьдаги 25-10-142-Қ/25-сонли қарорлари қабул қилинган.

Рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси аҳолиси тўғрисидаги маълумотларни олиш, аҳоли сони ва таркибини жорий ҳисоб-китоб қилиш, меҳнат ресурсларининг жойлашуви ва фойдаланилишини ўрганиш, ҳудудларда қишлоқ хўжалигининг таркибий ҳолатини баҳолаш, қишлоқ хўжалиги фаолиятига хизмат қилувчи инфратузилмани ривожлантириш, ресурслардан самарали фойдаланиш, рўйхатга олишнинг якуний маълумотлари таҳлили натижасида қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар ишлаб чиқиш ва пировардида ижтимоий-иқтисодий ривожланишга оид давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда индикатив режалаштириш, шунингдек, илмий-тадқиқотлар ўтказиш мақсадида ташкил этилади.

Рўйхатга олиш 2026 йилнинг 15 январьидан 28 февральига қадар ўтказилади.

@piskenthayoti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔺 Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнини тўғри ташкил этиш ва ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ҳар бир ҳудуд ва туман кесимида белгиланган вазифалар, шунингдек, ўқув-семинарлар орқали ходимлар малакасини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбат давомида рўйхатга олиш тадбирларини сифатли ўтказиш учун яратилаётган ташкилий ва ахборот тизимлари, уларни амалга оширишда фойдаланилаётган платформалар ҳамда жараёнларни мувофиқлаштиришдаги янги ёндашувлар ҳақида батафсил маълумот берилди.


Миллий статистика қўмитасига юклатилган вазифалар доирасида тарғибот-тушунтириш ишлари бошланган бўлиб, улар аҳоли ўртасида рўйхатга олишнинг аҳамияти ва мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган.

Исомиддин Нуриддинов
Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи

#интервью

🔝 Instagram |🔝Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишда фаол иштирок этинг!
❇️Toshkent viloyatida ishlab chiqarilgan yalpi hududiy mahsulot

💥2025- yilning yanvar-sentyabr oylarida Toshkent viloyati bo‘yicha yalpi hududiy mahsulot hajmi joriy narxlarda 126 761,2 mlrd. so‘mni tashkil etdi.

💥2024- yilning yanvar-sentyabr oylari bilan taqqoslaganda 7,3 % ga o‘sdi.

💥YAHM deflyator indeksi 2024- yilning yanvar-sentyabr oylari narxlariga nisbatan 108,1 % ni tashkil qildi.

💥O‘zbekiston Respublikasi bo‘yicha YAIMning shakllanishida Toshkent viloyatining qo‘shgan hissasi 9,7 % ga yetdi.


Rasmiy sahifalar:

| Sayt | Telegram | Facebook | YouTube
❇️ Toshkent viloyati statistika boshqarmasida “Ayrim toifadagi shaxslar” bo‘yicha o‘quv seminari o‘tkazildi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining PF–173 sonli “Aholi va qishloq xo‘jaligini ro‘yxatga olish to‘g‘risida”gi Farmon ijrosini ta’minlash maqsadida Toshkent viloyati statistika boshqarmasida aholini ro‘yxatga olish jarayonlarida “ayrim toifadagi shaxslar”ga oid ma’lumotlarni yig‘ish va so‘rovnomalarni to‘ldirish tartiblari mavzusida o‘quv seminari tashkil etildi.

👉Batafsil...

Rasmiy sahifalar:

| Sayt | Telegram | Facebook | YouTube
2025/10/31 08:47:10
Back to Top
HTML Embed Code: