Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кешбек — ҳар куни, ҳар жойда
Ipak Yuli Bank’нинг сўмдаги Visa карталари билан ҳар бир хариддан 0,5% кешбек олинг.
Кафе, такси, маркетплейслар — кундалик харидларингиз энди янада фойдалироқ.
Woman Card, Visa Start Sum ёки “Имкониятлар Картаси” кредит картаси билан тўловлар қилинг ва тўғридан тўғри картангизга кешбек олинг.
Картани Ipak Yuli Mobile иловаси орқали бепул етказиб бериш имконияти билан буюртма қилинг.
💚 Ipak Yuli Bank — катта мақсадлар сари
Реклама

👍21🤔7👎2
OpenAI компанияси Ўзбекистонда ChatGPT’нинг анча арзонроқ варианти — ChatGPT Go’ни ишга туширди.
Унинг обуна нархи 5 доллар бўлади. Бу 20 долларлик ҳозирги пулли версияга нисбатан тўрт баробар арзонроқ.
ChatGPT Go иқтисодий жиҳатдан энди ривожланаётган ва кам даромадли мамлакатларда ишга туширилди.
Улар орасида Ўзбекистондан ташқари барча Марказий Осиё давлатлари, Сенегал, Миср ва Тунис каби Африка давлатлари мавжуд.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍135🤔25👎15
Доллар тушади
22 октябрь куни амал қиладиган доллар курси🔽 48-49 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 11 990
NBU — 11 980
Garantbank — 11 970
Agrobank — 11 960
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Kapitalbank — 12 045
Davrbank — 12 060
Apex bank — 12 065
Xalq banki— 12 070
@bankir
22 октябрь куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 11 990
NBU — 11 980
Garantbank — 11 970
Agrobank — 11 960
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Kapitalbank — 12 045
Davrbank — 12 060
Apex bank — 12 065
Xalq banki— 12 070
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍115👎60🔥22🤔9
Микроқарзларнинг ўртача фоизи пасайишда давом этмоқда
Марказий банк маълумотларига кўра, банклардаги микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси сўнгги 10 кун ичида 33,1 фоизни ташкил қилди.
Бу маълумотларни эълон қилиш бошланган июльдан бери энг паст фоиз ставкаси ҳисобланади. Бундай ҳолат бир неча ҳафтадан бери давом этмоқда.
Энг юқори фоизли микроқарзни “Анорбанк” (41,8 фоиз) ва TBC Bank (40,4 фоиз) ажратаётган бўлса, энг кам фоиз “Инфинбанк”да — 25,6 фоиз.
Автокредитларнинг ўртача фоизи эса бу ҳафта 0,2 фоизга кўтарилди — 24,3 фоиз. Энг юқори фоизли автокредитни “Мадад инвест банк” (28,3 фоиз), энг кам фоизини эса “Гарантбанк” (19 фоиз) ажратмоқда.
Микроқарзлардан ташқари кредитларнинг ўртача фоизи бироз кўтарилиб, 23,7 фоизни ташкил қилди. Бизнес учун кредитлар эса ўртача 23,1 фоиздан ажратилмоқда.

👎19👍13🤔4
Энди исломий факторинг ҳам бўлади (янгиланди)
Марказий банк қарори билан Ўзбекистон факторинг ташкилотлари ва ломбардларга ҳам исломий молия билан шуғулланишга рухсат берилмоқда.
Янги ўзгаришга кўра, микромолия, факторинг ташкилотлари ҳамда ломбардлар капиталининг етарлилик коэффициенти 10 фоиздан кам бўлмаслиги керак.
Улар ҳар ойнинг ўнинчи санасигача тўлиқ молиявий ҳисоботни регуляторга тақдим қилиши лозим.
Уларга қуйидаги исломий молия хизматларини кўрсатишга рухсат берилади:
⏺ исломий ижара;
⏺ музораба — фойдани тақсимлашга асосланган молиялаштириш;
⏺ муробаҳа — насия савдога асосланган молиялаштириш;
⏺ мушорака — шерикчилик, яъни фойда ва зарарларни тақсимлашга асосланган молиялаштириш;
⏺ салам — олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш.
Факторинг Ўзбекистонда қисқа вақт ичида қандай қилиб катта тезликда ривожланаётгани ҳақида бу ерда ўқиш мумкин.
Сал аввал қонунчилик палатаси исломий молия ҳақидаги қонунни биринчи ўқишда қабул қилганди.
Ҳуқуқий асос яратиладиган бўлса IMAN Holding раҳбари биринчилардан исломий банк очишга тайёрлигини айтганди. Тўлиқ суҳбат бу ерда.
Исломий молия секин бўлса ҳам ривожланаётгани ҳақида аввалроқ ёзгандик.
Мазкур қарор 17 январдан бошлаб расман кучга киради.
UPD: Бизга маълум қилишларича, қонун билан факторинг ташкилотлари ва ломбардларга исломий молиялаштиришга рухсат берилмаган.
Аслида факторинг ташкилотлари пайдо бўлгани сабаб, қонунчиликка уларнинг номи киритилган.
Янги ўзгаришларга кўра, микромолия ташкилотларига бир нечта турдаги ҳисобот шаклларини яратиши мажбурияти қўйилмоқда.
@bankir
Марказий банк қарори билан Ўзбекистон факторинг ташкилотлари ва ломбардларга ҳам исломий молия билан шуғулланишга рухсат берилмоқда.
Янги ўзгаришга кўра, микромолия, факторинг ташкилотлари ҳамда ломбардлар капиталининг етарлилик коэффициенти 10 фоиздан кам бўлмаслиги керак.
Улар ҳар ойнинг ўнинчи санасигача тўлиқ молиявий ҳисоботни регуляторга тақдим қилиши лозим.
Уларга қуйидаги исломий молия хизматларини кўрсатишга рухсат берилади:
Факторинг Ўзбекистонда қисқа вақт ичида қандай қилиб катта тезликда ривожланаётгани ҳақида бу ерда ўқиш мумкин.
Сал аввал қонунчилик палатаси исломий молия ҳақидаги қонунни биринчи ўқишда қабул қилганди.
Ҳуқуқий асос яратиладиган бўлса IMAN Holding раҳбари биринчилардан исломий банк очишга тайёрлигини айтганди. Тўлиқ суҳбат бу ерда.
Исломий молия секин бўлса ҳам ривожланаётгани ҳақида аввалроқ ёзгандик.
Мазкур қарор 17 январдан бошлаб расман кучга киради.
UPD: Бизга маълум қилишларича, қонун билан факторинг ташкилотлари ва ломбардларга исломий молиялаштиришга рухсат берилмаган.
Аслида факторинг ташкилотлари пайдо бўлгани сабаб, қонунчиликка уларнинг номи киритилган.
Янги ўзгаришларга кўра, микромолия ташкилотларига бир нечта турдаги ҳисобот шаклларини яратиши мажбурияти қўйилмоқда.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64🤔12🔥6👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулотлари бозорининг улуши 9,4 фоизни ташкил этади, бироқ Фарғона водийсида вазият хавотирлилигича қолмоқда — 19,3 фоиз.
Ҳудудлар кесимида: Фарғона — 30,3%, Марғилон — 28,7%, Наманган — 27,5%, Тошкент — 9,2%.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, биргина тўққиз ойда мамлакат бюджети қарийб 364,2 млрд сўм зарар кўрган, шундан 139,2 млрд сўми Фарғона водийси ҳиссасига тўғри келади.
Бу шунчаки рақамлар эмас — бу қурилиши тугалланмаган мактаблар, жиҳозланмаган шифохоналар ва амалга оширилмаган инфратузилма лойиҳалари.
Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ 560 дан ортиқ ҳолат аниқланиб, 24,3 млрд сўмлик 1,7 миллиондан ортиқ қути мусодара қилинган.
Контрабанда нафақат давлат даромадларига, балки қонуний бизнесга ҳам жиддий зарар етказади, ҳалол рақобат шароитларига путур етказади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ноқонуний бозорга қарши курашиш нафақат назорат, балки иқтисодий барқарорлик масаласидир.
Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, тамаки маҳсулотларининг яширин айланмасидан бюджетнинг йиллик йўқотишлари аллақачон 400 млрд сўмга яқинлашмоқда ва фақат барча органларнинг тизимли мувофиқлаштирилиши вазиятни ўзгартиришга қодир.
Манба: https://daryo.uz/2025/10/16/ozbekistonda-noqonuniy-tamaki-aylanmasi-/

👎13👍8🤔5
Humans собиқ топ-менежери ҳибсга олинди
Humans'нинг Spot’га маълум қилишича, PayWay тўлов ташкилотининг ҳаммуассиси ва кузатув кенгаши аъзоси, шунингдек,
Upay’ни 6,5 йилдан ортиқ бошқарган Беҳзод Ботиров 4 июль куни ҳибсга олинган.
Унга “қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш“ бўйича айблов қўйилган.
Суд қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллади ва сентябрда унинг муддатини 2026 йил февралигача узайтирди.
Тадбиркор 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

👍51🤔27👎15🔥1
Доллар кўтарилади
23 октябрь куни амал қиладиган доллар курси🔼 90–91 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 12 020
Poytaxtbank — 12 010
Asia Alliance Bank — 12 010
Asakabank — 12 000
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 12 100
NBU — 12 100
Apexbank — 12 100
Octobank — 12 100
@bankir
23 октябрь куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 12 020
Poytaxtbank — 12 010
Asia Alliance Bank — 12 010
Asakabank — 12 000
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 12 100
NBU — 12 100
Apexbank — 12 100
Octobank — 12 100
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎87👍72🔥10🤔5
Ўзбекистон бу йил 10 млрд долларга яқин олтин сотди
2025 йилнинг III чораги якуни бўйича Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 59,8 млрд долларни (+22,9 фоиз) ташкил қилди.
Бунда экспорт 26,7 млрд долларга (+33,3 фоиз), импорт эса 33,1 млрд долларга (+15,6 фоиз) етди.
Мамлакат йил бошиден бери 9,9 млрд долларлик олтин сотувини амалга оширди. Сентябрнинг ўзида 1,5 млрд долларлик олтин сотуви бўлган.
Олтин экспортидан даромадлар 2025 йилда аллақачон рекордни янгилаган эди.
🔽 Бу вақтда эса олтин нархи дунё бўйлаб пасаймоқда. Бир кун ичида нарх унцияда 4 375 доллардан 4 035 долларгача тушди.
Октябрь давомида олтин нархлар сезиларли ўсгани сабаб Ўзбекистон бу ойда ҳам яхшигина олтин сотувини амалга оширган бўлиши мумкин.
@bankir
2025 йилнинг III чораги якуни бўйича Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 59,8 млрд долларни (+22,9 фоиз) ташкил қилди.
Бунда экспорт 26,7 млрд долларга (+33,3 фоиз), импорт эса 33,1 млрд долларга (+15,6 фоиз) етди.
Мамлакат йил бошиден бери 9,9 млрд долларлик олтин сотувини амалга оширди. Сентябрнинг ўзида 1,5 млрд долларлик олтин сотуви бўлган.
Олтин экспортидан даромадлар 2025 йилда аллақачон рекордни янгилаган эди.
Октябрь давомида олтин нархлар сезиларли ўсгани сабаб Ўзбекистон бу ойда ҳам яхшигина олтин сотувини амалга оширган бўлиши мумкин.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎90👍32🤔11🔥6
Доллар кўтарилади
24 октябрь куни амал қиладиган доллар курси🔼 34-35 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Poytaxtbank — 12 105
Asia Alliance Bank — 12 090
Asakabank — 12 080
SQB — 12 080
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 120
Xalq banki — 12 120
Davrbank — 12 130
Garantbank — 12 130
@bankir
24 октябрь куни амал қиладиган доллар курси
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Poytaxtbank — 12 105
Asia Alliance Bank — 12 090
Asakabank — 12 080
SQB — 12 080
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 120
Xalq banki — 12 120
Davrbank — 12 130
Garantbank — 12 130
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎76👍68🔥9🤔3
Марказий банк бугун олтин қуймаларининг нархини 1 гр учун 1 млн 623 минг сўмдан қилиб белгилади.
Ўтган ҳафта охирида қуймалар нархи 1 гр учун 1 млн 760 минг сўмдан эди. Шу тариқа 6 кун ичида пасайиш 7,8 фоиз бўлди.
Бу вақтда эса доллар курси кўтарилмоқда. Кеча курс 90 сўмга ошди ва бу сўнгги икки ярим ой ичидаги энг юқори кунлик ўсиш бўлди.
Долларнинг мустаҳкамланиши кўпинча олтин нархи пасайишига олиб келади. Бугун ҳам доллар курси ошиши кутилмоқда.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍81🔥14🤔6👎1
Банкир
“Микрокредитбанк” BNY Mellon банкида Хитой юанида корреспондентлик ҳисоб рақамини очди 2025 йилнинг 31 июл куни “Микрокредитбанк” ва АҚШнинг етакчи молиявий институти билан ҳамкорлик доирасида Bank of New York Mellon банкида Хитой юанида (CNY) корреспондентлик…
MKBANK ва The Bank of New York Mellon ҳамкорлиги кенгаймоқда
22 октябрь куни Американинг йирик банкларидан бири — The Bank of New York Mellon вакиллари Микрокредитбанк бош офисига ташриф буюриб, раҳбарият билан учрашди.
Томонлар мавжуд ҳамкорликни ривожлантириш ва янги лойиҳаларни муҳокама қилди.
Маълумот учун, Микрокредитбанк жорий йил бошида USD, CNY ва EUR’da The Bank of New York Mellon’da корреспондентлик ҳисобларини очганди.

👍19🤔6🔥4
Пул ўтказмалари ўсишда давом этмоқда
Ўзбекистонга 2025 йилнинг 9 ойида хориждан 13,9 млрд долларлик пул ўтказмалари келиб тушди.
Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга ёки 2,7 млрд долларга кўпроқ.
Йил бошидан бери энг кўп пул ўтказмалари июль ойида келиб тушган — қарийб 2 млрд доллар.
Кутилганидек, йил охиригача пул ўтказмаларининг пасайиш тенденцияси кузатилмоқда.
Бундан ташқари, пул ўтказмалари орқали Ўзбекистондан 1,9 млрд долларлик пул маблағлари хорижга чиқиб кетган.

🤔24👍14👎4
Микромолия ташкилоти микробанкка айланмоқда
Ўзбекистондаги йирик микромолия ташкилотларидан бири — Agat Credit ўз фаолиятини микромолия банкига ўзгартирмоқда.
Бу бўйича акциядорлар йиғилишида қарор қабул қилинган.
Agat Credit микромолия банкининг Бошқарув раиси Антон Дмитриев бўлади. Унинг устав капитали 73,7 млрд сўм қилиб белгиланди.
Марказий банкдан лицензия олингач бу Ўзбекистондаги биринчи микробанк бўлиши мумкин.
Аввалроқ Tayyab Finance микромолия банкига айланиш бўйича ишларни бошлаганди. Бироқ бу ҳозирча амалга ошмади.
Регулятор ишлаб чиққан янги тизимга кўра, микромолия ташкилотлари аввал микромолия банкига, кейинчалик тижорат банкига айланиши мумкин бўлади.

👍16🤔4👎3
Ипотека бозори қандай ўзгаряпти?
Ўзбекистонда сўнгги икки йилда ипотека кредити олганлар сони:
⏺ 2024 йил 9 ой — 42 790 киши;
⏺ 2025 йил 9 ой — 50 100 киши.
Кўриб турганингиздек 2025 йилда ипотека кредити олувчилар сони сезиларли ўсди. Шунга қарамай 2023 йилги рақамлар (53 443 киши) забт этилмади.
2024 йил мос даврида 11,7 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 15,1 трлн сўмни ташкил қилди.
Ипотека кредити олувчилар кўпайишидан ташқари, уйлар нархининг бироз кўтарилгани (бир йилда 4,6 фоиз) ажратилган маблағлар ошишига олиб келди.
Бу йилги яна бир муҳим ўзгариш аёллар билан боғлиқ бўлди. Илк бор ипотека кредити олувчи аёллар улуши 40 фоизга етди.
Ҳа, Ўзбекистонда аёлларнинг даромадлари ҳам ошиб бормоқда ва бу ривожланаётган давлат учун жуда яхши белги. Нимадир тўғри қилинмоқда.
2025 йилда банкларнинг ўз ресурларидан ипотека кредити ажратиш ҳолатлари ҳам кўпаймоқда. Айниқса бу охирги уч ойда сезиларли даражада бўлди — +2,7 баробар ўсиш.
Бундай ипотека кредитлари кўпайиши билан бирга, уларнинг фоиз ставкаси ҳам пасаймоқда.
2024 йилнинг худди шу пайтлар банкларда тижорий ипотекадан ўртача 25 фоиз билан фойдаланиш мумкин эди.
Ҳозир бу рақам 22,8 фоизни ташкил қилади. Уй олиш учун сўнгги йиллардаги энг қулай пайт бўлиши мумкин.
Шундай қилиб, сўнгги икки йилда Ўзбекистонда бутунлай икки хил кўринишдаги ипотека бозорини кўрдик.

👎14👍6🤔4🔥1