Telegram Group Search
Тошкент шаҳри, Бектемир туманида жойлашган 293 сонли мактабнинг 3-синф ўқувчиси 290-сонли мактабнинг юқори ўқувчиси томонидан калтакланганлиги айтилмоқда

Ҳолат 290 сонли мактабда содир бўлган. Ҳодиса оқибатида жабрланувчи боланинг лаб қисми йиртилган ва шифокорлар томонидан тикилган.

Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий ахборот берилмади.

@insideruzbek
😱3242🗿2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда Xiaomi SU7 электромобили ёниб кетиши натижасида ҳайдовчи вафот этди

Электромобил катта тезликда йўл четидаги тўсиққа урилган ва ёнган. Зарбадан кейин автомобилда техник носозлик кузатилган ва эшиклар, ойналар очилмай қолган. Натижада ҳайдовчи автомобил ичидан чиқиб кета олмай, ёниб кул бўлган.

Мазкур воқеадан кейин Xiaomi нинг биржадаги акциялари қиймати бирданига 7,8 фоизга тушиб кетган.

@insideruzbek
😱23👏4🗿2
❗️Олтин рекордда: Қандай қилиб уни “тўғри” сотиб олса бўлади?

Йил бошидан бери Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи 47 фоизга ўсди.

Бу билан олтин энг фойдали сармоя воситаларидан бирига айланди.

Уни қандай сотиб олса бўлади? Қайси йўл билан сотиб олиш қулайроқ? Уйдан чиқмасдан сотиб олиш мумкинми?

Банкир” бу мавзуда сизни қизиқтирган барча саволларга жавоб берди.

Ҳозироқ обуна бўлинг ва муҳим маълумотларни ўтказиб юборманг!👇👇👇

https://www.group-telegram.com/Bankir/7352
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3
Яна бир эпоха тугамоқда

Microsoft 14 октябрдан бошлаб Windows 10 учун янгиланишлар тугатилишини маълум қилди. Операцион тизим ишлайверади, аммо унга ҳеч қандай янгиликларни ўрнатиб ёки қўшиб бўлмайди.

@insideruzbek
14😱102🔥1
9-синф ўқувчиси томонидан калтаклангани айтилган 3-синф ўқувчиси сўкиб қочгани учун шу аҳволга тушгани маълум бўлди.

У 9-синф болани сўкиб велосипедда қочмоқчи бўлганда, 9-синф ўқувчиси «велик»нинг оёғига тепган, бола юзи билан ерга йиқилиб жароҳат олган.

@insideruzbek
🤣26👏25👍61😱1
Маҳалла раисларига давлат мулкини аукционга чиқаришга рухсат берилди

Сотувдан тушган маблағнинг 70 фоизи маҳалланинг ўзида қолади ва инфратузилмага сарфланади.

@insideruzbek
🤣36😱11👍21🗿1
Хитой автомобилсозлигининг машҳур стартапларидан бири Li Auto хориж давлатлари ичида биринчи бўлиб Ўзбекистонда ўз расмий дилерлик марказини очибди.

Манбаларнинг ёзишича, компания бошида 2028 йилгача умуман хорижга расмий экспортга амалга оширишни истамаганди. Аммо мамлакатдаги ўта кучли рақобат ортидан Li автомобиллари сотуви ўтган йилга қараганда 64 фоизгача тушиб кетган. Натижада хорижга чиқиш режаси мажбурий равишда тезлашиб кетган. Компания Хитой бозоридаги йўқотишларни шу орқали қоплаш ниятида.

@insideruzbek
🤣1843🔥3😱1
Худди Ҳолливуд фильмларидек: Наманганда мактаб ўқувчисини ўғирлаб 300 минг доллар талаб қилишди

Воқеа 2023 йил охирида Уйчи туманида содир бўлган. Косонсой тумани яшовчи 33 ёшли Элдор Қодиров бошчилигида, Уйчи туманида яшовчи 26 ёшли Абдулатиф Собиров ва 25 ёшли Ойбек Шамшиддинов ва Наманган шаҳрида яшаган Абдулқодир Йўлдошевлар тил бириктирган ҳолда Авазбек Абдуллаев исмли шахснинг мактаб ўқувчиси бўлган болани ўғрилаб кетишган. Элдор Қодиров Абдуллаев Косонсойга келин бўлиб тушган қизига (унинг куёвига) машина совға қилганини кўриб, уни бой деб ҳисоблаган ва шу мақсадда ундан пул ундиришмоқчи бўлишган.

Болани ўғрилаш учун улар такси хизматидан фойдаланишган. Аввалига такси ҳайдовчисига ҳужум қилиб, уни ўлдириш билан қўрқитиб, оёқ қўлларини боғлашган ва машина юкхонасига қамаб қўйишган. Жиноят изини яшириш, чалғитиш мақсадида болани олиб Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтишган. Улар отадан 300 минг доллар пул талаб қилишган ва агар пулни бермаса, фарзандини ўлдириш билан таҳдид қилишган.

Кўп ўтмай улар қўлга олинган. Уларнинг барчаси Гуруҳ боши Элдор Қодировдан қарзи борлиги учун бу ишга мажбуран қўшилганини айтишган.

Суд қарори билан Элдор Қодиров гуруҳ ташкилотчиси ва раҳбари сифатида одам ўғирлаш, товламачилик, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ва ўлдириш билан таҳдид қилишда айбдор деб топилган ва 23 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланган. Жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ буюрилган. Абдулатиф Собиров ва Абдулқодир Йўлдошев 18 йил, Ойбек Шамшиддинов эса 17 йилга озодликдан маҳрум этилган.

@insideruzbek
🤣31👍17😱86🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шота Руставели кўчасида жамоат транспорти учун ажратилган алоҳида йўлакда ҳаракатланаётган автобусга чиқди.

@insideruzbek
👍84🗿4🤣3😱1
Битта монитор ва спидометр кўрсатадиган панели алмашган Cobalt салкам 2 минг долларга қиммат бўларкан.

Cobalt Style – 156 млн 100 минг сўм (12 900 доллар)
Cobalt Midnight – 165 млн 200 минг сўм (13 650 доллар)


Cobalt сотуви учун шартномалар 3 ноябрь куни очилади.

@insideruzbek
🤣66🗿6👍21😱1
iPhone 17 Pro Max рангини ўзгартиришни ўрганиб олибди: фойдаланувчилар янги смартфондаги металл эскириб, ўз рангини ўзгартираётганини сеза бошлади.

Сабзиранг iPhone эгаларидан бири бир неча ҳафта ичида унинг iPhone’и қандай қилиб пушти-олтин рангга айланганини айтиб берди.

Ҳаммаси анодланган алюминийнинг заиф ҳимоя қатлами туфайли: маълум бўлишича, баъзи партиялар нотекис қоплама олган, шунинг учун муаммо юзага келмоқда.

Рангини ўзи ўзгартирадиган iPhone. Тим Кук ҳақиқатан ҳам «даҳо»?

@burgutuzb
🤣302🔥2🗿1
Шота Руставели кўчасини ободондаштириш ва BRT тизимига мослаштириш лойиҳасининг умумий қиймати 19,2 миллион доллар экан.

@insideruzbek
😱27👍9🔥2🗿21
Шоли даласи

@insideruzbek
🗿20🔥6🤣6
Тошкентда махсус автобус йўлаклари давом эттирилади

Президентга тақдим этилган лойиҳадан кўринадики, автобуслар учун махсус инфратузилма узунлиги қарийб 58 километрга етади. Лойиҳа 4 босқичда амалга оширилиб, аввалига Шота Руставели, Шаҳрисабз, Амир Темур ва Янги Сергели кўчаларида BRT барпо этилади.

2030 йилга қадар Махтумқули, Мирзо Улуғбек — Феруза — Юзиробод, Лутфий ва Муқимий, Нурафшон, Қоратош — Кўкча дарвоза, Кичик ҳалқа автомобиль йўли (КҲАЙ) — Паркент кўчаларида махсус мослаштирилган автобус йўлаклари пайдо бўлади.

Ушбу ишлар учун 110 млн доллар йўналтирилади.

@insideruzbek
👍51😱83🤣3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида қурилиши бошланган янги аэропорт лойиҳа макети

@insideruzbek
👍18😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида 3,5 тонна эшак суяклари ушланибди

Бунинг гўштлари қаерларда ейилиб кетган бўлса?

@insideruzbek
😱12
2025/10/16 06:12:28
Back to Top
HTML Embed Code: