Telegram Group Search
Асанов. Форматдан ташқарида
Ўзи шу маҳалла раисиям писанд қилмаса керак.
Ўзимдаям бир қанақадир комплекс бор амалдорлар олдида. Домком билан гаплашсамам жуда катта одам билан гаплашаётгандай бўлиб, ўзимни ўрта аср герцогларининг қаролларидай ҳис қила бошлайман, "раис бува, катта одам, сал паст келиш керак" деб ўйлаб бошлайман, бўйним эгилиб, қўлим кўксимга босилиб, кўзни ерга қадаб, "хўп бўлади акажон"лаб қоламан. Домком буво эса баттар осмондан келиб, "укам, энди унақа эди, мунақа эди, чоп ишингни қил" деб ақл ўргатиб бошлайди.
😁76🤣5👍1
Асанов. Форматдан ташқарида
Домком буво эса баттар осмондан келиб, "укам, энди унақа эди, мунақа эди, чоп ишингни қил" деб ақл ўргатиб бошлайди.
Мундай суриштирса, қирқ ёшгача Мирбозор—Тошкент такси қилиб, мошинча эскириб кетганидан кейин бекорчиликда раис бўлволган бир ака бўлиб чиқади ўзи.
🤣64😁22💯7👍1
Forwarded from Hamrayev Ergash
Qorni katta bo'lsa tozayam aqlli ko'rinadi
😁67💯3👍1🐳1
Каррагер ҳақиқий ливерпулчимас, Ливерпулни ниқоб қилиб олган холос.
😁53💯5👍1
Журналистикадан сенга нима қолди дейишса, етти пуштимга етарли блокнот ва ручка қолди дейман.
😁1336🤯4💅3
Қанчалик бахтли эканингларни тасаввурам қилолмайсизлар. Инсониятнинг энг зўр даврида туғилгансизлар. Ўтмиш бугундан ёмонроқ бўлгани майли, прогнозларга кўра, бундан кейин ҳам бундан яхшироқ бўлмайди.
😁115😭21💯175
Бир дўкондан нимадир сўрасангиз, дўкончи “тугаб қолувди, келаси ҳафта хабар олинг, олиб келамиз” дейдику. Шу ҳаётда олиб келмайди, қутулиш учун шаблон гап бу. Бош айланиб, келаси ҳафтаям овора бўлиб борманг.
😁76💯142👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Душманларимиз орамизда. Отатуркни ҳақоратлашни тақиқлаш керак бизда ҳам.
😁42👍75👎4
Бугун метрода ажойиб иш бўлди. Суяниб, хаёл суриб, чарчаб уйга қайтаётсам, тўғримда бир бола, қулоғида наушник, кўзи телефонда, бирдан нигоҳини кўтарди, менга қаради. Сўнг телефонини кўрсатди — Қурултойни кўриб кетаётган экан. Мен кулиб қўйдим, у индамай, кулмай, нигоҳини яна экранга қадаб, кўришда давом этди.

Шу лаҳзанинг ўзидаёқ унинг биқинида турган бошқа бир бола келиб, "ака, Заковатда чиқасиз-а?" деб сўради. "Ҳа" дедим. "Заковатда чиқиш орзуим, ҳар сонни кўраман" деб гапириб кетди.
🔥95👍44😁38🥰7
Корейс мукбангерларининг видеолари остидаги комментларга кирсам, корейслар "Молдай ер экансиз", "Ë тавба, нафси бузуқлик қилгандан кўра умрида нэнмён емаганларга эҳсон қилинг, раҳмат дейлик", "бунақа исрофгарчилик корейсчиликка тўғри келмайди, яхши қиз" деб ёзиб ташлашган экан.
😁88👍54🤔1
ҲАМАС фаолиятини хайрия ташкилоти сифатида бошлаганидан хабарингиз борми?
😁83🤔11🤯5🙉2
Илгари катта ўлчамда шим сўрасам, сотувчилар “семизлар кам, ёшлар кўп олади, шунга катта размер олиб келмаяпмиз” дерди. Ҳозир катта ўлчамда шим сўрасам, сотувчилар “семизлар кўп, ҳамма катта размерни сотвордик, қолмади” деяпти.
😁111🤔4🌚4👍1
Икки-уч кун олдин кечки пайт маҳалладаги сартарошга чиқсам, шундоқ ёнидаги чорраҳада авария бўлди. Бугун кечга яна чиққандим, яна худди ўша ерда авария бўлди. "Тасодифни қара" деб турсам, сартарош "бу ерда ҳар икки кунда бир авария кўрамиз" деди.
😁78🤔6
2025/10/21 09:29:07
Back to Top
HTML Embed Code: