Telegram Group Search
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан демократик жараёнларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди

18 август куни Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунен билан конструктив мулоқот бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида ҳуқуқий давлат қуриш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, демократик институтларни ривожлантириш ҳамда бошқа устувор йўналишлардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Элчи Антти Карттунен Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни юқори баҳолаб, ЕХҲТнинг келгусида ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканлигини таъкидлади.

Учрашув очиқлик ва ўзаро ҳурмат руҳида ўтди.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌
Kanalga ulanish - @cadpuz

📌 website | YouTube
👍172🔥1🤩1
#seminar

Экологик хавфсизлик – барчамиз учун муҳим!


Навоий давлат университетида экологик қонунчилик янгиликлари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Семинарда чиқиндиларни қайта ишлаш, сув ва ҳаво сифатини назорат қилиш бўйича амалий тавсиялар берилди.

↘️ Батафсил

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌
Kanalga ulanish - @cadpuz

📌 website | YouTube
👍9
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази раҳбари Азамат Пардаев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг “Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва кафолатлаш тўғрисида”ги тўпламнинг ўзбек тилидаги тақдимотида маъруза билан иштирок этди.

Маърузада Азамат Пардаев тўпламнинг VII бобида баён этилган ғояларга таянадиган ҳолда, Ўзбекистонда аҳолининг муайян гуруҳларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.

Хусусан, у қуйидаги йўналишларга алоҳида тўхталиб ўтди:

Миллатлараро тотувлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш;
Аёлларнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётдаги иштирокини кенгайтириш;
Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ёшлар учун таълим ва уй-жой имкониятларини яратиш;
Имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий хизматлар кўламни кенгайтириш.

Маърузанинг якунида Азамат Пардаев Ўзбекистон Хитой билан ҳамкорликда гендер тенглик, ижтимоий ҳимоя ва ҳудудий ривожланиш соҳасида тажриба алмашишни давом эттиришга тайёр эканини таъкидлади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Kanalga ulanish - @cadpuz

📌 website | YouTube
👍21👏2🔥1🤩1
#davra_suhbati

Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида “Фуқаролик жамияти – мустақил тараққиётимиз асоси ва демократик давлатчилик гарови” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.


Тадбирда мустақиллик йилларида фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш йўналишида амалга оширилган ишлар, яратилган ҳуқуқий кафолатлар ҳамда истиқболдаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

📎 Батафсил

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌
Kanalga ulanish - @cadpuz

📌 website | YouTube
👍111🔥1
🇺🇿 34 йиллик Мустақиллик байрами муносабати билан давра суҳбати

Нурафшон шаҳрида “Бир Ватан — бир юрак” шиори остида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда фуқаролик жамияти институтлари ва миллий маданий марказлар иштирок этди. Суҳбатда мустақиллик йилларида амалга оширилган ишлар ва демократик ислоҳотлар муҳокама қилинди.

📎 Батафсил:

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌
Kanalga ulanish - @cadpuz

📌 website | YouTube
👍9
#maqola

Ўзбекистонда тадбиркорликка катта имкониятлар!

Сўнгги йилларда мамлакатимизда хусусий сектор ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўналишида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Инвестиция муҳитини яхшилаш, раqamлаштириш жараёнлари, имтиёзли кредитлар, солиқ енгилликлари ҳамда ортиқча бюрократияни қисқартириш тадбиркорлар учун янги имконият эшикларини очмоқда.

📎 Батафсил

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
📌
Kanalga ulanish - @cadpuz

📌 website | YouTube
👍10
2025/08/23 19:51:14
Back to Top
HTML Embed Code: