group-telegram.com/Press_Secretary_Uz/6358
Create:
Last Update:
Last Update:
Ҳозирда Федерация таркибида 14 та тармоқ касаба уюшмаси фаолият юритмоқда.
“Афсуски, тегишли тармоқларда меҳнат қилаётган ходимлар ҳуқуқларини ишончли таъминлайдиган ташаббусларни илгари суришда уларнинг овози эшитилмаяпти.
Кўряпсизлар, иқтисодиётимизга янги-янги соҳа ва йўналишлар, шунга мос тарзда янги касблар, замонавий технологиялар жадал кириб келмоқда.
Ана шундай шароитда тармоқ касаба уюшмалари вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилиб, уларнинг олдига аниқ вазифалар қўйиб бориши керак эмасми?
Шунинг учун, вазирлик ва идоралар ҳамда тармоқ касаба уюшмалари коллегиал органларининг қўшма йиғилишини доимий равишда ўтказиб борадиган тизимни йўлга қўйишни таклиф этаман”,
- деди Президент.
Бундай мулоқот шакли “давлат – иш берувчилар – меҳнат жамоалари” ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаб, самарали механизмга айланишига ишонч билдирилди.
Facebook|Instagram|X
BY Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Share with your friend now:
group-telegram.com/Press_Secretary_Uz/6358
