Telegram Group Search
#кутмоқ.

Ҳар ким эртани кутади.  Бугунда яшаб туриб,  ҳаммаси  ўтишини,  кетишини кутади...

"Тезроқ бошлансайди"  деб кутган томошаларимиз тугайди...
"Тезроқ тугасин"  деб кутган узун навбатларимиз ҳам...
"Ёнимизга тезроқ қайтсин"  деб дўстларни кутамиз,  "Тезроқ кетсайди"  деб ёқимсиз меҳмонлар кетишини ҳам...

"Кўзи тезроқ очилсайди,  дўстлигимиз ёдига тушсайди"  деймиз юз ўгирганлар ортидан...
"Тезроқ кимлигини билсайдим"  деймиз, чалкаш фитнасига тойилтирган  кимнидир илғаб...

"Қанийди,  ҳаммасини айтадиган пайтим келсайди"  деб ҳақиқатларимизнинг пишиб етилар пайтини пойлаймиз...

"Бу ғамгин кунлар тез ўтсайди"  дедик...
"Бизнинг кўчамизда ҳам байрам бўлажак"  деб умид қилдик...

Ойнинг ўн бешини ёруғ бўлишини кутдик...
Зулматлар тарқашини,  бу узун тоннель тугашини хоҳладик...
Энди ойнадан боқадиган сиймойимиз ўзимизга нотаниш...

Кутишлар қаритди бизни...
Юзимиз соатларга айланди,  бармоқларимиз соат милларига,  йилларимиз рақамларга айланиб,  бармоқлар орасидан тўкилиб битди...

©️Ummu  Zaynab  Ummu
👍1
#нимадир

Ўз бекатида тўхтаб, яна йўлга тушадиган поезднинг ҳам ажойиб ўз қоидаси бор. Уни кутмаётганларни у ҳам кутиб турмайди...

#хайрли_тун
Чиқиш йўли қабрдан бошқа ҳамма жойда бор,  ўзингизни ўзингиз ёқмайдиган нарсалар билан жазоламанг!

Сиз энг яхшиларига муносибсиз!

Дарахтдаги энг ширин мевани узиб енг...

Ўзингизга ёққан инсон билан яшанг...

Овқатни таг олмаганидан озиқланинг,  тоза сувни ичинг!

Лекин зинҳор ба зинҳор аламзада бўлиб- бир бурчакда заҳар йиғиб биқиниб ўтирманг...

Ўша айтганимдек чиқиш йўли ҳамма жойда бор!

Ёқмаган жойдан бошингизни тик тутганча кетганга етмайди...

Минг манзараси чиройли бўлмасин, сизга озор берадиган эшикни ёки дарчани ёпиб қўйганингиз яхши...

Агар ўзингизга раҳм қилсангиз, бу ишни албатта қиласиз...

Чунки тўҳтатиб бўлмайдиган нарсалар бор: ақлли одамлар буни билади:  тўҳтата олмаяпсизми, демак тушиб қолишингиз керак!

©️Ummu Zaynab  Ummu
👍21🔥1
#нимадир_ва_яна_нималардир

🍃Кутилган бахт - кутилмаган вақтда келади;

🍃Баъзан тақдирга тан беришни ҳам ўрганиш керак, қалб хотиржамликка эришса тақдирдаги муаммолар ҳам чекинади;

🍃Инсонга ўзи ҳақида гапириш ва эшитиш ҳамиша ёқимли ва қизиқарлидир. Ўзингиз ҳақингиздаги фикрлар қизиқарлими? Унда аввал ўзгаларни тинглашни билинг;

🍃Одатда атрофдагилар ҳақида кўп нарса биламан, деб ўйлаймиз, лекин аслида ўзимиз ҳақимизда деярли ҳеч нарса билмаймиз;

🍃Ўз ҳаётингизни ўзгаларникига солиштирманг, чунки у ўз ҳаётингиздир;

🍃Aгарда тун зулмати бўлмаганида ой ва юлдузлар бу қадар гўзал кўринмас эди;

🍃Кўз олдингизда ботқоқдан нилуфар униб турса-ю, мусибатларингиздан ҳикмат ахтара олмайсизми?

🍃Сукут - шовқин-суроннинг сийратидир;

🍃Сиз кимни мукаммал дея оласиз? Ой юзида доғлари бор ягона жисм эмас, қуёшнинг юзида ҳам доғлари бор

Интернетдан.
👏31
​​#таслимият.

Инсон ниманидир кутиб яшайди.
Рост гап.
Хўш, нимани кутади?
Тақдир қийинчиликлардан иборат.
Масалан, қандай қийинчилик?

Кимдир яқин инсонидан айрилади.

Кимдир қашшоқликда яшайди.

Кимдир қарздан қутула олмайди.

Кимдир фарзандсизликдан ғам чекади.

Кимдир Ватандан олисда.

Кимдир туҳматга учрайди.

Кимдир ноҳақликдан озурда.

Кимдир очликдан,
кимдир ташналикдан азобда.

Кимдир ёлғизликдан изтиробда.

Кимдир орзулари ушалмаганидан,
яна кимдир ҳурмат кўрмаётганидан,
кимдир илми камлигидан,
кимдир ойлиги камлигидан нолийди.

Ҳар биримиз бир муддат ўтгач, "ҳаммаси яхши бўлади" деймиз.

Ҳатто, шундай ҳам бўлади.

Дейлик, ўзингизга ғамхўр топдингиз, Аллоҳ катта бойлик берди, кўзни қувнатадиган фарзанд кўрдингиз, Ватан бағрига қайтдингиз, туҳмат булутлари ариди, ҳақ қарор топди, очлик ва ташналик босилди, орзулар ушалди, ҳурматингиз ошди, илмингиз кўпайди, ойликка барака кирди...

Кейин нима бўлади?
Кейин...
синовларнинг каттаси бошланади!!!

Аввал пул кам эди – нафсимизга эътибор бермасдик. Пул кўпайди – гуноҳларга эшиклар очилди.

Аввал ерда ухлардик, кам ухлардик, энди юмшоқ ўриндамиз – ғафлатда қоляпмиз.

Аввал биров назарга илмасди, мунғайибгина юрардик, энди ҳамма эгилиб турибди – кибрга енгилдик.

Бефарзандликда Аллоҳга кўпроқ ёлворардик, ҳар куни, ҳар лаҳза Аллоҳнинг ёди билан эдик, энди боламизни эркалаб, тарбиялаш машаққатига дучормиз.

Илм кам эди – шайтон ҳам Сиз билан қизиқмасди. Олим бўлдингиз- шайтон билан катта жанг бошланди.
Ва ҳоказо.

Демак, синов ортидан синов.

Имтиҳон тугаб, янги имтиҳон.

Ҳаёт имтиҳонлардан иборат экан.
Ҳикмати шуки, имтиҳонлар алмашиб туради.
Унисидан бунисига ўтиб юраверамиз.
Бир имтиҳонда узоқ қолсак, зерикиб қоламиз.
Аммо, хайриятки, янгиси тайёр турган бўлади.
Олган баҳоларингизни ҳали билолмайсиз.
Ҳеч ким билмайди.
Кундаликлар тўляпти, аммо баҳоларни кўрмасдан, уни тасдиқлаб кетмоқдамиз.

Шундай: ҳаёт ҳаракатдан, фақатгина олға интилишдан иборат.

Умидсизликка чўккан кунимиз хаёт тўхтайди.

Умид ва ишонч билан илгари юришимиз керак.

Яратган Зотга илтижоларимиз тўхтамасин.

Шунчалик шовқинлар ичида Унга ёлвориб турганимиз,
Ундан умид узмаганимиз эртага муҳаббатимиз учун далил бўлади.

Имтиҳонлардан “аъло” баҳолар билан ўтишни, АЛЛОҲим, Сенга таслим бандаларингга насиб эт!
......................................................
Қай томонга боқсанг девор кўринар,
Девор ортида не асрор кўринар?
Минг девордан ош, барибир, деворга
Дуч келгайсан яна девор кўринар.

Акбаршоҳ Расуловдан.
👍2
#нимадир

Инсон токи ўзи ҳам бошидан кечирмагунича, ҳеч бир дардга тасалли беролмайди...


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
🕊2
Hech qachon hech kimga
oʻzingiz haqingizda eslatmang!
Sizni qadrlaydigan inson sizni hech qachon unutmaydi..!🤍🫶🏻
👍4🕊1
Кимнидир борган ери мамнун этса,
• Кимнидир тарк этган жойи мамнун этади.

Мавлоно Жалолиддин Румий
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👍1
Деворни нам,
• Инсонни ғам йиқитади...
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
11
#ФОЙДАЛИ_ДОРИ

Таркиби:

«Лаа илааҳа илла Анта Субҳанака инний кунту миназзолимийн». (Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим.)

🗒 Қўллаш услуби:

Сажда қилган ҳолда ўқилса, таъсири аъло бўлади.

✳️ Таъсир даражаси:

«Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Анбиё: 88 - оят).

♻️ Хос хусусиятлари:

Бошқа дорилардан фарқ қилади. Қалбга хотиржамлик бағишлайди. Хафачилик, қўрқув, ташвиш, асабийликни кетказади.

Истеъмол қилиш вақти:

Зулм, қаҳр, ғамни сезганда қўлланилади, натижада қалбдан ҳаёт машаққатларини сиқиб чиқаради.

📆 Даволаш муддати:

Кўп айтилса, инсон фақат ва фақат фойда кўради. Зарари ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

📌 Муҳим Эслатма:

Бу малҳамни бошқаларга ҳам тавсия қилсангиз уларга ҳам фойдаси тегади!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
2
Одамларнинг ярми қоқилганингда “айтгандим-ку” дейди, ярми эса ғалаба қозонсанг, “мен буни билардим” дейди.

Шунинг учун ҳеч кимнинг гапига парво қилма. Ҳеч ким сен ҳақингда қайғурмайди...
#Tafakkur

Ba’zi odamlar matematik misolga o‘xshaydi — uzoq yechasan-da, natijasi nol chiqadi! ©️
#Ҳикмат

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ шундай деди:

«Кам гапир, қалбинг юмшайди. Узоқ сукут сақлашга одатлан, тақвога эга бўласан ва зинҳор дунёга ҳирс қўйма».

📚 «Ҳилятул авлиё» 7: 82.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👍1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌷Яхши амал жаннатга йўлак,
🕊 Савобларнинг совғаси бўлак.
Чин юракдан билдирай тилак,

Жума аййомингиз муборак
. бӯлсин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ким билан юрганингизга, дўстларингиз ким эканига диққатли бўлинг.
• Чунки, булбул гулга,
қарға эса чиқиндихонага олиб боради.

Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
❗️САҚЛАБ ҚЎЙИНГ ВА ҚАЙҒУДА БЎЛГАН ВАҚТИНГИЗ ЎҚИНГ!

Нафрат - қалбингизни
Хафа бўлиш - ўпкангизни
Ташвиш - ошқозонингизни
Ортиқча эътибор бериш - овқат ҳазим қилиш ичакларингизни
Ёлғизлик - қалқонсимон безингизни
Қўрқув ва ҳавотир - буйракларингизни
Асаб - жигарингизни ишдан чиқаради ва чарчатади.

Соғлигингизга эътибор беринг. Ҳеч нарса сиздан муҳим эмас ва соғлиғингизчалик керакли эмас!
Синди дегани - тугади дегани эмас. Баъзида янги ҳаёт синиш билан бошланади...
🔥1
​​#нимадир.

Хотиржамликда ўтаётган кунларингизнинг қадрига етинг!

Тонг чиройли отаётган ва сиз сокинлик билан деразангиз раҳида нурлар қандай ўйнаётганини кузатиб турган бу онлар билсангиз, асли сакийнат онларидир.

Ошхонангизда завқ билан чой тайёрлаётган ушбу лаҳзангиз ҳам. Кулиб фарзандларингиз кўз ишқалаб ичкари уйдан чиқиб келишига қараб турган бўлсангиз, бу онлар ҳам кўпчилик етмаган, етинқирамаган саодат онларидир! Зеро бемор фарзанди устида киприк қоқмай тонг отқизганлар бор...

Деворлари жим турган уйингиз, дераза ортида сокин чайқалаётган дарахт шоҳи, сал нарида чаҳ-чаҳлаб ҳаёт завқини куйлаётган қуш-бари Аллоҳ сизга тутган хотиржамликнинг маҳсулидир! Зеро, уйи деворлари ўқлар зарбидан шувиллаб тўкилаётганлар бор, айни шу лаҳзада...

Ғам-жонингизга беҳаловатлик баҳш этганда, ғафлат- тегрангизни тумандек қуршаганда, ташвиш- деразангиз ортида музтар боқаётган фаслни, баҳорми ё куз... Сиз учун аҳамиятсиз келгиндига айлантириб қўйганда бу кунлар қанчалик неъмат эканлигини юракдан ҳис қиласиз. Хотиржам кунлар бағрига ўша лаҳзада қочиб кетгингиз келади.

Ҳаммаси учун ташаккур айтинг. Ҳозир. Шу сонияда!

Бахтнинг пинжида турган онингизда!

Хотиржамлик кафтида сокин чайқалаётган лаҳзангизда!

Сизга ҳаммаси гўё абадий, кетмасдек туюлаётган ушбу дақиқада!

Шукр денг...

©️Ummu Zaynab Ummu
👍1
#нимадир_ва_яна_нималардир

✔️Ҳаммага ёқишнинг иложи йўқ.

Кимдир сени рўпарангдан, кимдир эса ёнбошдан кўради. Ёнбошлаб олиб, оёғингни осмондан қилиб кўраётганларни ҳам тушун! У ҳали ўрнидан турмади, қўлини совуқ сувга урмади, урса-биларди, меҳнат қилганга маломат қандай оғир ботишини...

✔️ Шошилганнинг шериги шайтон.

Шошилиш ҳар қандай хатонинг бошидир. Шошилма. Айниқса бир инсон ҳақида ҳулоса ясашга...
Ҳудди ойдек одамларнинг ҳеч ким кўролмайдиган тарафи бўлади. Агар ўша тарафини ҳам кўрсатса, кўп ҳулосалар албатта нотўғри бўлиб чиқади.

✔️ Сабрни ҳеч йўқ одамларнинг феъл атворига тоқат қилиш учун ҳам ўрганиб қўй!

Баъзан ўзингга панд берган инсонлардан воз кечиб кетишингга тўғри келади. Ўйлаб ўтирмай воз кечасан ҳам... Аммо шундайлар борки, улар билан алоқаларни узишнинг иложи йўқ. Ана шунда сендан сабрли бўлиш талаб этилади.

✔️Ёмон инсонларда ҳам яхши фазилатлар бўлади.

Баъзан ҳудди археологларнинг ишини қиласан. Ҳаробадан ҳазина топишинг керак. Шундай ҳаробалар бўлади-ки, у ерда ҳазина эмас, бир чети синиқ кўза кўмилиб ётган бўлади. Ҳулоса қил: ёмонлар ўз-ўзидан ёмон бўлиб қолмайди. Қачондир уни синдиришган, қачондир уни вайрон этишган...

©️Ummu Zaynab Ummu
2025/10/27 06:53:35
Back to Top
HTML Embed Code: