Telegram Group Search
Сенат: Ташқи меҳнат миграциясига оид қонунни такомиллаштириш зарур

Сенат ялпи мажлисида “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Мазкур қонун фуқаролар ва мамлакатимизда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиши ҳамда чет эл фуқароларининг ҳамда бошқа давлатлар ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатимизда меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида жалб этилиши билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/734083

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Сенат: Озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланади

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, соҳага замонавий агротехнологияларни жорий этиш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, шунингдек, соҳада фаолият олиб бораётган субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини янада кучайтириш зарурати юзага келган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/734100

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Жамиятда интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларга нисбатан ҳурмат ҳисси шакллантирилади

Аҳолининг, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларининг интеллектуал мулк бўйича хабардорлик даражасини оширишга эътибор қаратилмоқда.
Яратилган интеллектуал фаолият натижаларини муҳофаза қилиш жараёнларини рақамлаштириш орқали ортиқча талабларни бекор қилиш ҳамда интеллектуал мулкни ҳуқуқий жиҳатдан ишончли тарзда муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар давом этмоқда.

Сенат ялпи мажлисида муҳокама қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун шу йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтаришга қаратилган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/734102

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Дунё бўйлаб болаларни эмлаш жараёни хавф остида

Болаларни ҳаёт учун хавфли бўлган турли хил касалликларга қарши эмлаш жараёни сўнгги йигирма йил ичида анча сустлашган, айрим мамлакатларда эса камайган. Бу маълумотни BBC тарқатган.

Вазият коронавирус пандемияси туфайли янада ёмонлашди ва миллионлаб бола қизамиқ, сил, полиомиелит каби хасталиклардан ҳимоясиз қолди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/734049

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Тошкент Халқаро форуми “Евроньюс” нигоҳида (+видео)

“Евроньюс” ахборот агентлиги Ўзбекистонда бўлиб ўтган йирик Халқаро инвестиция форуми ҳақида хабар берди. Мақолада иқтисодий салоҳияти йил сайин ўсиб бораётган мамлакатимизнинг минтақада йирик ислоҳотчи давлат сифатидаги роли юксалаётганига алоҳида урғу берилган.

🎥 https://youtu.be/KivMzpR66Yo

Батафсил: https://uza.uz/posts/734199

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

25 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/734231

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Миробод туманидаги мактабларга 1 миллиардга яқин пул ажратилди

Пойтахтимизда “Долзарб 90 кун” тадбирлари доирасида Миробод тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов ҳамда мазкур туман прокурори Бобур Абдуллаев иштирокида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/734114

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
СЕНАТ: ялпи мажлисда қандай масалалар кўриб чиқилди? (+видео)

Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси биринчи иш куни якунига етди.


🎥 https://youtu.be/PbNxWA1psbo

Батафсил: https://uza.uz/posts/734248

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон фармацевтика саноати: жадал ўсиш, замонавий кластерлар ва халқаро эътироф

Европанинг етакчи телеканалларидан бири — "Euronews" Ўзбекистон фармацевтика тармоғининг сўнгги йиллардаги жадал ривожланишига бағишланган махсус кўрсатувни намойиш этди. Кўрсатувда мамлакатимизда соҳага кенг инвестициялар жалб этилаётгани, янги ишлаб чиқариш қувватлари яратилаётгани, инновацион лойиҳалар амалга оширилаётгани ҳақида батафсил сўз юритилади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/734226

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
25 июнь: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео)

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.

🎥 https://youtu.be/h4sJg9b0WGY

Батафсил: https://uza.uz/posts/734253

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро дайжест (+видео)

Исроил армияси ва дронлари қамалдаги Ғазо секторида 86 нафар фаластинликни, жумладан, ёрдам тарқатиш марказлари яқинида 56 кишини ўлдирди. Анклав жанубидаги Рафаҳ шаҳрида 24 июнь куни 27 нафар фаластинлик ёрдам пунктларида Исроил ҳарбийлари томонидан отиб ташланган. Ғазода уруш бошлангандан бери ҳалок бўлганлар 56 мингдан ошган, 131 848 киши яраланган.


🎥 https://youtu.be/26NoEQr2fmY

Батафсил: https://uza.uz/posts/734262

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Пойтахтимизда Ўзбекистон-Германия ўқув маркази очилди (+видео)

Шу муносабат билан бугун Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида ташкил этилган тантанали маросимда икки томон масъуллари, мутахассислар, Германия энергетика агентлиги вакиллари иштирок этди.

🎥 https://youtu.be/jU8VWTZcc1I

Батафсил: https://uza.uz/posts/734260

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Yonhap: Суд собиқ президентни ҳибсга олишга рухсат бермади

Жанубий Корея суди собиқ президент Юн Сок Ёлнинг қисқа муддатли ҳарбий ҳолат жорий этишга уриниши бўйича тергов олиб борилганлиги сабабли ҳибсга олиш учун ордер бериш ҳақидаги сўровни рад этди. Бу ҳақда "Yonhap" ахборот агентлиги хабар берди. Сеул марказий округ суди ва прокуратураси матбуот котибидан изоҳ олишнинг иложи бўлмаган.

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/734272

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
26 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 26 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 21-23 даража илиқ, кундузи 31-33 даража иссиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/733976

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Кун_тарихи

Совет даврида ишга кечикиб келганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик жорий этилганми?

Ватанимиз тарихидаги 26 июнь санаси билан боғлиқ бошқа айрим қизиқарли воқеалар баёни.

Батафсил: https://uza.uz/posts/734303

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Президентимизнинг Мўғулистонга давлат ташрифи икки давлат экспертлари нигоҳида

Батафсил: https://uza.uz/posts/734297

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
2025/06/26 04:42:37
Back to Top
HTML Embed Code: