group-telegram.com/huquqiyaxborot/18432
Create:
Last Update:
Last Update:
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга ижтимоий кўмак берилади
“Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–133-сон, 14.08.2025 й.) қабул қилинди.
🔰 Фармон билан фаластинлик беморлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчиларни Ўзбекистонда яшашга мослаштириш жараёнига кўмаклашиш бўйича Республика комиссияси таркиби тасдиқланди.
🔰 Фармонга кўра, ногиронликка олиб келувчи касалликларга чалинган Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларга (меҳмонларга) қонунчиликда белгиланган даволаниш муддатидан қатъи назар ногиронлик белгиланади.
💰 Меҳмонларга зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга бериладиган нафақа тайинланади.
💸 Шунингдек, ҳар бир меҳнат ёшидаги меҳмон учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида яшаш нафақаси жорий этилади.
🏠 Меҳмонларнинг ҳар бир оиласига яшаш манзили бўйича уй-жойнинг ижара харажатлари қоплаб берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://www.group-telegram.com/us/huquqiyaxborot.com