Божхона қўмитасида Хитойнинг “CGN BeGood Technology” компанияси раҳбари Ян Чанли билан учрашув бўлиб ўтди
Томонлар ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, янги лойиҳалар ва ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиш юзасидан музокаралар ўтказишди.
Қирқ йиллик тарихга эга мазкур компания 100 млн кВтдан зиёд қувватга эга тармоқ сифатида жаҳон миқёсидаги етакчи энергетика компаниялардан ҳисобланади. Шунингдек, ядровий хавфсизлик, саноат занжири ва энергетик барқарорлик бўйича компания улкан тажриба орттирган.
Божхона қўмитаси Раиси учрашувда божхона чегараларидаги инспекцион назорат тизимларини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик қилиш масаласи эътибор қаратиди. Бу борада компания вакиллари ўзлари таклиф этаётган инспекцион кўрик мажмуаларининг техник хусусиятлари ва имкониятлари ҳақида тўхталиб ўтишди.
Мазкур мажмуаларнинг миллий ахборот тизимларига интеграцияси ва транспорт оқимига мувофиқлиги, сунъий интеллект технологиялари асосида ишлаши ва тасвирларни мустақил солиштириб, потенциал хавфлар ҳақида маълумот бера олиш имконияти таҳлил қилинди.
Бу эса энг аввало чегарадаги назоратни янада такомиллаштириш, хавфсизликни мустаҳкамлаш ва товар айланмасининг тезлигини оширишга хизмат қилади.
Шу боисдан томонлар узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, буни амалга ошириш учун йўл хариталарини ишлаб чиқишга келишиб олишди.

👏2
group-telegram.com/husantangriyev/4927
Create:
Last Update:

BY Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

Share with your friend now:
group-telegram.com/husantangriyev/4927