#xabar #muftiy #andijon
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ АНДИЖОН САФАРИНИ ИЛМ МАСКАНИДАН БОШЛАДИЛАР
📍 Андижон вилоятида бўлиб ўтаётган илмий-амалий семинарда иштирок этиш учун борган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сафарини бугун, 7 октябр куни ўзлари таълим олган Асака туманидаги 53-ўрта умумтаълим мактабига ташрифдан бошладилар.
🎁 Таълим масканига синфхоналар учун
🪑 янги дарс стол-стуллари,
🖼 30 та доска,
💻10 та ноутбук,
📚 500 та китоблар жамланмаси ҳадя қилинди.
🗣 Ташриф ва ҳадялардан мактаб маъмурияти, ўқитувчи ва ўқувчилар жуда мамнун бўлиб, миннатдорлик билдиришди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ АНДИЖОН САФАРИНИ ИЛМ МАСКАНИДАН БОШЛАДИЛАР
🌙 Муфтий ҳазратлари устоз ва мураббийларни яқинда ўтган касб байрамлари билан қутлар экан, муаллим бўлишдек шарафли касб эгаларига эҳтироми жуда баланд эканини изҳор этиб, жумладан, бундай дедилар:💬 “Дарҳақиқат, ўзгаларга илму маърифат зиёсини тарқатиш бениҳоя улуғ ва савобли амал. Бу вазифага мутасадди бўлган кишининг даражаси ҳам мислсиздир. Шунинг учун ҳам борлиқдаги ҳамма нарса устозларнинг ҳаққига дуо қилиб туради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: “Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, ҳатто инидаги чумоли ва ҳаттоки балиқлар ҳам одамларга яхшиликни таълим берувчига салавот айтадилар” (Имом Термизий ривояти).💬 Шунингдек, ўқувчиларга илм-маърифатнинг фойдалари ҳақида сўзлаб, динимизда таълим олишга кучли тарғиб қилингани, илм инсонни комил даражага етказиб, икки дунёда ҳам азиз ва иззатли қиладиган катта инъомлиги, шундай экан, муҳтарам Юртбошимиз томонидан яратиб берилаётган бугунги имкониятлардан тўла фойдаланган ҳолда замонавий илмларни ҳам пухта ўзлаштириш лозимлигини таъкидладилар.
🎁 Таълим масканига синфхоналар учун
🪑 янги дарс стол-стуллари,
🖼 30 та доска,
💻10 та ноутбук,
Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60🤩4🤝4⚡3😢2👏1
#kun_hikmati #ilm
🌙 КИМКИ ИЛМНИНГ ҲАММАСИНИ БИРДАНИГА ЎРГАНИШНИ ИСТАСА...
💬 Салафи солиҳлардан қоида ва мерос бўлган сўз бор:
من رام العلم جملة ذهب عنه جملة
💬 БАТАФСИЛ
➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖
🔠 🔠 🔠 🔠 🅰️ 🔠 🔠 🅰️ 🔠
🌳 Илм олиш гўёки дарахт мисолидир...
🏝 Улар учун остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бор
📊 Энг яхши ва энг ёмон одам
➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖
✅ MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
🌙 КИМКИ ИЛМНИНГ ҲАММАСИНИ БИРДАНИГА ЎРГАНИШНИ ИСТАСА...
من رام العلم جملة ذهب عنه جملة
“Кимки илмнинг ҳаммасини бирданига ўрганишни истаса, илмнинг ҳаммасидан қуруқ қолади”.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37💯5👏3⚡2
#xabar #muftiy #andijon #seminar
🗣 ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН ИЛҒОР ТАЖРИБА ВА ЯНГИЧА ЁНДАШУВЛАРГА БОЙ БЎЛДИ
📕 Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирда дастлаб Муфтий ҳазратлари нутқ сўзлаб, ушбу кенг қамровли тадбирларнинг аҳамияти, моҳияти, унда эришилган ютуқлар, натижалар, тажриба алмашинувларнинг дин пешволари учун тарихий ва жуда фойдали бўлишини эътироф этдилар.
💬 Иштирокчиларга уларнинг ўрганишлар давомида тўплаган билим ва кўникмалари, иш услублари ва илғор тажрибаларини кенг оммалаштиришга доир тавсиялар бериб ўтилди.
📁 Йиғилиш давомида ҳар бир бош имом-хатиб ўз ҳудуди масжидларида ҳужжат юритиш, имом-хатиблар фаолияти, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари, аҳоли вакиллари билан учрашувлар, суҳбатлар ва амалий кўмаклар бўйича амалга оширилган ишлари ҳисоботини берди.
✅ Семинар якунида илмий-амалий семинар давомида тўпланган тажриба ва натижаларни тизимда кенг оммалаштириш бўйича хулосалар қилинди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
⏺ Бугун, 7 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
✅️ Икки кунлик тадбирлар давомида касб маҳоратини ошириш, аҳоли билан мулоқот қилиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш ҳамда хайрия ёрдамлари уюштиришдаги уюшқоқлик, юзма-юз мулоқотлар орқали ўзаро бирдамлик муҳити янада мустаҳкамланиши айтиб ўтилди.📊 Вилоятнинг 16 та шаҳар ва туманидаги 182 та масжидда бўлингани, жамоатга суҳбат қилиш, масжидни бошқариш ва тарғибот тадбирлари, айниқса, мусулмонларнинг руҳий-маънавий эҳтиёжини қондириш бўйича маҳаллий имом-хатибларга кўрсатилган йўл-йўриқлар тез орада ўзининг ижобий натижасини кўрсатишига умид билдирилди.
Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54💯5😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo
🤲 Юнус алайҳиссаломнинг дуолари
لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ
✅ MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ
💬Ўқилиши: Лаа илаҳа иллаа анта, субҳанака, инниий кунту миназ золимийн.💬 Маъноси: Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим (Анбиё сураси, 87-оят).
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64😢18⚡5🕊3👏2🤩1
🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32