Telegram Group Search
КАСБ БАЙРАМИДА МТРК ХОДИМЛАРИНИНГ КАЙФИЯТИНИ НИМА БУЗДИ?


“Элтуз, ассалому алайкум! Сизнинг постларингиздан кейин Мадамин Сафаров ва МТРК режими бошлиғи Ғани Раҳматов ходимларга йиғилиш қилди. Нима муаммо борлигини сўрашди. Энг қизиғи, мажлисда Мадамин Сафаров ва "команда"си ҳам қатнашди. Энди ўйлаб кўринг, ким нима дея олади? Гапирса, 2-3 ойдан кейин бу тўдага ем бўлиши турган гап-ку...

Сафаров олдин рўйхат тузиб "Ортга қайтмас ислоҳотлар" деган кўрсатувни тайёрланглар, деганди. Энди эса йиғилишда "ҳамманглар қилаверинглар, қолганлар қилмасин демадим-ку", дея иккиюзламачиларча фикр билдирди. Авваллари ҳар қандай майда-чуйда мукофот, кўкрак нишонларини ҳам Сафаровнинг тўдаси олар эди. Администрациядаги сўнгги ўзгаришлардан кейин креслоси қимирлаши мумкинлигидан қўрққан раҳбарлар ходимлар кўнглини олишга уринишмоқда. Лекин фақат оғизда.

Исталган прокуратура ходими келиб текшириши мумкин, Сафаровнинг одамлари ойига 30-40 миллионни ўзлаштирмоқда. Унинг тўдасига алоқаси бўлмаганлар эса ўртача 7-9 миллион олади. Бошқарув ходимларнинг премия маблағлари 6 ойдан буён тўланмайди. Нима эмиш, канал техника харид қилармиш. Ҳар йили давлат бюджетидан миллиардлаб пул ажратилади. Қизиқ, бу пуллар қаерга кетади унда?

Мадамин "ҳожи" ҳозир алкоголь ичишни ташлаган. Банкетларда ичкиликни таъқиқлаган. Лекин "ҳожи" мақомини олган бу инсон негадир адолатни таъминлаш, пулларни тақсимлашда ҳалоллик кабиларга эътибор бермайди.

27 июнь муносабати билан дастурхон қилинар эмиш. Лекин биз журналистларга бу татимайди. Аксарият шахсий фикрга эга журналистларда эса байрам кайфияти йўқ”.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ELTUZ
"ДУНЁ БЎЙЛАБ" ТЕЛЕКАНАЛИДАГИ НОТИНЧ МУҲИТ ҚАЧОН ТУГАЙДИ? "Дунё бўйлаб" телеканалида нотинч муҳит ва адолатсизлик ҳақидаги нашр этилган танқидий фикрлар учун раҳмат айтмоқчиман. Чунки бу айни дамда канал ходимларининг энг огриқли нуқтаси саналади. Сўнгги…
"ДУНЁ БЎЙЛАБ"ДА ПРОФЕССИОНАЛЛАР ҲАМ ИШСИЗ ҚОЛМОҚДА


"Дунё бўйлаб" телеканалида ҳатто олий тоифали, тажрибали режиссёрлар ҳам ҳозирда ишсиз. Қизиғи шундаки, режиссёрларга иш бериши лозим бўлган бош режиссёрнинг ўзи атрофидаги бир-икки “ишонган одамлари” билан пул ишлаб, қолган кадрларни четда суриб ташлаяпти.


Телеканалда баъзи операторлар режиссёрлик вазифасини бажаришмоқда. Аммо мутахассислиги айнан режиссура бўлган тажрибали кадрлар учун эса тўлиқ ҳажмдаги кўрсатув йўқ.


12 йилдан бери ўз лавозимини ушлаб турган бош режиссёр Дилшод Умаров телеканал ривожи йўлида бирор муҳим янгилик киритмаган. Унинг асосий эътибори ўзи иштирок этадиган ёки ўзига яқин кишилар ишлайдиган эфирларга қаратилган.


Телеканалдаги кўрсатувларга ажратиладиган маблағлар ҳам айнан Умаров томонидан тақсимланади. У хоҳлаган лойиҳага маблағни кўпайтириши, хоҳламаганини эса камайтириши мумкин. чекламоқда.


Янги келган режиссёр-ассистентлар эса имтиҳон ёки аттестациясиз қисқа муддат ичида "олий тоифа" мақомига эга бўлишган. Улар асосан Умаровнинг шахсий доирасига кирган, унга комил итоатда бўлган ходимлардир.

Маҳаллий гап билан айтганда, "чойхонабоп" муҳитда иш битади. Яъни, унинг ёнига ўтириб, “отамлашган” "шогирдлар"нигина иши битади. Улар ҳатто Умаровнинг шахсий кармонига айланган.

Кўплаб режиссёр ва ижодкорлар учун эфир соатлари етарли эмас. Студиялар эса креатив ғоя ва декорациялар танқислигидан азият чекмоқда. Мавжуд кўрсатувлар хам сифат жиҳатдан таназзулга юз тутган.

Буларнинг ҳаммаси гўёки маблағ етишмаслигидан. Аввалги телеканал раҳбарлари даврида Умаров ўзини чеклаб юрган бўлса, бугунги директорнинг тажрибасизлигидан фойдаланиб, барча муҳим қарорларга таъсир кўрсатяпти.

Бош режиссёрга қандайдир таклиф ёки ижодий ғоя билан мурожаат қилган ходим кўпинча бефарқликка дуч келади. Умаров бундай ҳолларда одатда: “мен билмайман”, “бу мен ҳал қиладиган иш эмас”, “билганингни қил”, каби муносабатлар билан масъулиятни ўз зиммасига олмасликка интилади.

Бу эса ижодий муҳитда ташаббусни ўлдиради, режиссёрлар ва сценаристларнинг руҳиятини пасайтиради, янги ғоялар эса амалга ошмай қолади.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕКИСТОН ПЕНСИЯ ЁШИНИ ОШИРМАСЛИККА ҚАРОР ҚИЛДИ — ҲОЗИРЧА

Халқаро Валюта Жамғармаси тавсияларига қарамай, Ўзбекистон Пенсия жамғармасига кўра, эркаклар ва аёллар учун пенсия ёшини ошириш бўйича ҳозирча режа йўқ.

Маҳаллий ҳокимиятлар пенсия ислоҳотлари ҳали ўрганилаётгани ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилишини маълум қилмоқда.


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
FRANKLIN TEMPLETON ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ $1.7 МИЛЛИАРДГАЧА ХУСУСИЙЛАШТИРАДИ

Franklin Templeton компанияси Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармасига тегишли $1.7 миллиардлик давлат активларини хусусийлаштиришни бошқаради, дея хабар берди Financial Times.

2026 йил бошига қадар давлатга қарашли банклар ва Uzbekistan Airways компаниясидаги бир миқдор улушлар халқаро бозорларда жойлаштирилиши мумкин.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Горбачев эркинлиги" деган 1985 дан то 1991 гача давом этган қайта қуриш ва ошкоралик даврининг юлдуз журналисти Рўзимбой Ҳасан.

Ўша пайтдаги "Ëш Ленинчи" (Кейин “Туркистон” бўлди) газетасида энг қалтис темаларни ëритган публицист ҳам шу Рўзимбой оға.

Рўзимбой оға - биринчи бўлиб маҳаллийчилик ҳақида ëзиб, "СУРҚАШ ва ФАН" деган тўдалаарни фош қилган жасур.

Ўзларини юлдуз деб билиб уларни танқид қилган журналистларни ëбир ëки акахонларига урдирадиган ашлачилар пўстагини аямай қоққан ҳам шу Рўзимбой оға.

Туркманбоши суппермуроддан ўз кабинетида очиқ интерью олган ҳам шу Рўзимбой оға.

Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин дарров енг чизғаб журналистика деган касбни гўрга тиқишди.

Ҳеч ким эсламайди ва билмайди ҳам бу қандай касблигини.

Микрофон кўтарган ҳозиргиларни Рўзимбой оға билан солиштирсак, улар Рўзимбой оға таратган нурдан йўқ бўлиб кетган пашша эканлиги ўртага чиқади.

Эркин журналистика мавжуд бўлиши учун эркин давр керак.

Бундай давр сўнгги юз йилда фақат 1985 дан 1992гача давом этди.
Президент Каримов эркин сўз гўркови дея тарихда қолди. Аслида президентлар фақат 4 йил аммо журналистлар эса абадий ишлайдиган жамият - идеал. Итни оғзини бойлаб қўйсанг кўти билан ҳуради. Мана кўряпмиз.

Овонг Рўзимбой оға бейрам моракўлсин!


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ШОИРИ ЗАМОНДАН АРМУҒОН: ЖУРНАЛИСТИКА МАШАҚҚАТИН ЧЕКАЁТГАНЛАРГА
Вассал миннатдорлиги. “Олтин қалам” мукофоти тақдирлаш маросимида Россия пропаганда машинаси шотири РИА новости мухбири Дмитрий Поваров тақдирланди.

Қайси хизматлари учун? Украинага босқинни улуғлагани учунми?

Расмни буюк рассом Маҳмуджон ака Эшонкулов чизган.


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бизда қалами ўткир, истеъдодли журналистлар борлигини улар мукофотланаётганда билиб оламиз, бошқа пайт уларнинг номи ҳам, нишони ҳам кўринмайди.

Ҳаётимизда журналистлар эътибор қаратадиган иллатлар ошиб-тошиб ётибди, шундай шароитда уларни тақдирлашга шошилмаслик керак. (Cуратда таниқли журналист, шоир, мунаққид ва мироб Раҳимжон Раҳмат)


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ МАШИНА ЭМАС — ИНСОН!

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз таҳририяти,

мен оддий бир фуқаро сифатида, сизларга юрагимда тўпланиб қолган оғриқли фикрларим билан мурожаат қилмоқчиман. Ўғлим МИБнинг Навоий вилоятидаги бўлимида ишлайди. Ишга эрта тонгда чиқиб кетади, уйга эса ярим тунларда қайтади. Уни деярли кўрмаймиз, шанба-якшанба кунлари ҳам ишдан бўшамайди. Оила аъзолари, фарзандлари, ота-онаси билан вақт ўтказишга имкон топа олмаяпти.

Яқинда у ишлайдиган бошқармага янги раҳбар – Тоштемиров Баҳром Байитович тайинланди. Дастлаб бу ўзгаришдан ижобий натижалар кутган эдик, афсуски, вазият аввалгидан ҳам оғирлашди.

Ўғлимнинг айтишича, янги раҳбар илгари прокуратурада ишлаган бўлиб, МИБ ходимларига нисбатан қаттиққўл экан. Ҳатто уларни жазолашга қасамёд қилгани ҳақида гап-сўзлар юрмоқда. Шанба ва якшанба кунлари ҳам мажбурий иш белгиланиб, коммунал қарзларни ундириш учун барча ходимлар ишга жалб этиляпти.

Бундан ташқари, бошқармадан 2-3 нафар юқори лавозимли ходимлар туманга юборилиб, ижрочилар устида туриб, уларнинг меҳнатини қадрсизлантирилаётгани айтилмоқда. Ўғлим эса “инспекция келибди” деган баҳона билан ҳар 3-4 кунда ойлигининг катта қисмини иш билан боғлиқ харажатларга сарфламоқда.

Айтишларича, Мусурмонов Шокир исмли, “Шанкар” лақабли шахс бошқарувда бўлиб, порахўрликка берилган, адолатдан йироқ раҳбарлардан биридир. Ижрочиларнинг кўпчилиги у киши билан ишлаш учун ҳатто пора беришга мажбур бўлишаяпти.

Ҳурматли таҳририят, илтимос, ушбу оғир ҳолатга эътибор қаратишингизни, масъулларга давлат хизматчилари машина эмаслигини, улар ҳам инсон, оиласи ва дам олишга ҳаққи борлигини эслатишингизни сўрайман. Давлат ходимларини ҳаддан ташқари эксплуатация қилиш ва уларни қийнаш орқали натижа кутмаслик керак.

Ҳеч бўлмаса, сизлар овозимизни эшитинг. Умид қиламизки, адолат ва инсонпарварлик ҳали бутунлай йўқолмаган.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЯККАБОҒДА ШОУ ЯШАЁТИР, ДАРАХТЛАР ЎЛЯПТИ

Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида фаолият юритаётган мустақил блогер Одил Элмурод Ўзбекистонда мустақил фикр билдириш ва ҳақиқатни ёритиш ортиқча хатарли ишга айланаётганини таъкидлайди.

Унинг фикрича, маҳаллий муаммоларни очиқ кўтариш уринишлари қонун ва жамоат манфаатлари билан эмас, балки маҳаллий амалдорларнинг шахсий манфаатлари билан тўқнаш келмоқда.

Одил Элмурод марказий ҳукумат сўз эркинлигини тарғиб қилаётганини, бироқ маҳаллий даражада бунга қарши репрессив сиёсат амал қилаётганини қоралайди. “Агар ҳақиқатан эркин бўлганимда, ман шу ердаги адолатсизликни кўрсатиб берган бўлардим”, — дейди блогер.

Блогернинг видеоларида президент ташрифи арафасидаги кўчаларга экилган, аммо суғориш тизими йўқлиги учун қуриб кетаётган дарахтлар, фақат шоу учун қилинган ишлар танқид қилинади.

Жамоат фаоли Садриддин Одилов ҳам бу сунъий тайёргарликни танқид қилган. Унинг айтишича, ташрифдан олдин асфальтлар тўшалган, қуёш панеллари ўрнатилган, дарахтлар экилган, бироқ ташриф тугагач, бу ишлар қаровсиз қолган.

“Йўллар яна илма тешик бўлади, қуёш панеллари ишламайди, дарахтлар қурийди. Негаки, ҳокимият буни халқ учун қилмаяпти, фақат президентни алдаш учун қилаяпти”, — дейди у.

Маҳаллий фаоллар ҳукуматни сўз эркинлигини реал таъминлашга, кўзбўямачиликка барҳам беришга, раҳбарларни масъулият билан ишлашга чақирмоқда.


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
РАССОМ ТУЗ: ТОШКЕНТ ИТЛАРИ НИМАДАН ХАВОТИРДА?

Тошкентдаги мулозимлар яшайдиган элитний маҳаллада яшайдиган собиқ министр танишим "итлар бесаранжом бўлиб увиллаб ётибди, тинчликми?" деб савол ёзиб юборади.

Мен унга "Ит билганни бит билмайди," деб жавоб ёздим. Аслида хатaр бор. Ўзбекистондаги катта бошлиқлар учун жиддий хатaр кутилмоқда. Шу ўринда Жаслиқ қамоғида ремонт тугаганини ҳам айтиш жоиз.

Каримов даврида Бош вазир бўлиб ишлай олган Мирзиёевда сабр қилиб узоқ кутиш инстинкти кучли шаклланган. Аммо бу сабр - дарахт остига яширинга овчининг сабри. Махлуқ нишонга яқинлашганида тепки босишга ҳозир бир сабр.

Бугун Ўзбекистонни ҳам энига ҳам бўйига сотаëтган ва "орқамда Кремль турибди, Путин додамни смот¬рящий¬симан, қолаверса, Хитой ҳам мени поддержка қилади" дейдиган амалдорлар буни билса ҳам, ўзини билмасликка солиб ўтирибди.

Аммо бу амалдорлар кун сайин нишон марказига яқинлашмоқда. Буни мендан олдин Тошкентдаги тоз итлар сезиб, осмонга қараб увиллашни ҳам бошлаб юборади.

Итлар савқи табиий билан хатaрни олдиндан сеза олади. Аммо амалдор бундай ҳиссиётдaн маҳрум. Ит билганини бит қағаздан билсин. Мендан ойтш.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
РАССОМ ТУЗ: КОМИЛЖОН АКАНИНГ ФИЛИ

Таниқли қўшиқчи Комилжон ака Отаниëзов билан боғлиқ эсдаликларни ëзиб қўяй дедим.

Отамнинг юрти бўлган Урганч тумани Ниëзмат Арбоб қишлоғида Мадрим семиз деган одам тўй берганида Комилжон акани узоқдан кўргандим.

Тўй бўлган уй бизнинг уйдан икки уй нарида эди. Ноябр охири, Хоразмнинг суяк суякдан ўтадиган изғирини.

Ҳофизлар ўтирадиган кат (тахта сўри)ни тўрт оëғига тўрт оқ қўчқор боғлаб қўйилган. Мадрим семиз бу қўчқорларни ҳофиз учун атаб боққан эди.

Бир пайт ярми оқ ярми кўк Газ 21 (эски нусҳа волга) автомобил келиб тўхтади. Ичидан шерозий попоқ, узун кул ранг плашч кийган одам тушди. Иккита йўл-йўл қора чизиғи бор оппоқ этиги ҳам эсимда қолган эди.

Ортидан аккардион солинган қутини кўтарган мўйловли киши ва яна мусиқа дастасининг бошқа аъзолари тушди. Қандайдир улуғворлик бор эди бу ташрифда....

Орадан йиллар ўтиб рассомлик ўқишида ўқий бошладим.

Ўқишдан Москвага юборишди. Москвада Малая-Грузинская деган кўчадаги подвалда концептуалист рассомларнинг кўргазмаси бўлаëтган эди. Икки километрлик узун қуйруқ навбат бор эди. Қуйруқнинг охирига бориб турдим.

Мендан олдин турган кўзойнакли одам: "Ярим соатсиз навбатинг келмайди, ишинг бўлса битириб кел, мен навбатингни ушлаб тураман," деди.

Москвада ишим йўқ эди. Яқингина жойда зоопарк - ҳайвонот боғи бор эди. Олдида навбат ҳам йўқ. Ярим соат ичида ҳайвонот боғини айланиб келишга қарор қилдим.

10 тийинга билет олиб ичкари кирдим. Кирганим он улкан Ҳиндистон филига кўзим тушди. Боғ экскурсоводи қандайдир группага бу фил тарихини тушунтираëтган эди.

Қулоғимга ўзбек қўшиқчиси деган гап чалинди. Қизиқиб тинглай бошладим. Экскурсоводнинг айтишича, ўзбек қўшиқчиси Комилжон Отаниëзов Ҳиндистонга бориб қўшиқ айтганида бир қишлоқ аҳолиси фил совға қилган экан.

Ҳиндистон ҳукумати СССР элчихонаси билан гаплашиб бу филни Москва зоопаркига келтириб берган.

Энди мен филга ошиғич ҳайрат билан қарадим. Элдошим санъатига берилган чин маънодаги улкан мукофот эди бу.


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозир тармоқдаги ўзбекча текстни дунëдаги исталган одам ўз тилида ўқиб ўтирибди. Тармоқ оний таржима қилади. Беш минут олдин СССР зоопарклари ҳақида тадқиқот олиб бораëтган олим Илгар Темирязов алоқага чиқиб, ўзбек қўшиқчисига гонорар сифатида берилган фил ҳақида қўшимча маълумот берди.

Айтилишича, бу филни Ҳиндистондаги қишлоқ аҳолиси Совет концерт делегациясида келиб қўшиқ айтган Комилжон Отаниëзовга бир олис қишлоқ раиси совға қилган.

Комилжон "раҳмат" деб, филни олмай кетворган. Қишлоқ аҳли филни етаклаб Нью Делидаги СССР элчихонаси олдига бойлаб кетишган.

Бундай "совға" келишилмагани учун Отаниëзов дакки ҳам эшитган. СССР элчихонаси допломатлари Хиндистон ТИВга чиқиб филни қайтариб хинд қишлоғига обориб қўйишни сўрашган.

Бу нарса матбуотга сизгач Хиндистон Маданият ва кино вазирлиги Москва зоопарки билан келишган ҳолда Хиндистон давлати ҳисобидан филни кемага ортиб, Одесса портигача олиб бориб берган.

Фил Одессадан поездда Москвага етказилган ва зоопаркдан ўрин олган. Умуман Москва зопаркидаги илк фил ҳам Ўзбекистондан келтирилган.

1924 йили Бухоро амири онтарилгани ортидан қаровсиз қолган Жин Дай исмли урғочи хинд фили Москва зопаракига олиб келинган. (Фил "Чол ибн Хаттоб" фильмида суратга ҳам тушган.)

Отаниëзовга совға қилинган фил эркак бўлган ва унга "Браҳман" деган исм берилган.


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МЕЙЛС

Сотволди ака "хотинни кетидан кун кўрадиган" миллионлардан бири. Саводи чиқмай қолган. Ўзининг айтишича, бунинг сабаби дарсни кирилда ўқиб кейин лотинда давом этгани учун мияси тормозланиб қолган.

Хотини хоним пишириб сотиб Сотволди ва унинг чурвақаларини "бақиб" турибди. Кеча Сотволдини мейлисга чақиришди. Аслида хотиинини чақиришган эди аммо хотинни вақти йўқ. Сотволди ëнбошига адидас деб ëзилган яғир қора трико устидан артел деб ëзилган футболка кийиб, мажлис айтилган мактабга борди.

Йиғилишда ўқув қўлланмалари ва дарсликлар муҳокамага қўйилибди. Сотволди охирги марта 6 йил олдин қаттиқ муқовали китобни қўлида ушлаган эди. Макулатура йиғиб юрганида Каримовнинг китобларини аравага ортиб қўйлиқдаги ўптимчига топширувди.

Вазирликдан келган кўк костюмли йигитча мажлисни бошлар экан Сотволди акани турғазиб савол берди. "Хурматли ота она! Сиз китоб контенти ўқувчилар сегментига пропорционал деб ўйласизми," деди мулозим.

Сотволди иштони чўнтагидан кир рўмолчани олиб терлаган пешанасини артди. "Жавоб варианти йўқми," деганча тўрда ўтирган директорга жаовдираб қаради.

Директор бўлса хона деворидаги президент расмига ишора қилди. Сотволди "тушундим" дегандай кўзини юмиб очдида гапира кетди.

"Пошшойимизани умрлари узун бўвурсин. Қанча срўк ўтирса ўтирувурсинлар. Қизию куëвларини котта котта ишлага қўювирсинла. Биза мингдан минг розивуза".

Вазирликдан келган мулозим "Мавзу юзасидан таклифингиз борми" деб сўради. "Бор, шу ўрикзор бозори олдидаги хонимчи хотинларни налўкчи, санэпид духтр ва милисалар эзиб ташавотти. Азгина енгиллик бўса хурсан бўлардик".

"Китоб масаласида нима дейсиз" деб сўради мулозим.

"Китоб варроғини йиртиб, хоним ўраш олдинги замонларда қоп кетган. Ўша эски китобларни юпқа қоғози ўрашга яхши эди. Хозиргилар тўғри кемайди."

Сотволдидан кейин маҳалла имоми ўз қавмининг масжид туалети канализациясини тиқиб ташлаганидан нолиди. Битта чол турволиб уй сўради. Битта хотин тўртта боласи борлиги ва эри йўқлигини айтиб, "хотинлар даптарига" киритишни сўради. Биттта қайнона эридан, келинлар эса қайнотаси ëмон кўз билан қараганидан шикоят қилди. Соат 3 да бошланган мейлс 5 да тугади.

Шу куни Халқ таълимига оид ТГ каналда "Ўзбек халқи дарслик ва ўқув қўлланмалар ҳамда китобларнинг савиясини танқидий назар билан муҳокама қилди" деб ëзилди.

Сотволди ака буни ўқимади. Чунки у равон ўқишни билмайди. Ҳарфларга қараса кўзи тиниб кетади.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нега диктатор устани камситди ёки минора остига кўмилган исён

Хивага Ота дарвозадан кираверишда бир жозибали мовий минорага кўзингиз тушади.
Эл орасида Калта минора дейилган бу минора қурилиши 1855 йилда Муҳаммад Аминхон ўлганида тўхтатилган.
Илк режага кўра 110 метр бўлиши керак бўлган бу минора 29 метр кўтарилгандан кейин бошқа қурилмади.
Ярим минора, ярим орзу, ярим ният тимсоли каби турибди Калта минора.

Бундан 25 йил олдин минора ҳақида мен бир неча расмлар ҳам чизиш асносида унинг тарихини ўрганган эдим.
Бу тарих афсона ва мистика билан тўла эди.
Ўрганганим биринчи ҳикоянинг номини "Бостирилган исён ҳайкали" деб қўйсак.

Тарих китобларимдан ўрганишимча Муҳаммад Аминхоннинг элга зулм қилгани, мамлакат мудофаасини ўйламагани ва мулозимларнинг давлат ҳазинасини ошкора ўғирлагани боис мамлакатда хонга қарши қўзғолон кўтарилган.
Қўзғолончилар бошлиғининг исми Матёқуб бўлган.
Хон Матёқубни ушлаб олиб, янги қурилаётган миноранинг фундаментига тириклай кўмдирган.

25 йил олдин Хивадаги Тўқтўқбово деган қайроқчи айтиб берган афсонага кўра, фундамент тагидаги Матёқуб ҳали ҳам ўлмасдан оҳ чекиб ётибди.
Тўқтўқбово эринмай мен билан бориб, минора фундаментига қулоғини тутди ва "эшит, воҳай-воҳай деган сас чиқиб турибди", деди.
Мен ҳам қулоғимни кошинга қўйиб, эшитиб кўриб, қанақадир инграш овозини ҳис қилдим.
Балким Тўқтўқбово мени гипноз қилгандир, билмадим-у, аммо 15 метр чуқурликдаги фундамент ичидаги исёнчи ҳали ҳам ўлмаганига ўшанда ишонган эдим.

Иккинчи афсонани эса "Устақуш" деб атайлик.
Бу афсонанинг турли версияларини Хивада менга бир-биридан фарқли ўндан ортиқ киши ҳикоя қилиб берган эди.

Ҳикояга кўра, Хива хонининг 110 метрлик баланд минора қурганини эшитган рақиб Бухоро хони уста билан келишиб, Бухорода ундан ҳам баланд минора қуриш ваъдасини олган.
Бу келишувдан хабардор бўлган Муҳаммад Аминхон минора битган куни устанинг калласини олишга қарор қилган.
Бу гап уста қулоғига етган (хоннинг хотинларидан бири шуғуллаган дейишади).
Ҳуллас, уста ўлимдан қутулиш учун қанот ясаб учиб кетган.
У қанотни қоғоз, елим ва қамишдан ясаган дейишади.

Афсонага кўра, минора тепасида бўлган уста ғиштларни қоғозга ўраб узатишларини илтимос қилган ва бу қоғозлардан улкан қанот ясаб учиб кетган.
Афсоналарда устанинг 40 кун очлик қилиб, ўз вазнини камайтиргани ҳам айтилади.
Бу қанот рассом Леонардо да Винчи ясаган қанотга ўхшаганлиги тахмин қилинади.
Агар шундай бўлса, бу уста Ўзбекистондаги илк авиатордир.

Тахминларга кўра, уста Хивадан сал узоқдаги Дурвадик қишлоғига бориб тушган.
Дурвадик қишлоғидаги чоллар менга уста тушган жойни кўрсатишди.
"Устақўнди" деб аталадиган бу тепаликни Ўзбекистондаги илк аэропорт десак ҳам бўлади.

Булар мен эшитган гаплар. Нотариус тасдиқлаган ҳужжат, фото, видео ёки бошқа далилларга эга эмасман бу борада.
Энди нари борса бир эртак, бир дадиқўди.

Аммо билганимиз шуки, Хивадаги энг узун ва энг гўзал минора бўлиши керак бўлган Калта минора қурилиши Муҳаммад Аминхон ўлган 1855 йилда тақатоқ тўхтатилди.
Бор гап шу.

Бу гапларни нега бугун эслаганим сабабини ҳам айтсам.
Ҳайкалтарош дўстимиз Илҳом аканинг Ўзбекистон диктатори тарафидан хор қилингани боис мақола ёзиш асносида бу мулоҳазалар кўнглимдан ўтди.
Ҳар ҳолда усталарни хор қилган мустабидларнинг бугун ҳам тириклиги мени маюс қилди.

Мана бу мисраларни номаълум ҳаваскор шоир мақолам остига изоҳ сифатида қўйибди:

Эҳ, саройлар, саройлар,
Ҳеч кимга вафо қилмаган
Оқ ва кўк саройлар...
Саройларда тиз чўккан
Тилсиз малайлар.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бунинг номини кредит деб қўйибди...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАХТГА БИР УМРГА БЕГОНА БЎЛДИК!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таниқли публицист Шароф Убайдуллаев: Журналистикамиз жудаям танг аҳволда
2025/06/29 02:56:31
Back to Top
HTML Embed Code: