Бир пайтлар ўзим ҳам формат орқали чемпионатни қизитса бўлади, деб ҳисоблардим, аммо қисман бу фикрда асос бўлса-да, турнирни ривожлантириш учун бошқа йўл афзал деб ўйлайман. Мухлислар билан ишлаш, профессионализмга қадам қўйиш каби йўллар мужмал кўринса-да, тўғриси шу.
Масалан Суперлигадаги 16 жамоа ичида 5 таси охирида тушиб кетмаслик учун курашиши менимча кўп. Ўттиз фоизга яқин. Барча ривожланган лигаларда айтайлик, 18-20 жамоадан 3 таси тушиб кетади - 15 фоиз.
Кимдир мана агар хавф катта бўлса, 12-ўриндаги жамоа ўзини хавфсиз ҳис қилмайди, мавсум охиригача курашади 11-ўрин учун дейиши мумкин. Ҳа, 10-11 ўринлар учун кураш бўлади, аммо масалан 14-ўрин учун кураш бўлмайди-ку? Агар 2 жамоа тушиб кетса, 14 ўриндаги жамоа ўрнини сақлаб қолиш учун охиригача ўйнайди, ҳозирги форматда эса агар 14-ўриндаги жамоанинг 16-ўрин ва 11-ўриндан фарқи каттароқ бўлса, жимгина плей-оффга тайёргарлик кўраверади. Бу мавсум "Қўқон" айнан тепага интилгани учун "Пахтакор" ва "Динамо"дан очко олди, деб мисол келтириш мумкин, аммо бошқа бир чемпионатда мен айтган ҳолат бўлиш эҳтимоли ҳам бор. Гап форматда эмас.
Футболимиз ривожланганда, клубларни мотивацияси учун формат эмас, мухлислар олдида ўзини кўрсатиш, юқорироқ ўринларни кўзлаш, ҳар ўйинда ғалаба қозониш каби мақсадлар турса керак.
@aslanov_futbol

❤154👍76💯11👏10👎7🔥5😁1
Хаби Алонсо мабодо бугун мағлубиятга учрайдиган бўлса, кетиши мумкинлиги ёзилмоқда баъзи манбаларда.
Албатта, Мадридда ҳаммаси тинч эмас, Хабининг баъзи футболчилар билан зиддияти, босим остида кўп нарсани мураккаблаштириб юбораётгани ҳақидаги мулоҳазаларда асос йўқ эмас. Аммо конкрет натижа ниманидир ҳал қилишига ишониш қийин.
Ҳар холда, олти ҳимоячи жароҳатланган, Мбаппе эса асосийда тушмайдиган ўйин натижасига қараб қарор қабул қилинмаса керак?
Бу ўйин бошқача вайб бериши мумкин, балким. Бир пайтлар Луис Энрике истеъфо ёқасида турган январ ойида «Атлетико»га қарши ўйин бўлган. Месси, Суарес ва Неймар биттадан гол уриб ғалаба қозонилган ўйинда барча негатив бирданига йўқолиб, ўша яхши кайфият жамоа билан мавсум сўнггигача бориб требл қилганди.
«Сити»га қарши ўйин шу томондан муҳим. Чиройли ғалаба ҳаммасини ўзгартириб юбориши, мағлубият эса негативни кўпайтириб, қандайдир ёмон якуннинг бошланиши бўлиши мумкин.
Чемпионлар Лигасининг янги формати шу жиҳатдан зўр экан. Турнир жиҳатидан кўп нарсани ҳал қилмайдиган топ ўйинлар жамоаларга керакли кайфиятни тақдим этади. «Челси» «Барселона»ни енгиб ўзига ишончи ортади, «Арсенал» «Бавария» қўрқувидан қутулади, «Ливерпул» АПЛда етишмаётган барқарорликни қайтаради, ҳатто «ПСЖ»га ҳам кузда баҳо бериш мумкин ва ҳоказо.

🔥302❤117👍65👏16😁12👎5👌4❤🔥1
Ростанам «Реал» ва «Манчестер Сити» қаторасига беш мавсумдан буён тўқнаш келишяпти. Охирги 7 мавсумнинг олтитасида.
@aslanov_futbol
@aslanov_futbol
👍280😁51🔥41❤20💯3
«Қорабоғ»нинг мағлубияти ачинарли бўлди. Жамоа 79-дақиқадаям 2:1 ютаётганди. Агар ютса очколари 10 та бўлар ва плейофф учун яхши имконият бўларди. Масалан, ўтган йили 11 очко билан 24таликка киришган.
Озарбайжонликларнинг қолган ўйинлари «Айнтрахт» билан уйда, «Ливерпул» билан сафарда.
@aslanov_futbol
Озарбайжонликларнинг қолган ўйинлари «Айнтрахт» билан уйда, «Ливерпул» билан сафарда.
@aslanov_futbol
👍192❤42😁27😢25😱6🔥2
Forwarded from Post !
https://www.group-telegram.com/+jkp-n9_XCug1Yzli

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15👍5
Райан Шерки кичкина худудда ҳам дриблинг қила олади, ҳаммага маълум.
Шарҳловчи Денис Казанскийдан таъриф - «Шерки, ҳар кимни телефон будкасида ҳам алдай олади» :)
@aslanov_futbol
Шарҳловчи Денис Казанскийдан таъриф - «Шерки, ҳар кимни телефон будкасида ҳам алдай олади» :)
@aslanov_futbol
👍402🤣335❤43🔥20👎4😁3🤬2👏1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤19👍2😁2🔥1👏1
Чемпионлар Лигаси турнир жадвали ва кейинги 2 турда кимлар рақиб бўлиши ҳақида маълумот.
Бемалол жамоалар имкониятини чамалаш мумкин.
@aslanov_futbol
Бемалол жамоалар имкониятини чамалаш мумкин.
@aslanov_futbol
❤144👍86🤔20😘8🔥6
Константинос Цимикас "Ливерпул"да ёмон ўйнамаган, захира вариант сифатида жуда яхши чап қанот ҳимоячиси эди. Шунинг учун сотиб олинган ҳам.
Арне Слотнинг биринчи мавсумида ҳам ёмонмасди, ҳатто бир муддат рақобатда Робертсонни ютиб, асосий таркибда ҳам ўйнаганди. Унинг услуби Робертсонникидан фарқли - Эндрю кўпроқ тезкор спринтлар ва кросслар қилса, Цимикас зоналарни тўлдиришда, қисқа паслар билан тўпни назорат қилишда кучлироқ.
Назаримда уни "Рома"га ижарага бериб хато қилишди. Тўғри, ўтган йилги етакчилар ҳам ўйнай олмаётган бир даврда Цимикас фойдали бўларди деб ишонч билан айтолмайман, аммо услубан, бугунги "Ливерпул"га тўғри келарди. Керкез ва Робертсон бир-бирига ўхшаб кетади, Цимикас эса баъзи шартларни бошқача функция учун айни муддао бўларди балки.

👍219❤62🔥20🤔12😁4👎3💯3❤🔥2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10❤9👎3🔥2🤔1
Расмда Истанбулдаги «Шукру Саражўғлу» стадиони.
«Фенербахче» жамоаси уй ўйинларини шу ерда ўтказади. 50 минг мухлисни ўз ичига сиғдира олади.
Ҳурматли билимдонлар, нега буни ёзганимни тушунгандирсиз? Баракамизни берсин :)

3😁818🤔399👍109❤38👏27🔥14💯9🤯8
«Алонсо ҳамма нарсанинг давоси - тизим, деб ўйлайдиган догматик эмас, тўғрими? Инсоний муносабатлар баъзида тактикадан устун эканини билади, ахир Моуриньо, Анчелотти, Пеллегрини жамоаларида ҳам ўйнаган.
Албатта, тизимлилик у учун асос, у шунақа мураббий. Футболчи-Алонсода ҳам ҳисоб китоб эҳтиросдан доим устун эди. Ҳиссиз эмас, лекин геометрик перфекционист бўлган. Шунинг учун ҳам фаолиятининг сўнгги йилларида Гвардиолага ошиқди.
Айни пайтда эса унга эски мактаб томон катта қадам керак. Пеллегрини ва Анчелотти томон. Дарвоқе, бир пайтлар Анчелоттининг ўзи ҳам Алонсодан бадтар бўлган.
«Реал» таркиби ҳали йўқотилмади, улар Алонсони қаттиқ ҳурмат қилишади, у учун жанг қилишга тайёр. Алонсода уларга керак бўлган нимадир борлигини ҳис қилишади ҳам.
Аммо айни пайтда мураккаб ғояларни аралаштириш вақти эмас. Уларга ўйин завқини қайтар. Ана ундан кейин аста секинлик билан ғояларни сингдир: аста-секин, оз оздан. Футболчилар буни сезишмасин ҳам.
Эри ўзини барча масалада хўжайин эканига ишонадиган доно хотин сингари...»
(с) манба

👍320😁143❤61🔥14👏4👎3💯1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍4🔥3👎1👏1😁1
Forwarded from Xushnudbek.uz
FIFA saytida O’zbekiston terma jamoasining Jahon chempionatidagi o’yinlari uchun chiptalar sotuvga chiqdi.
Chipta narxlari Kolumbiya bilan o’yin uchun 220 dollardan, Portugaliya bilan o’yin uchun 265 dollardan va uchinchi o’yin uchun 140 dollardan boshlanadi.
Hozirda chiptalarni sotib olish imkoni yo’q, faqat ariza berish mumkin xolos. Fevral oyida sizning arizangiz tasodifiy tanlovga asoslangan qur’a orqali tasdiqlansa, ana undan keyin sizda xarid qilish huquqi paydo bo’ladi.
👉 @xushnudbek 👈

👍80😁54❤8🔥2