Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
📹 Лаънатга қолишдан сақланинг!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТАСБЕҲ ИШЛАТИШДА РИЁКОРЛИК
#тасбеҳ
❓1884-САВОЛ: Ҳозирги кунда электрон тасбеҳлардан ҳамма фойдаланади. Менинг бир ўқитувчим тасбеҳимни кўриб "ҳамма ўзи учун зикр қилади, бунақа ҳаммага кўрсатиб юриш керак эмас, одамларни кўзи учун бўлиб қолади", дедилар. Тасбеҳ олиб юриш мумкин эмасми?
💬 ЖАВОБ: Динимизда ҳар бир амал ниятга боғлиқдир. Агар кимдир тасбеҳни одамлар уни "тақводор" деб мақташи учунгина олиб юрса, бу қилинган зикрдан фойда йўқ. Бу ҳақда Аллома Абдулҳай Лакнавий ўзларининг “Зийнатул фикр фи субҳатиз зикр” асарида шундай деганлар: “Агар тасбеҳни тутиш риёга (хўжакўрсинликка) олиб келса, ундан сақланиш лозимлигида шубҳа йўқ. Шунингдек, ҳар қандай нафл ибодат ёки амал риёга олиб борса, ундан тийилиш вожибдир ва бу борада баҳсга ўрин йўқ”.
Булардан маълум бўладики, асосий муаммо тасбеҳнинг ўзида эмас, балки уни ишлатишдаги ниятдадир. Агар ният холис Аллоҳ учун бўлса, тасбеҳ зикр саноғини аниқ ҳисоблаш ва фикрни жамлаш учун хизмат қиладиган фойдали воситадир. Шунинг учун электрон ёки оддий тасбеҳдан фойдаланиб, ёлғиз ҳолатда ҳам, одамлар орасида ҳам риёдан сақланган ҳолда зикр қилиш мумкин ва бунда ҳеч қандай монелик йўқ. Чунки кўп ададда айтиладиган зикрларни тасбеҳсиз айтиш қийинчилик туғдиради.
Демак, амалингиз фақат Аллоҳ учун бўлса, уни бошқалар кўриши сизга зарар етказмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar

#xabar #anons #jonli_efir
❔ ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР
🎞 2025 йил 9 октябрь, пайшанба куни
⏰ соат 18:30 дан бошлаб
🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят).
📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
✅ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг:
😎 Youtube: Fatvouzb
😎 Facebook: Diniysavollar
📱 Instagram: Fatvouz
😎 Telegram: Diniysavollar
#fatvo_markazi_javob_beradi
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 13-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Абдуғофур домла Ниёзқулов иштирокида жонли эфирга узатилади.
❔ Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг!

БИР МАҲСУЛОТНИ ТУРЛИ НАРХДА СОТИШ
#савдо
❓1885-САВОЛ: Сотувчи бир хил маҳсулотни харидорга қараб турлича нархлаши, мисол учун, танишларга арзонроқ, бегоналарга ёки насияга олувчига қимматроқ сотиши шариатимизга тўғри келадими?
💬 ЖАВОБ: Аслида сотувчи ва харидор ўртасидаги савдо ўзаро розилик асосига қурилиши лозим. Динимизга кўра, бир хил маҳсулотни турли харидорларга ҳар хил нархларда сотишда алдов, мажбурлаш ёки келишув билан бозор нархини сунъий ошириш каби омиллар бўлмаса, жоиз. Масалан, сотувчи нақд пулга олганга арзонроқ, муддатли тўловга олганга эса бироз қимматроқ сотиши ёки улгуржи ва чакана харидорларга турлича нарх белгилаши мумкин.
Аммо, харидорнинг соддалиги, тажрибасизлиги ёки бозор нархларидан бехабарлигидан фойдаланиб, унга бошқаларга нисбатан анча қиммат сотиш макруҳ саналади. Динимиз савдода бағрикенглик, саховат ва инсофга чақиради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сотишда, сотиб олишда, ҳақини талаб қилишда бағрикенглик, юмшоқлик қилган кишининг ҳақига: «Сотганда, сотиб олганда ва ҳаққини талаб қилганда карамли бўлган кишини Аллоҳ раҳм қилсин» (Имом Бухорий ривояти), деб гўзал дуо қилишлари ҳам айнан шу маънони ифодалайди.
Демак, савдо шаръан дуруст бўлса-да, мўмин киши учун тақво ва мурувват юзасидан барчага имкон қадар бир хил ва адолатли муомалада бўлиш афзалдир. Валлоҳу аълам.

YouTube
❔ONLAYN DINIY SAVOL-JAVOBLAR 13-SON 09.10.2025
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Абдуғофур домла Ниёзқулов иштирокида жонли эфирга узатилади
🌐O'zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazining ijtimoiy-tarmoqlardagi sahifalari:
🔹Facebook: https://www.facebook.com/diniysavollar.com
🔹Instagram:…
🌐O'zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazining ijtimoiy-tarmoqlardagi sahifalari:
🔹Facebook: https://www.facebook.com/diniysavollar.com
🔹Instagram:…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ушр #деҳқончилик #ҳосил
📹 УШР - ЭКИНЛАРНИНГ ЗАКОТИ
02:06 - Ушрнинг таърифи;
04:00 - Ушр беришнинг фазилати ва бермаслик оқибати;
11:31 - Қандай махсулотлардан ушр берилади?
15:42 - Ҳовлидаги мевали дарахтлардан ушр бериладими?
18:39 - Икки марта ҳосил олинса ушр қандай берилади?
19:49 - Сомон ва макка поясидан ушр бериладими?
21:34 - Асалдан ушр бериладими?
23:42 - Ушр ўндан бир бериладими ёки йигирмадан бирми?
28:15 - Ушрни кимга берилади?
37:46 - Ушрни олдиндан берса бўладими?
39:49 - Ушрни бериш вақти?
43:35 - Иссиқхоналардан ушр бериладими?
46:14 - Ижарага олинган ерлардан ким ушр беради?
😎 HD форматда кўриш.
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
#ушр #деҳқончилик #ҳосил
02:06 - Ушрнинг таърифи;
04:00 - Ушр беришнинг фазилати ва бермаслик оқибати;
11:31 - Қандай махсулотлардан ушр берилади?
15:42 - Ҳовлидаги мевали дарахтлардан ушр бериладими?
18:39 - Икки марта ҳосил олинса ушр қандай берилади?
19:49 - Сомон ва макка поясидан ушр бериладими?
21:34 - Асалдан ушр бериладими?
23:42 - Ушр ўндан бир бериладими ёки йигирмадан бирми?
28:15 - Ушрни кимга берилади?
37:46 - Ушрни олдиндан берса бўладими?
39:49 - Ушрни бериш вақти?
43:35 - Иссиқхоналардан ушр бериладими?
46:14 - Ижарага олинган ерлардан ким ушр беради?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 10 Октябрь жума
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

#ҳалол_ҳаром
📹 Ҳалол бўлмаган нарсалар билан боқилган
ҳайвон ҳукми қандай?
🎙 Саиджамол домла Масайитов
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
#ҳалол_ҳаром
ҳайвон ҳукми қандай?
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Исломшунослик фанлари бўйича PhD
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 11 Октябрь шанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 11 Октябрь шанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НАМОЗНИНГ ЯРМИДА ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛГАН МУСОФИРНИНГ ҲУКМИ
#намоз
❓1886-САВОЛ: Муқим киши имом бўлганда кеч қолиб келган мусофир киши муқимга учинчи ёки тўртинчи ракатларда иқтидо қилиши жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, жоиз. Мусофир ҳам худди муқим каби жамоат имоми мусофир ёки муқим бўлишидан қатъий назар унга иқтидо қила олади. Аммо шуни билиш керакки, охирги икки ракатга қўшилган мусофир “мен икки ракат қаср ўқийман, шунинг учун имом билан ўқиган ушбу икки ракатим кифоя қилади”, деб имом салом берганда тугатиб қўймайди, балки муқим эргашувчилар сингари улгурмаган ракатларни ўзи ўқиб олади. Чунки мусофир киши муқим имомга иқтидо қилиши туфайли унинг намози ҳам тўрт ракатга айланиб кетади. Қайси ракатда иқтидо қилса ҳам тўрт ракат қилиб тугатади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
#намоз
❓1886-САВОЛ: Муқим киши имом бўлганда кеч қолиб келган мусофир киши муқимга учинчи ёки тўртинчи ракатларда иқтидо қилиши жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, жоиз. Мусофир ҳам худди муқим каби жамоат имоми мусофир ёки муқим бўлишидан қатъий назар унга иқтидо қила олади. Аммо шуни билиш керакки, охирги икки ракатга қўшилган мусофир “мен икки ракат қаср ўқийман, шунинг учун имом билан ўқиган ушбу икки ракатим кифоя қилади”, деб имом салом берганда тугатиб қўймайди, балки муқим эргашувчилар сингари улгурмаган ракатларни ўзи ўқиб олади. Чунки мусофир киши муқим имомга иқтидо қилиши туфайли унинг намози ҳам тўрт ракатга айланиб кетади. Қайси ракатда иқтидо қилса ҳам тўрт ракат қилиб тугатади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#зикр #маййит
📹 Маййитга нафи тегадиган зикрлар қайси?
🎙 Ғуломиддин домла Холбоев
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш:
✅ Улашинг: @diniysavollar
#зикр #маййит
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 12 Октябрь якшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 12 Октябрь якшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СУРПА ЯНГИЛАШ МАРОСИМИ
#бидъат
❓1887-САВОЛ: Бизда сурпа янгилаш деган маросим бор. Маросимга бахши чақирилади ва дастурхонга ширинликлар, ғилминди, чучвара, доира, от қамчиси, ун ва оқ сурп қўйилади. Бахши доирани чалиб, қўшиқ қилиб куйлайди. Хасчўпга пахтани ўраб, мойга ботириб ёқишади ва ўтганлар ҳақига тиловат қилинади. Сўнг оила аъзолари оқ сурпга бош қўйиб сажда қилишади. Бахши таомни олиб бир четидан 3 марта ўпиб, тавоф қилади ва бу ишни ёнидаги одам ҳам давом эттиради. Шундан сўнг от қамчисини олиб, уни ҳам 3 марта ўпиб, тавоф қилишади ва бир жонлиқни сўйиб, шўрва қилиб улашишади. Чучварани эса тугун оши деб, 3 донасини аввал очиб ташлаб (тугун ечишга ўхшаб) истеъмол қилишади. Шу ишлар дурустми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизнинг асосий манбалари ва қоидаларига зид келган ҳар қандай эътиқод ёки урф-одат рад этилади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгидан пайдо қилса, у рад этилгандир”, деганлар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Шундай экан, саволда айтилган ишларни бажарган инсон, динда тақиқланган ишни қилган ва катта гуноҳга йўл қўйган бўлади. Чунки ана шу амални қилаётганлар диний ибодат деб қилишади. “Маросимда Қуръон тиловат қилинади” қабилидаги турли баҳоналар билан мазкур ишларини оқламаслик керак. Қолаверса, сажда фақат шариат белгилаган махсус ибодатларда бажариладиган ва у ягона Аллоҳ таоло учун қилинадиган амалдир. У ҳар жойда, ҳар хил маросимларда қилинмайди.
Демак, мўмин-мусулмон инсон бирор ишни қилишдан аввал унинг шаръий ҳукмини билиб олиши керак бўлади. Бошқаларнинг ўша ишни қилаётганини мезон қилиб олиш инсонни залолатга бошлайди. Валлоҳу аълам.