Telegram Group Search
🏦Бизнесни ривожлантириш банки – мамлакатнинг энг кучли киберхавфсизлик жамоалари сафида!

Рақамли иқтисодиёт шароитида киберхавфсизлик ҳар бир ташкилот учун муҳим устувор йўналишлардан биридир. Бизнесни ривожлантириш банки ушбу соҳада илғор тажриба ва технологияларни жорий этиш, малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда мижоз маълумотларини ишончли ҳимоя қилиш борасида фаол иш олиб бормоқда.

Шу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ, банкнинг "BeSecure" жамоаси "Cyber Security Summit – CSS 2025" доирасида "Киберхавфсизлик маркази" ДУК ташаббуси билан ўтказилган "Cyberkent 3.0" мусобақасида муваффақиятли иштирок этди.

Мусобақанинг "Blue Team" (ҳимоячи жамоалар) йўналишида республика бўйича 83 та жамоа финал босқичига чиқиш учун беллашди. БРБ'нинг "BeSecure" жамоаси саралаш босқичларини муваффақиятли якунлаб, энг яхши 10 та жамоа қаторида ўрин олди.

Қўлга киритилган ушбу ғалаба банкнинг технологиялар ортида турган инсоний меҳнатни қадрлашини, шунингдек ишончли ҳимоя яратишдаги интилишидан далолат беради.

➡️Батафсил

Реклама
👍21🤔6🔥3👎1
Нархлар қандай ўзгармоқда?

Сентябрь ойида Ўзбекистонда йиллик инфляция 8 фоизни ташкил қилди.

Сўнгги бир йил давомида энг кўп нархи ошган товарлар қуйидагича:

Ҳайдовчилик курслари — 73,3 фоиз;
Сабзи — 57,5 фоиз;
Ички ҳаво транспорти — 57,3 фоиз;
Лимон — 52,5 фоиз;
Газ — 39,2 фоиз;
Пахта мойи — 35,9 foiz;
Совуқ сув — 35,1 фоиз;

Энг кўп нархи тушган маҳсулотлар эса қовоқ (59,2 фоиз), помидор (31,5 фоиз) ва бодринг (30,7 фоиз) бўлди.

Марказий банк йил охирида инфляция 8 фоиз атрофида бўлишини прогноз қилмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎93🤔25👍7🔥4
АVO platinum — керакли пайтда пул қўлингизда

100 млн сўмгача лимит олинг — банкка бормасдан, навбатларсиз ва қоғозларсиз.

Кредит картани бир зумда AVO иловасида расмийлаштиринг — ҳатто дам олиш кунларида ҳам.

Биринчи харид учун 100% гача кешбек
Гаровсиз ва кафилсиз
45 кунгача — ҳеч қандай фоизларсиз
Кредит лимити ҳисобидан қилинган ҳар бир хариддан 1% кешбек

AVO platinum — кўпроқ кешбек, кўпроқ эркинлик

«AVO bank» АЖ. Максимал кешбек миқдори — 100 000 сўм. Кешбек бонуслар шаклида берилади. Бонусларни пулга алмаштириш мумкин: 1 бонус = 1 сўм. Карта орқали харидлар учун 45 кунгача 0%, ундан кейин банк тарифларига кўра фоиз ҳисобланади. Фоизсиз давр нақд пул ечиш, пул ўтказиш ва уларга тенглаштирилган операциялар учун амал қилмайди. Батафсил: avo.uz

Реклама
👎55🤔7🔥6👍4
Bloomberg Ўзбекистон ҳақида катта мақола тақдим қилди. Буни асосан инвесторлар учун дейиш мумкин.

Мақола дунёга машҳур нашрни мамлакат ҳақида алоҳида ёзган биринчи жиддий ишига айланди.

Барчаси “Корзинка” супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов ҳикояси бошланади.

2016 йил ҳукумат тепасига Шавкат Мирзиёев келгач, Ўзбекистонда ўзгаришлар рўй беради.

Натижада “Корзинка” дўконлари 18 тадан қарийб 200 тага етади ва мамлакатдаги энг йирик дўконлар тармоғига айланади.

“Корзинка” мисолида мамлакатда бизнес қандай қилиб эркин муҳитга ўтаётгани кўрсатилган.

Нашр Ўзбекистонга инвестиция қилишнинг рисклари ҳам борлигини алоҳида таъкидлаган.

Мамлакатда демократик мухолифат йўқлиги ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича муаммолар борлиги айтилган.

Шунга қарамай, узоқ асрлар аввал Хитой, Ҳиндистон ва Европани “Ипак йўли” орқали боғлаган мамлакатга глобал қизиқиш кучайиб бормоқда.

2026 йилда “НКМК” IPO ўтказиб, 20 млрд долларга баҳоланмоқчи. 1,7 млрд долларлик активларга эга “Миллий инвестиция жамғармаси”даги улушлар сотилиши режада бор.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда финтех ҳам жадал суръатларда ривожланмоқда.

TBC Bank қисқа муддат ичида 21 млн нафардан ошиқ рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга эга бўлди. Банкнинг Тошкентдаги бош офиси эса Силикон Водийсини эслатиб юборади.

Uzum эса яқинда 1,5 млрд долларлик компанияга айланди. Компания 2027 йилда кутилаётган глобал IPO’га тайёргарлик кўрмоқда.

Бу иккала финтех мамлакатдаги энг кўп иш берувчилар қаторига киради.

Умуман олганда, мақола Ўзбекистоннинг қандай қилиб Собиқ Совет Иттифоқи таъсиридан чиқишга ҳаракат қилаётгани ва тобора дунёга очилаётгани ҳақида сўз юритади.

Буёғига машҳур нашрлар биз ҳақимизда анча кўп ёзишига тўғри келади)

@bankir
1👍63🔥21🤔16👎8
Доллар тушади

21 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽48-49 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 020
Aloqabank — 12 010
Ipak yo‘li bank — 12 010
Agrobank — 12 010


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 090
Apexbank — 12 110
Davrbank— 12 110
Garantbank — 12 110

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍90👎47🔥16🤔5
“Миллий банк” энг кўп фойда олган банклигича қолди

2025 йилнинг III чораги якунида “Миллий банк”нинг соф фойдаси 1 трлн 449 млрд сўмни ташкил қилди. Фойда 2024 йил шу пайтига нисбатан 4,9 фоизга кўпроқ бўлди.

Шу тариқа банк фойда олиш бўйича етакчилигини сақлаб қолди. Кейинги ўринларда “СҚБ”, “Ҳамкорбанк” ва “Капиталбанк” бормоқда.

“Миллий банк” 9 ойда 22,2 трлн сўм даромад олишга эришди. Банк ходимлар маоши учун 968,2 млрд сўм сарфлади.

Яқин орада барча банкларнинг молиявий кўрсаткичлари маълум бўлади.

@bankir
👍66🤔17👎8
Доллар тушди

21 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 060,15 сўмдан (-48,09 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍80👎33🤔9🔥7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кешбек — ҳар куни, ҳар жойда

Ipak Yuli Bank’нинг сўмдаги Visa карталари билан ҳар бир хариддан 0,5% кешбек олинг.

Кафе, такси, маркетплейслар — кундалик харидларингиз энди янада фойдалироқ.

Woman Card, Visa Start Sum ёки “Имкониятлар Картаси” кредит картаси билан тўловлар қилинг ва тўғридан тўғри картангизга кешбек олинг.

Картани Ipak Yuli Mobile иловаси орқали бепул етказиб бериш имконияти билан буюртма қилинг.

💚 Ipak Yuli Bank — катта мақсадлар сари

Реклама
👍20🤔7👎2
🔥ChatGPT’ни арзонроқ варианти пайдо бўлди

OpenAI компанияси Ўзбекистонда ChatGPT’нинг анча арзонроқ варианти — ChatGPT Go’ни ишга туширди.

Унинг обуна нархи 5 доллар бўлади. Бу 20 долларлик ҳозирги пулли версияга нисбатан тўрт баробар арзонроқ.

ChatGPT Go иқтисодий жиҳатдан энди ривожланаётган ва кам даромадли мамлакатларда ишга туширилди.

Улар орасида Ўзбекистондан ташқари барча Марказий Осиё давлатлари, Сенегал, Миср ва Тунис каби Африка давлатлари мавжуд.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍133🤔25👎15
Доллар тушади

22 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽48-49 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 11 990
NBU — 11 980
Garantbank — 11 970
Agrobank — 11 960


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 045
Davrbank — 12 060
Apex bank — 12 065
Xalq banki— 12 070

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍113👎59🔥22🤔9
Микроқарзларнинг ўртача фоизи пасайишда давом этмоқда

Марказий банк маълумотларига кўра, банклардаги микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси сўнгги 10 кун ичида 33,1 фоизни ташкил қилди.

Бу маълумотларни эълон қилиш бошланган июльдан бери энг паст фоиз ставкаси ҳисобланади. Бундай ҳолат бир неча ҳафтадан бери давом этмоқда.

Энг юқори фоизли микроқарзни “Анорбанк” (41,8 фоиз) ва TBC Bank (40,4 фоиз) ажратаётган бўлса, энг кам фоиз “Инфинбанк”да — 25,6 фоиз.

Автокредитларнинг ўртача фоизи эса бу ҳафта 0,2 фоизга кўтарилди — 24,3 фоиз. Энг юқори фоизли автокредитни “Мадад инвест банк” (28,3 фоиз), энг кам фоизини эса “Гарантбанк” (19 фоиз) ажратмоқда.

Микроқарзлардан ташқари кредитларнинг ўртача фоизи бироз кўтарилиб, 23,7 фоизни ташкил қилди. Бизнес учун кредитлар эса ўртача 23,1 фоиздан ажратилмоқда.

@bankir
👎18👍12🤔4
Энди исломий факторинг ҳам бўлади (янгиланди)

Марказий банк қарори билан Ўзбекистон факторинг ташкилотлари ва ломбардларга ҳам исломий молия билан шуғулланишга рухсат берилмоқда.

Янги ўзгаришга кўра, микромолия, факторинг ташкилотлари ҳамда ломбардлар капиталининг етарлилик коэффициенти 10 фоиздан кам бўлмаслиги керак.

Улар ҳар ойнинг ўнинчи санасигача тўлиқ молиявий ҳисоботни регуляторга тақдим қилиши лозим.

Уларга қуйидаги исломий молия хизматларини кўрсатишга рухсат берилади:

исломий ижара;
музораба — фойдани тақсимлашга асосланган молиялаштириш;
муробаҳа — насия савдога асосланган молиялаштириш;
мушорака — шерикчилик, яъни фойда ва зарарларни тақсимлашга асосланган молиялаштириш;
салам — олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш.

Факторинг Ўзбекистонда қисқа вақт ичида қандай қилиб катта тезликда ривожланаётгани ҳақида бу ерда ўқиш мумкин.

Сал аввал қонунчилик палатаси исломий молия ҳақидаги қонунни биринчи ўқишда қабул қилганди.

Ҳуқуқий асос яратиладиган бўлса IMAN Holding раҳбари биринчилардан исломий банк очишга тайёрлигини айтганди. Тўлиқ суҳбат бу ерда.

Исломий молия секин бўлса ҳам ривожланаётгани ҳақида аввалроқ ёзгандик.

Мазкур қарор 17 январдан бошлаб расман кучга киради.

UPD: Бизга маълум қилишларича, қонун билан факторинг ташкилотлари ва ломбардларга исломий молиялаштиришга рухсат берилмаган.

Аслида факторинг ташкилотлари пайдо бўлгани сабаб, қонунчиликка уларнинг номи киритилган.

Янги ўзгаришларга кўра, микромолия ташкилотларига бир нечта турдаги ҳисобот шаклларини яратиши мажбурияти қўйилмоқда.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61🤔11🔥6👎3
Доллар яна тушди

22 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 011,02 сўмдан (-49,13 сўм) ҳисобланади.

@bankir
👍96👎34🔥4
21 октябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍38
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулотлари бозорининг улуши 9,4 фоизни ташкил этади, бироқ Фарғона водийсида вазият хавотирлилигича қолмоқда — 19,3 фоиз.

Ҳудудлар кесимида: Фарғона — 30,3%, Марғилон — 28,7%, Наманган — 27,5%, Тошкент — 9,2%.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, биргина тўққиз ойда мамлакат бюджети қарийб 364,2 млрд сўм зарар кўрган, шундан 139,2 млрд сўми Фарғона водийси ҳиссасига тўғри келади.

Бу шунчаки рақамлар эмас — бу қурилиши тугалланмаган мактаблар, жиҳозланмаган шифохоналар ва амалга оширилмаган инфратузилма лойиҳалари.

Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ 560 дан ортиқ ҳолат аниқланиб, 24,3 млрд сўмлик 1,7 миллиондан ортиқ қути мусодара қилинган.

Контрабанда нафақат давлат даромадларига, балки қонуний бизнесга ҳам жиддий зарар етказади, ҳалол рақобат шароитларига путур етказади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ноқонуний бозорга қарши курашиш нафақат назорат, балки иқтисодий барқарорлик масаласидир.

Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, тамаки маҳсулотларининг яширин айланмасидан бюджетнинг йиллик йўқотишлари аллақачон 400 млрд сўмга яқинлашмоқда ва фақат барча органларнинг тизимли мувофиқлаштирилиши вазиятни ўзгартиришга қодир.

Манба: https://daryo.uz/2025/10/16/ozbekistonda-noqonuniy-tamaki-aylanmasi-/
👎10👍7🤔5
Humans собиқ топ-менежери ҳибсга олинди

Humans'нинг Spot’га маълум қилишича, PayWay тўлов ташкилотининг ҳаммуассиси ва кузатув кенгаши аъзоси, шунингдек,

Upay’ни 6,5 йилдан ортиқ бошқарган Беҳзод Ботиров 4 июль куни ҳибсга олинган.

Унга “қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш“ бўйича айблов қўйилган.

Суд қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллади ва сентябрда унинг муддатини 2026 йил февралигача узайтирди.

Тадбиркор 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

@bankir
👍44🤔25👎13🔥1
Доллар кўтарилади

23 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼90–91 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank — 11 970
Trastbank — 11 960
Agrobank — 11 960
NBU — 11 960


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 020
Xalq banki— 12 020
Davrbank — 12 020
Aloqabank — 12 030

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎71👍56🔥9🤔3
2025/10/22 08:20:03
Back to Top
HTML Embed Code: