Telegram Group Search
#xabar #muftiy #andijon #seminar
🗣ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН ИЛҒОР ТАЖРИБА ВА ЯНГИЧА ЁНДАШУВЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

Бугун, 7 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.


📕 Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирда дастлаб Муфтий ҳазратлари нутқ сўзлаб, ушбу кенг қамровли тадбирларнинг аҳамияти, моҳияти, унда эришилган ютуқлар, натижалар, тажриба алмашинувларнинг дин пешволари учун тарихий ва жуда фойдали бўлишини эътироф этдилар.

✅️Икки кунлик тадбирлар давомида касб маҳоратини ошириш, аҳоли билан мулоқот қилиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш ҳамда хайрия ёрдамлари уюштиришдаги уюшқоқлик, юзма-юз мулоқотлар орқали ўзаро бирдамлик муҳити янада мустаҳкамланиши айтиб ўтилди.

📊 Вилоятнинг 16 та шаҳар ва туманидаги 182 та масжидда бўлингани, жамоатга суҳбат қилиш, масжидни бошқариш ва тарғибот тадбирлари, айниқса, мусулмонларнинг руҳий-маънавий эҳтиёжини қондириш бўйича маҳаллий имом-хатибларга кўрсатилган йўл-йўриқлар тез орада ўзининг ижобий натижасини кўрсатишига умид билдирилди.


💬 Иштирокчиларга уларнинг ўрганишлар давомида тўплаган билим ва кўникмалари, иш услублари ва илғор тажрибаларини кенг оммалаштиришга доир тавсиялар бериб ўтилди.

📁 Йиғилиш давомида ҳар бир бош имом-хатиб ўз ҳудуди масжидларида ҳужжат юритиш, имом-хатиблар фаолияти, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари, аҳоли вакиллари билан учрашувлар, суҳбатлар ва амалий кўмаклар бўйича амалга оширилган ишлари ҳисоботини берди.

Семинар якунида илмий-амалий семинар давомида тўпланган тажриба ва натижаларни тизимда кенг оммалаштириш бўйича хулосалар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64💯5😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo
🤲 Юнус алайҳиссаломнинг дуолари

لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

💬Ўқилиши: Лаа илаҳа иллаа анта, субҳанака, инниий кунту миназ золимийн.

💬Маъноси: Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим (Анбиё сураси, 87-оят).


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍83😢206🕊5🤩3👏2
🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🖥 Бугун, 8 октябрь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов иштирокида "Хатми Қуръон қиламиз" номли Қуръон қироати сабоқларининг 119-машғулоти ўтказилади.

📖 Мазкур қироат сабоғида Қуръони каримнинг Моида сураcининг 10-оятидан 43-оятигача ўқилади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal.com

📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportal.comi/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!


▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍65👏2🕊2🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#yangiliklar #seminar #andijon

🗣 Илмий-амалий семинар ва унинг доирасидаги тадбирлар тафсилоти

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍48😢9💯6
Live stream started
Live stream finished (48 minutes)
#xabar #umra
🌙 МУҲАББАТ ШАҲРИ – ҚАЛБЛАРНИ ЗАБТ ЭТДИ


🕌 Пайғамбар алайҳиссалом шаҳарлари – Мадинаи мунавварага борган киши у ердаги сакинат, инсонларнинг ўзаро гўзал муомаласию танларни яйратувчи енгил шабадасини дарҳол ҳис қилади.

🌙 Айниқса, Равзаи шариф зиёрати, муборак қадамжоларнинг жонли тарихини ўз кўзи билан кўрган, уларнинг Ислом тарихидаги нечоғли аҳамияти ҳақида маърузаларни тинглаган ҳар бир мўмин-мусулмон унинг муҳаббат шаҳри дейилиши бежиз эмаслигига гувоҳ бўлади.

📿 Навбатдаги зиёратчилар гуруҳларини ҳам ана шундай ҳис-туйғулар чулғаб олди.

🏨 Жидда аэропорти ва ундан сўнг Мадинадаги меҳмонхонада эҳтиром ила кутиб олишлар уларнинг кўнглини тоғдек кўтарди. 5 юлдузли Пуллман Замзам меҳмонхонасида зиёратчиларга яратилган шароитлар сафар чарчоғини тезда кетказган бўлса, мазали таомлари, сарҳил ичимлик, турфа меваю салатлари ибодату зиёратларни бекаму кўст адо этишларига қувват бўлди.


😄Шундай қилиб, уч кеча кундуз ушбу шаҳарда меҳмон бўлган зиёратчиларимиз қалбини Мадинаи мунаввара шаҳри муҳаббати бир умрга забт этди.

🤲 Аллоҳ таоло ҳамюртларимизнинг сафарларини хайрли ва баракали қилсин, Равзаи шарифни зиёрат қилиш барчамизга насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📢 Эслатма:

📞 Ҳаж ва умра маркази телефон рақамлари:
📲 +998778821858
📲 +998998821858
🔵@Hajumrauzbot

ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ

🔵 Саҳифаларимиз:
📷Instagram 🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍56😢8🕊4🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#rasulullohga_muhabbat (7-қисм)

📿ОҒИР ЖУДОЛИК 😢

1️⃣-қисм, 2️⃣-қисм, 3️⃣-қисм, 4️⃣-қисм, 5️⃣-қисм, 6️⃣-қисм

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢47👍12💯41🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Ерни обод қилайлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍39💯4
2025/10/17 15:23:39
Back to Top
HTML Embed Code: