Telegram Group & Telegram Channel
#xabar #imtihon #shaffof
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ: ИМТИҲОНДА ШАФФОФЛИК ВА ХОЛИСЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ЗАРУР!

📍 7 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокларида Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари учун 2025-2026 ўқув йили қабул имтиҳонларига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди.

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов диний таълим муассасалари учун янги ўқув йили кириш имтиҳонларини тартибли ўтказиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди.

🗣Муфтий ҳазратлари имтиҳонларни адолатли ва холисона ўтказиш, тартиб-қоидаларга риоя этиш, жараёнлар шаффоф бўлишига эришиш ҳамда тегишли хоналар хавфсизлигини таъминлаш, видеокузатув камералари билан жиҳозлаш каби муҳим жиҳатларга диққат қаратдилар. Шунингдек, имтиҳондан олдин абитуриентлар билан ўтказиладиган суҳбатлар ҳам белгиланган тартибда бўлишига урғу бердилар.

💬 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари имтиҳонларни очиқ-ошкора ва адолатли ўтказиш орқали ёш авлод ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, иқтидорли ёшларга билимларини намоён этишга имконият беришни қайд этдилар. Шунингдек, имтиҳон олишга масъул устоз ва мутахассислар Аллоҳ таоло ҳузурида ҳам, халқимиз олдида ҳам улкан масъулиятни чуқур ҳис этиши ҳамда номақбул иллатлардан сақланишларига катта диққат қаратдилар.

Мадрасаларга кириш имтиҳон саволлари умумтаълим мактаб дастурлари асосида, Олий диний таълим муассасалари учун кириш имтиҳон саволлари эса мадраса таълим дастурлари асосида бўлиши ҳам алоҳида таъкидланди.

✍️Йиғилиш якунида қуйидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди:
– Қабул жараёнларини намунали ташкил этиш;
– Юқори даражада хавфсизлиги таъминланган электрон дастурлардан фойдаланиш;
– Абитуриентлар учун муносиб шароитларни яратиш;
– Абитуриентларга тест синовларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;
– Имтиҳон жараёнини видеокузатув қурилмалари орқали назорат қилиш;
– Ота-оналар учун кутиш жойларини тайёрлаш;
– Имтиҳон жараёнларини намойиш этиш учун экранлар ўрнатиш.

🤲 Қабул имтиҳонлари муваффақиятли ўтишини тилаб дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍56👏7🕊73😢1

group-telegram.com/muslimuzportal/41974
Create:
Last Update:

BY Muslim.uz

Share with your friend now:
group-telegram.com/muslimuzportal/41974

View MORE
Open in Telegram

Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

Messages are not fully encrypted by default. That means the company could, in theory, access the content of the messages, or be forced to hand over the data at the request of a government. The Dow Jones Industrial Average fell 230 points, or 0.7%. Meanwhile, the S&P 500 and the Nasdaq Composite dropped 1.3% and 2.2%, respectively. All three indexes began the day with gains before selling off. Perpetrators of these scams will create a public group on Telegram to promote these investment packages that are usually accompanied by fake testimonies and sometimes advertised as being Shariah-compliant. Interested investors will be asked to directly message the representatives to begin investing in the various investment packages offered. "Someone posing as a Ukrainian citizen just joins the chat and starts spreading misinformation, or gathers data, like the location of shelters," Tsekhanovska said, noting how false messages have urged Ukrainians to turn off their phones at a specific time of night, citing cybersafety. "There are several million Russians who can lift their head up from propaganda and try to look for other sources, and I'd say that most look for it on Telegram," he said.
from us

Telegram Muslim.uz
FROM American