group-telegram.com/qurbonova_a/8806
Last Update:
Нега янги аэропорт қуриляпти?
8 йил олдин 3 миллион йўловчи/туристга хизмат кўрсатиларди, ҳозир авиа йўловчилар оқими 3 карра ошиб, йилига 9 миллионга етди. Ҳозирги аэропорт шаҳарга яқин, уни кенгайтиришнинг иложи йўқ, қуввати 11 миллион кишига хизмат кўрсатишга етади. Таҳлилларга кўра, 2040 йилга бориб, пойтахтга келувчилар 24 миллиондан ошади.
“Янги Тошкент халқаро аэропорти” Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ ва Қуйичирчиқ туманлари ҳудудида жами 1 310 гектар майдонда қурилади.
Лойиҳа давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида амалга оширилади.
Консорциум таркиби:
🇸🇦 Saudi Arabia – “Vision Invest” (45%)
🇯🇵 Japan – “Sojitz Corporation” (30%)
🇰🇷 South Korea – “Incheon International Airport Corporation” (15%)
🇺🇿 Uzbekistan – “Uzbekistan Airports” (10%)
Лойиҳа 4 босқичда амалга оширилади.
1-босқичда 2,6 млрд доллар инвестиция киритилади, шундан:
1,8 млрд доллар — аэровокзал қурилиши,
800 млн доллар — аэродром инфратузилмасига сарфланади.
Янги аэропорт йилига 20 млн йўловчи ва 129 минг тонна юк қабул қила олади. Соатига 30 та учиш-қўниш операцияси бажарилади, 62 та самолётни бир вақтда жойлаштириш имкони бўлади.
Энг муҳими — аэропорт фақат қайта тикланувчи энергия манбалари орқали ишлайдиган, дунёдаги энг экологик тоза аэропортлардан бири бўлади дейишмоқда.
Савдо майдони ҳам жаҳон стандартларига мос бўлади:
46 минг м² “Duty Free” зонаси — бу кўрсаткич бўйича аэропорт:
• Истанбул (50 минг м²),
• Лондон Хитроу (48 минг м²)
• Дубай (40 минг м²)
аэропортларига тенглашади.
Кеча президентимиз аэропорт учун жой танлашда ҳатто кам туман тушадиган, энг қулай об-ҳаво кузатиладиган жой қидирилганини айтди.
Янги аэропорт йўллари Тошкент – Самарқанд, Тошкент – Андижон, Тошкент – Бўстонлиқ пуллик автомобиль йўлларига уланади, тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади.
Янги аэропорт давлатга 27 миллиард доллардан ортиқ даромад келтириши айтилмоқда.
Умуман, бутун республикада аэропортлар экотизимини яхшилаш учун катта қадам қўйилмоқда.
Масалан, Самарқанд аэропорти мамлакатимизда илк бор ДХШ асосида ташқи бошқарувга берилди. Қисқа вақт ичида 174 млн доллар инвестиция киритилиб, аэропорт энг замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Йўловчилар оқими 4 бараварга ошди.
Кеча яна Кореянинг “Incheon International Airport Corporation” компаниясига Урганч халқаро аэропортини ДХШ шартнома асосида бошқарувга берилгани ҳам муҳим воқеа.
Компания ўзининг илғор менежменти ва технологиялари орқали Хоразм ва Қорақалпоғистон минтақаси транспорт салоҳиятини янги босқичга олиб чиқишни режалаштирмоқда.
Бухоро, 11 миллиондан зиёд аҳоли яшайдиган водий вилоятлари учун ҳам замонавий аэропортлар стратегик аҳамиятга эга. Ҳозирда Андижон ва Наманган аэропортлари, умуман 7 та ҳудудда аэропортлар реконструкция қилиняпти.
BY Mikrofon ko‘targan ayol
Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260
Share with your friend now:
group-telegram.com/qurbonova_a/8806
