Telegram Group Search
❗️Давлат oлий таълим муассасаларида янги ректорлар тайинланди

Ўзбекистондаги бир неча олий таълим муассасаларида раҳбариятда муҳим ўзгаришлар рўй берди. Қуйида тайинланган янги ректорлар ҳақида маълумот берилади:

Шерзод Неъматов Қарши давлат техника университети ректори этиб тайинланди. У тайинловга қадар Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори лавозимида фаолият юритган;
Батирбек Каипбергенов Нукус давлат техника университетига ректор этиб тайинланди. Ундан аввал Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаган;
Дилноза Хўжаева Қўқон давлат университети ректори лавозимига тайинланди. У тайинловгача Қўқон давлат педагогика институтида ректор бўлиб ишлаган;
Баҳром Тўлаганов Тошкент архитектура-қурилиш университетининг янги ректори бўлди. У бунгача ушбу университетда Стратегик ривожлантириш бўйича биринчи проректор сифатида фаолият юритган;
Садоқат Сиддиқова Бухоро давлат техника университети ректори этиб тайинланди. Бунгача Бухоро муҳандислик-технология институти ректори лавозимида ишлаган.

👉 @r_kusherbayev
"Пропан" газ, цемент, шрот ва шакар нархи арзонлади

20 май якуни бўйича биржа савдоларида суюлтирилган газ(пропан) нархи 3,3 фоизга арзонлаб тоннаси учун 5 378.5 сўмни, цемент нархи 2.5 фоизга арзонлаб тоннаси учун 613.0 сўмни, шрот 2.8 фоизга арзонлаб 4 316.5 сўмни, шакар 3.0 фоизга арзонлаб тоннаси учун 12 204.6 сўмни ташкил қилди.

Бу нархлар тез кунларда савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларида ҳам акс этиши керак.

👉 @r_kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди мулк дахлсизлиги масаласида ижобий ўзгаришлар бўлармикан?

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси бўлиб ишлаб келган Алишер Агзамходжаев Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси этиб тайинланди.

Маълумот учун: А.Агзамходжаев 2017-2025 йилларда Ўзбекистоннинг Туркиядаги, 2018 йилдан буён эса бир вақтнинг ўзида Болгариядаги элчиси лавозимларида ишлаган.

Қизиқ: энди Ўзбекистонда қонун устуворлиги, ҳеч бўлмаса мулк дахлсизлиги масаласида ижобий ўзгаришлар бўлармикан?

P/S: бизнингча Алишер Агзамхўжаевнинг 2019 йилдаги ушбу интервьюси ҳозирда ҳам долзарб.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахдаги йиғилишда қатор масъулларга огоҳлантириш берилди

Шароф Рашидов туманида Сенат раиси Танзила Нарбаева раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ вилоятдаги жиноятчилик ҳолати ва коррупция масаласини муҳокама қилди.

Масъуллар амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берди ва бирма-бир рақамлар таҳлил қилинди. 2024 йилда вояга етмаганлар орасида жиноятлар 51 фоизга ошган: 43 тадан 65 тага. 42 та маҳалла ҳали-ҳамон “сариқ”, 16 таси эса “қизил” тоифада қолмоқда.

Коррупция эса кадрлардан бошланмоқда — ишга олишда “келишув”, давлат харидларида “қизил чизиқ”лардан ўтиб кетиш, манфаатлар тўқнашуви ва таниш-билиш орқали ечилаётган ишлар кескин танқид қилинди.

Мажлис якунида вазифасига масъулиятсиз қараган ички ишлар органлари раҳбарлари, шунингдек, хотин-қизлар, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ҳамда банк тизимидаги раҳбарларга нисбатан интизомий чора кўриш, зарурат туғилганда эса лавозимдан озод этиш бўйича “сигнал” берилди.

👉 @r_kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда лаваш ва картошка фри сабабли 10 ойлик чақалоқ оғир жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди

Тошкентда лаваш ва картошка фри сабабли 10 ойлик чақалоқнинг чириган ичаклари олиб ташланди

Чақалоқда бир неча босқичли операция ўтказилади, жарроҳлик амалиётининг биринчи босқичида ичакнинг чириган қисми олиб ташланиб, ичак стомаси чиқариб қўйилди.

Мутасаддилар ота-оналарни чақалоқларга мўлжалланмаган озиқ-овқатларни беришдан қатъиян тийилишга чақирмоқда. Бу каби ҳолатлар болалар ҳаёти учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

👉 @r_kusherbayev
Bir qaroringiz – kelajagingiz taqdirini belgilaydi!

Dunyo bozorida raqobatlasha oladigan mutaxassis bo'lishni xohlaysizmi?

TOBB ETÜ Tashkent sizga ta’lim va tajriba uyg‘unligida o‘qish imkoniyatini taqdim etadi.

📢TOBB ETÜ Tashkentda 2025-2026 o‘quv yili uchun qabul boshlandi!

Sizni nimalar kutmoqda !
• Xalqaro standartlarga asoslangan ta'lim
• Davlat va universitet grantlari
• 3 ta tilni mukammal bilish
• Turkiyada kooperativ ta’lim va amaliyot
• Bitirgandan so'ng xalqaro darajadagi kompaniyalarda ishlash imkoniyati

📥 Hoziroq ariza topshiring: LINK

Bog‘lanish uchun:

📞 +998 78 150 12 55
📞 +998 90 915 16 19

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

Reklama
❗️Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги баёноти туфайли истеъфога чиқди

Япония қишлоқ хўжалиги вазири Таку Это гуруч ҳақидаги баҳсли баёноти ортидан истеъфога чиқди. У мамлакатда гуруч нархлари ошган бир пайтда “ҳеч қачон гуруч сотиб олмагани, унга доим совға қилиб келишгани”ни айтгани жамоатчиликда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мазкур баёнот халқ орасида танқидга учради. Айниқса, кундалик ҳаётда озиқ-овқат нархларининг ошиб бораётгани шароитида, аҳоли бу гапни масъулиятсизлик деб баҳолади.

Вазир Таку Это шундай деди:
“Мен бош вазирга истеъфо ҳақидаги аризамни тақдим этдим. Ҳозирги вақтда халқ гуруч нархининг қимматлашидан қийналаётган бир пайтда, масалага масъул бўлган вазирнинг бундай баёноти мутлақо ўринсиздир. Мен чин қалбимдан халқдан узр сўрайман.”

👉 @r_kusherbayev
Будапештдаги Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди.

👉 @r_kusherbayev
Durdona opaga yordam zarur!

Assalomu alaykum sahovatli yurtdoshlarimiz!

Durdona opa (1982 yilda tug‘ilgan) ko‘krak saraton bilan kurashmoqda.

Shu kungacha 8 kurs kimyo, 6 hafta nur va jarrohlik amaliyotini boshdan otkazdi.

Ayni kunlarda davolanishni davom ettirish uchun Turkiya davlatiga borib, qayta tekshiruv va amaliyotini otkazishga yordam zarur bo‘lmoqda ekan.

Oilaning sharoiti og‘irligi bois aziz xalqimizdan ko‘mak so‘ramoqdalar!

Bir insonning shifo topishida yordam beraylik!

Plastik karta raqami:

9860082420583203
Raxmanberdiyeva Durdona
❗️Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарланаётгани айтилди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёдаги қовунлар таркибида нитрат меъёри ошгани ва одамлар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги бу маълумотларни рад этди.

Маълумотга кўра, қовунлар савдога чиқишидан олдин махсус лабораторияларда текширилади ва санитария меъёрларига мувофиқ деб топилгандагина сотилади. Ҳозиргача заҳарланиш ҳолати қайд этилмаган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги видеоларда кўрсатилган қовунлар вилоятда етиштирилган маҳсулотлар эмас. Ҳокимлик фуқароларни фақат расмий манбаларга ишонишга чақирди.

👉 @r_kusherbayev
Сувни тозаловчи ақлли кема

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган “TalabaExpo-2025” доирасидаги стартап лойиҳалар тақдимотида Тошкент давлат транспорт университетининг 1 босқич талабаси сувдаги чиқиндиларга қарши инновацион ечим — “Clearboat” стартап лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳа сув ҳавзаларида, жумладан дарё, кўл ва денгизларда тўпланаётган пластик чиқиндиларни масофадан бошқариладиган ақлли кема ёрдамида тозалашга қаратилган.

“Clearboat” қўл меҳнатини камайтиради, инсон кира олмайдиган жойларга етиб боради ва чиқиндиларни осонлик билан йиғиб олади. Энг қизиқарли жиҳати — у қуёш панеллари орқали ўзини-ўзи зарядлайди. Яъни, денгиз/дарё/ канал ўртасида заряди тугаб қолса ҳам, қуёш нури етарли бўлса, ишлашда давом этаверади.

Прототип 10 кг чиқиндини кўтара олади, 33 000 мА/соатли қувватга эга батарея билан ишлайди, сув ўтказмайдиган корпусга эга ва ҳатто сув юзасидаги яшил қатламларни ҳам тозалайди.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ғарбдан келаётган совуқ антициклон юртимизга бир ҳафталик салқинлик олиб келади

25 майдан бошлаб 2 июнгача мамлакатимиздаги кўплаб ҳудудларда ҳаво ҳарорати меъёрга нисбатан анча паст бўлади. Бу ҳақда иқлимшунослар ўз таҳлилларида маълум қилишди.

Мутахассислар таъкидлашича, Ғарбдан кириб келаётган совуқ антициклон Тибет тоғларида иссиқ ҳаво оқимининг туриб қолиши туфайли минтақамизда “қамалиб” қолади. Натижада, бир ҳафта давомида салқин об-ҳаво ҳукм суради.

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг айтишича, бу салқин давр қишлоқ хўжалиги экинлари, наботот ва жонзотлар учун жуда фойдали бўлиши мумкин:
“Жазирамадан кейин бундай салқинлик табиат учун бир турдаги тикланиш даври ҳисобланади. Бу даврда ўсимликлар ва ҳайвонлар “ўзига келиб олиш” имконига эга бўлади,” — деди у.

Мазкур об-ҳаво ўзгариши деҳқонлар ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчилар учун қулай шароит яратиши кутилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
2025/05/21 20:33:59
Back to Top
HTML Embed Code: