Telegram Group Search
QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI
Photo
#ЖАРАЁН

🚨Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган ПФ-66-сонли Фармонга мувофиқ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат жараёнларини босқичма-босқич рақамлаштириш вазифаси белгилаб берилган.


Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясида рақамли назорат тизимини жорий этиш бўйича амалий ишлар изчил тарзда олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан, куни кеча Инспекция марказий аппаратида амалий семинар ташкил этилди. Унда ҳар бир ҳудудий инспекциядан масъул ходимлар бевосита марказий студияда қатнашди, шунингдек, ҳудудлардаги инспекция ходимларининг “ZOOM” платформаси орқали масофавий иштирок этиши таъминланди.

Йиғилиш аввалида Инспекция раҳбари сўзга чиқиб, рақамлаштириш жараёнининг аҳамиятига тўхталиб, мазкур тизим назорат фаолиятида шаффофлик, очиқлик ва тезкорликни таъминлашда муҳим устувор йўналиш эканини таъкидлади.

Семинар давомида назорат тадбирларини замонавий электрон платформа асосида амалга ошириш, махсус планшетлар ёрдамида текшириш жараёнларини реал вақт режимида қайд этиш, ёзма кўрсатмаларни электрон шаклда расмийлаштириш тартиби бўйича мутахассислар томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.


Шунингдек, иштирокчилар билан савол-жавоб тарзида очиқ мулоқот ўтказилиб, тизимнинг амалиётда қўлланилиши бўйича таклиф ва фикрлар ўртага ташланди.

Мазкур рақамлаштириш тизимининг жорий этилиши назорат жараёнларининг самарадорлигини ошириш, инсон омилини камайтириш, шаффофликни таъминлаш ҳамда соҳада замонавий бошқарув механизмларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
4👍41
#ЖАРАЁН

🚨Сурхондарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг Қурилиш-синов лабораторияси мутахассислари томонидан Сурхондарё вилоятида барпо этилаётган кўп қаватли турар-жой биносида ўрганиш ишлари олиб борилди.


Жараёнда замонавий лаборатория асбоб-ускуналари ёрдамида бетон ва темир-бетон конструкцияларининг сифати ҳамда мустаҳкамлиги синовдан ўтказилди.

Мазкур ўрганишлар қурилиш майдонларида бажарилаётган ишлар сифати ҳамда қўлланилаётган материалларнинг меъёрий талабларга мувофиқлигини таъминлаш, бино ва иншоотларнинг бетон ва темир-бетон конструкцияларини назорат қилиб бориш, камчиликлар аниқланганда уларни бартараф этиш мақсадида мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.

#СУРХОНДАРЁ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
🔥311👍1
QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI
Photo
#ЖАРАЁН

🚨Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида рақамли назоратни жорий этиш бўйича амалий семинарнинг иккинчи қисми амалий машғулотларга бағишланди.

Унда назорат тадбирларини махсус планшетлар ёрдамида электрон тарзда юритиш, ёзма кўрсатмаларни электрон шаклда расмийлаштириш ва маълумотларни реал вақт режимида марказлашган электрон тизимга юклаш жараёни амалиётда намойиш этилди.

Иштирокчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда бошқарув сервис компаниялари ҳамда сув таъминоти ташкилотларида амалга ошириладиган назорат жараёнларини махсус планшетлар орқали қайд этиш ва электрон кўрсатмаларни расмийлаштириш механизмлари билан амалиётда бевосита танишдилар.


Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
👍32👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#РЕЙД

🚨Тунги рейд: Пойтахтда кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компаниялари куз-қиш мавсумига тайёрми?


Жумладан, Чилонзор туманидаги “Мақс Қур Лидер” бошқарув сервис компанияси фаолияти ўрганилиши жараёнида мурожаатлар журнали белгиланган тартибда юритилмаётгани, хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган техник жиҳозларнинг қониқарсиз аҳволда экани аниқланди. Шунингдек, кўп қаватли уйлар атрофида ёритиш чироқлари ўрнатилмагани ва электр щитларига техник хизмат кўрсатилмагани маълум бўлди.

Шу билан бирга, “Комфорт Универсал Трейд” компаниясига бириктирилган уйларнинг айримларида, ертўла қисмлари санитария талабларига жавоб бермаслиги ҳолатлари қайд этилди.


Айни пайтда мазкур рейд тадбирлари инспекция ходимлари томонидан Республика бўйлаб изчил давом эттирилмоқда.

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
👍43
2025/10/25 03:55:47
Back to Top
HTML Embed Code: