Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Қўшилган қиймат солиғи ставкаси 12 фоизга туширилгани ҳисобига бу солиқ режимида ишлаётган тадбиркорлар сони кун сайин кўпаймоқда.
Лекин, ҳали кўпчилик ҚҚСга ўтсам, ҳисоб-китоб қийинлашади, бухгалтер олишим керак, харажат ошади, деб шубҳаланмоқда.
Шу боис, айланма солиқдан ҚҚСга ўтадиган корхоналар бир йил давомида фойда солиғи тўлашдан озод қилинади, ҳисоботида хатолик бўлса ҳам, жарима қўлланмайди, бухгалтерлар маошининг 5 миллион сўмгача қисми олти ойгача бундай корхона тўлаётган солиқдан чегириб ташланади.
Бугунги кунда солиқ текширувлари бўйича 20 мингдан зиёд тадбиркорларда 16 триллион сўмлик хато ва камчиликлар аниқланган. Бу минглаб бизнес вакилларининг тадбиркорлик рейтингидаги ўрнига салбий таъсир қилади.
- деди Президент.
Facebook|Instagram|X

“Шу боис бугун ўзига хос “амнистия” эълон қиламиз, ушбу текширишлар бўйича жазо қўлланмайди. Бунинг ўрнига 1 ноябргача тадбиркорларимизга барча хато ва камчиликларни ихтиёрий тўғирлаш имкони берилади.
Бир сўз билан айтганда, 1 ноябрдан бошлаб бизнес вакиллари тадбиркорлик рейтингини “тоза саҳифадан” бошлайди”,
- деди Президент.
Facebook|Instagram|X
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Икки йил олдин айланмадан солиқ тўловчилар бухгалтериясини солиқчи юритадиган тизим қилинди.
Бундай хизматлар кўлами кенгайтирилади.
Келгуси йилдан ер, мол-мулк, ижтимоий ва даромад солиқлари ҳисоботларини шакллантириш бўйича тадбиркорлар мажбурияти бекор қилинади.
Ушбу ҳисоботларни солиқчиларнинг ўзи бепул тўлдириб беради. Тадбиркорлар эса 5 кунда ҳисоботга тузатиш киритиши мумкин бўлади.
Ҳисоботни кечиктиргани учун кичик ва йирик бизнес бир хил жарима тўлаяпти, энг ёмони – ҳар бир ҳисобот тури учун алоҳида-алоҳида жарима бор.
Солиқ қўмитасига 1 ноябрдан бошлаб тақдим этилмаган ёки кечиктирилган солиқ ҳисоботлари нечта бўлишидан қатъи назар, ягона жарима қўллайдиган тизим яратиш топширилди.
Бунда кичик бизнес учун жарималар миқдори 3 карра камайтирилади.

Президентимиз қаерда қонун устувор бўлса, ўша ерда бизнес ривожланиши, инвестиция муҳити жозибадор бўлишини таъкидлади.
Мамлакатимизда ишбилармонлар синфи шаклланиб улгурди. Улар шунчаки тадбиркор эмас, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудларни ривожига катта ҳисса қўшаётган фаол инвесторларга айланмоқда.
Шунингдек, анъанавий сармоялар билан бирга венчур, бонд, краудфандинг, стартап каби замонавий инвестиция воситалари ҳам жадал ривожланмоқда.
- деди Президент.
Facebook|Instagram|X
Мамлакатимизда ишбилармонлар синфи шаклланиб улгурди. Улар шунчаки тадбиркор эмас, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудларни ривожига катта ҳисса қўшаётган фаол инвесторларга айланмоқда.
Шунингдек, анъанавий сармоялар билан бирга венчур, бонд, краудфандинг, стартап каби замонавий инвестиция воситалари ҳам жадал ривожланмоқда.
“Тўғри, бизда инвестициявий муносабатларни тартибга солиш, сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга шароитлар яратиш бўйича юзлаб ҳужжатлар бор. Буларни ҳаммасини тўғридан-тўғри амал қиладиган ягона қонунга бирлаштириб, Инвестиция кодексини қабул қилиш вақти келди.
Бу ҳужжат инвестиция соҳасидаги барча қоида, кафолат ва тартиб-таомилларни бир тизимга солиб, инвестицияларни рағбатлантиришга хизмат қилади.
Тадбиркорлар жамоатчилик кенгаши бизнес муҳитни яхшилаш бўйича қарорлар тайёрлашда фаоллик кўрсатиб келаяпти.
Парламентимиз янги кодексни ишлаб чиқишда Жамоатчилик кенгаши билан яқин ҳамкорлик қилса, ўйлайманки, бу ҳам катта самара беради”,
- деди Президент.
Facebook|Instagram|X
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
“Барча ислоҳотларимиз негизида, энг аввало, инсон қадри, тадбиркорларимизнинг манфаатлари ётибди.
Шу боис суд мустақиллигини таъминлаш бўйича қатъий сиёсат олиб борамиз. Бугунги тадбиркор, бу – кечаги тадбиркор эмас. Уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошганини судларга мурожаат кўпайганида ҳам кўриш мумкин”,
- деди давлатимиз раҳбари.
Эндиликда тадбиркорлар иқтисодий ва маъмурий судларга экстерриториал тартибда мурожаат қилиши мумкин бўлади.
Судларнинг моддий зарарни ундириш бўйича қарорлари ижроси кечикаётган ҳолатлар борлигига эътибор қаратилди.
Аслида, ундирилиши керак бўлган қарздорликнинг ҳар бир кечиккан куни тадбиркорнинг зарарига ишламоқда.
Шунинг учун халқаро тажриба асосида “астрент” тизими жорий қилинади. Бунда моддий зарарни қоплаш кечиктирилган ҳар бир кун учун қарздор ҳисобидан пеня ундириш суд қарорида аниқ белгилаб қўйилади.
Facebook|Instagram|X
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Сўнгги йилларда аҳоли ва тадбиркорлардан 120 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди, яна шунча лицензия рақамлашди. Биргина ўтган йили 16 турдаги лицензия ва рухсатнома бекор қилингани натижасида тадбиркорларнинг 350 миллиард сўмлик харажатлари тежалди.
2026 йилдан яна 10 турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилиниши белгиланди.
Хусусан, аудиторлик ташкилотлари, туризм соҳасидаги ҳунармандлар, туристик ахборот марказлари, транспорт техник кўригини амалга оширадиган тадбиркорлар хабардор қилиш тартибига ўтказилади.
Ҳозирда лицензия, рухсатнома ва хабардор қилиш тартиби бузилганда, корхонага ҳам, унинг раҳбарига ҳам жарима қўлланмоқда.
Энди бундай ҳолатлар учун фақат корхона жарима тўлайди, мансабдор шахс жавобгарлигини эса бошқарув органи мустақил ҳал қилади.
Facebook|Instagram|X
2026 йилдан яна 10 турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилиниши белгиланди.
Хусусан, аудиторлик ташкилотлари, туризм соҳасидаги ҳунармандлар, туристик ахборот марказлари, транспорт техник кўригини амалга оширадиган тадбиркорлар хабардор қилиш тартибига ўтказилади.
Ҳозирда лицензия, рухсатнома ва хабардор қилиш тартиби бузилганда, корхонага ҳам, унинг раҳбарига ҳам жарима қўлланмоқда.
Энди бундай ҳолатлар учун фақат корхона жарима тўлайди, мансабдор шахс жавобгарлигини эса бошқарув органи мустақил ҳал қилади.
Facebook|Instagram|X
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президентимиз яна бир муҳим янгиликни эълон қилди – 2026 йилдан “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили асосида тадбиркорлик фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш мумкин бўлади.
Бунда, тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш жараёнининг ўзида:
- электрон рақамли имзо берилади;
- банкда ҳисобрақам очилади;
- хоҳишига кўра ижара шартномаси расмийлаштирилади;
- касса аппарати солиқ органида рўйхатдан ўтказилади;
- шу йўналишга масъул давлат органларига хабарнома жўнатилади.
Натижада бу жараёнлар учун талаб этиладиган муддат ҳозирги 1 ҳафтадан 15 дақиқага қисқаради.
Facebook|Instagram|X
Бунда, тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш жараёнининг ўзида:
- электрон рақамли имзо берилади;
- банкда ҳисобрақам очилади;
- хоҳишига кўра ижара шартномаси расмийлаштирилади;
- касса аппарати солиқ органида рўйхатдан ўтказилади;
- шу йўналишга масъул давлат органларига хабарнома жўнатилади.
Натижада бу жараёнлар учун талаб этиладиган муддат ҳозирги 1 ҳафтадан 15 дақиқага қисқаради.
Facebook|Instagram|X
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Кўчат, минерал ўғит, пойабзал, чорва озуқаси каби санитария, ветеринария, карантин назоратида бўлган 32 тоифадаги маҳсулотлар учун мувофиқлик сертификати бекор қилинади.
Мажбурий сертификатланадиган товарлар рўйхати 459 тага қисқартирилди. Рўйхат яна 288 тага камайтирилади.
Умуман, маҳсулотлар хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш ҳамда уни баҳолаш билан боғлиқ миллий инфратузилма тубдан ислоҳ қилиниб, халқаро стандартларга мослаштирилади.
Бунда, энг аввало, сертификация ўрнига мувофиқликни декларациялаш амалиёти кенг жорий этилади.

“Техник жиҳатдан тартибга солиш тизими бутунлай трансформация қилинади. Мамлакатимизга дунёдаги энг нуфузли халқаро тан олинган лабораториялар кириб келиши учун барча шароитларни яратиб берамиз.
Энди, маҳсулотлар сифати бўйича “бозор назорати” тизимига ўтамиз. Бундан кейин назорат объекти тадбиркор эмас, балки бевосита маҳсулотни ўзи бўлади”,
- деди Президент.
Facebook|Instagram|X
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
“Даладан-дастурхонгача” тамойили асосида санитария, ветеринария ва карантин органларининг озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича назорат-лаборатория функциялари ягона тизимга бирлаштирилиб, тўлиқ рақамлашади.
Эндиликда тадбиркорлар идорама-идора сарсон бўлмасдан, барча ҳужжатларни “ягона дарча” принципи асосида бир жойдан оладиган бўлади.
Бу ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш ва маҳаллий корхоналарнинг жаҳон бозорларига чиқиш имкониятларини оширади.
Президент тадбиркорларимизда давлат харидлари ва биржа савдоларида иштирок этиш бўйича ҳам кўплаб саволлар тўпланиб қолганини таъкидлаб, яқин орада бу масалага пухта тайёргарлик кўрилиб, барча муаммоларга ечимлар берилишини қайд этди.
Давлат органлари ва табиий монополия субъектлари билан шартнома тузишда тадбиркорлар ҳуқуқларини тенг ҳимоя қилишнинг янги механизми жорий этилади.
Бунда, барча намунавий шартномалар лойиҳалари Бизнес-омбудсман, Адлия вазирлиги ва Рақобат қўмитаси томонидан мажбурий экспертизадан ўтказилади.

“Бизнес уюшмалари қанча кўп бўлса, тадбиркорларни овози шунча баланд эшитилади.
Шу боис, ўз соҳасининг жонкуяри бўлган энг илғор 10 нафар бизнес эгалари бирлашиб, атрофига ёш тадбиркорларни тўплаб, ортидан эргаштирса, уларга бизнес сирларини ўргатса, янги билим ва технологиялар олиб кирса, тадбиркорликдаги кўп муаммоларни бизнес ҳамжамиятни ўзи ҳал қила оладиган бўлади.
Бундай йўлдан бориб, тадбиркорларга кўмакчи бўладиган уюшмаларни доим қўллаб-қувватлашга тайёрман”,
- деди давлатимиз раҳбари
Уларнинг аниқ натижага қаратилган дастурлари, лойиҳа ва тадбирларини молиялаштириш учун ҳар йили 10 миллион доллар ажратилади.
Айни пайтда давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилмоқда, уларнинг қўшимча таклифлари ва фикрларини тингламоқда.
Facebook|Instagram|X
Очиқ мулоқот якунида Президентимиз яна бир бор тадбиркорларга мурожаат қилди:
Facebook|Instagram|X
“Сизлар билан бўладиган ҳар бир учрашув, мулоқот менга алоҳида қувонч, керак бўлса, ғайрат-шижоат бағишлайди.
Чунки, сизларнинг тимсолингизда мен Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасида олиб бораётган ишларимизнинг амалий натижаси ва ютуқларини кўраман.
Бугун бемалол айта оламизки, мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнес “ислоҳотлар катализатори”га айланди. Буни сиз – тадбиркорлар яратдингиз. Бундан фахрлансангиз арзийди.
Ҳеч нарсадан қўрқманг, интилиш ва изланишдан чарчаманг, фақат олдинга, катта марралар сари дадил қадам ташланг!
Янги Ўзбекистон тараққиётини, истиқболини таъминлайдиган куч – бу тадбиркорлар. Давлатимизни бой қиладиган куч – бу тадбиркорлар. Халқимиз, оилалар ҳаётини фаровон қиладиган куч – бу тадбиркорлар".
Facebook|Instagram|X
Андижонда «Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари» спорт мусобақасининг ҳудудий босқичига старт берилди
Мазкур мусобақаларнинг Андижон вилоятидаги ҳудудий босқичи жорий йил 19 августдан 29 августга қадар давом этади. Беллашувлар босқичма-босқич ўтказилиб, дастлабки кун — 19 августда стол тенниси спорт тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. 20 август куни эса таэквондо (wт) ва дзюдо спорт турлари бўйича ҳудудий саралаш баҳслари ташкил этилди.
Мусобоқаларда фаол иштирок этган ёш спортчилар орасидан энг иқтидорлилари саралаб олинмоқда. Ғолиблар Республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қиладилар
«Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари» спорт мусобақалари ёшларда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг спортга бўлган қизиқиши ва иштиёқини кучайтириш энг муҳими улар орасидан профессионал спортчиларни етиштириб чиқариш йўлида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X