Hech qachon hech kimga
oʻzingiz haqingizda eslatmang!
Sizni qadrlaydigan inson sizni hech qachon unutmaydi..!🤍🫶🏻

👍4🕊1
• Кимнидир борган ери мамнун этса,
• Кимнидир тарк этган жойи мамнун этади.
Мавлоно Жалолиддин Румий
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

👍2
#ФОЙДАЛИ_ДОРИ
⚗ Таркиби:
«Лаа илааҳа илла Анта Субҳанака инний кунту миназзолимийн». (Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим.)
🗒 Қўллаш услуби:
Сажда қилган ҳолда ўқилса, таъсири аъло бўлади.
✳️ Таъсир даражаси:
«Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Анбиё: 88 - оят).
♻️ Хос хусусиятлари:
Бошқа дорилардан фарқ қилади. Қалбга хотиржамлик бағишлайди. Хафачилик, қўрқув, ташвиш, асабийликни кетказади.
⏰ Истеъмол қилиш вақти:
Зулм, қаҳр, ғамни сезганда қўлланилади, натижада қалбдан ҳаёт машаққатларини сиқиб чиқаради.
📆 Даволаш муддати:
Кўп айтилса, инсон фақат ва фақат фойда кўради. Зарари ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.
📌 Муҳим Эслатма:
Бу малҳамни бошқаларга ҳам тавсия қилсангиз уларга ҳам фойдаси тегади!

❤2
Одамларнинг ярми қоқилганингда “айтгандим-ку” дейди, ярми эса ғалаба қозонсанг, “мен буни билардим” дейди.
Шунинг учун ҳеч кимнинг гапига парво қилма. Ҳеч ким сен ҳақингда қайғурмайди...

• Ким билан юрганингизга, дўстларингиз ким эканига диққатли бўлинг.
• Чунки, булбул гулга,
қарға эса чиқиндихонага олиб боради.
Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
• Чунки, булбул гулга,
қарға эса чиқиндихонага олиб боради.
Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
🔥1
❗️САҚЛАБ ҚЎЙИНГ ВА ҚАЙҒУДА БЎЛГАН ВАҚТИНГИЗ ЎҚИНГ!
Нафрат - қалбингизни
Хафа бўлиш - ўпкангизни
Ташвиш - ошқозонингизни
Ортиқча эътибор бериш - овқат ҳазим қилиш ичакларингизни
Ёлғизлик - қалқонсимон безингизни
Қўрқув ва ҳавотир - буйракларингизни
Асаб - жигарингизни ишдан чиқаради ва чарчатади.
Соғлигингизга эътибор беринг. Ҳеч нарса сиздан муҳим эмас ва соғлиғингизчалик керакли эмас!

Синди дегани - тугади дегани эмас. Баъзида янги ҳаёт синиш билан бошланади...
🔥1
#нимадир.
Хотиржамликда ўтаётган кунларингизнинг қадрига етинг!
Тонг чиройли отаётган ва сиз сокинлик билан деразангиз раҳида нурлар қандай ўйнаётганини кузатиб турган бу онлар билсангиз, асли сакийнат онларидир.
Ошхонангизда завқ билан чой тайёрлаётган ушбу лаҳзангиз ҳам. Кулиб фарзандларингиз кўз ишқалаб ичкари уйдан чиқиб келишига қараб турган бўлсангиз, бу онлар ҳам кўпчилик етмаган, етинқирамаган саодат онларидир! Зеро бемор фарзанди устида киприк қоқмай тонг отқизганлар бор...
Деворлари жим турган уйингиз, дераза ортида сокин чайқалаётган дарахт шоҳи, сал нарида чаҳ-чаҳлаб ҳаёт завқини куйлаётган қуш-бари Аллоҳ сизга тутган хотиржамликнинг маҳсулидир! Зеро, уйи деворлари ўқлар зарбидан шувиллаб тўкилаётганлар бор, айни шу лаҳзада...
Ғам-жонингизга беҳаловатлик баҳш этганда, ғафлат- тегрангизни тумандек қуршаганда, ташвиш- деразангиз ортида музтар боқаётган фаслни, баҳорми ё куз... Сиз учун аҳамиятсиз келгиндига айлантириб қўйганда бу кунлар қанчалик неъмат эканлигини юракдан ҳис қиласиз. Хотиржам кунлар бағрига ўша лаҳзада қочиб кетгингиз келади.
Ҳаммаси учун ташаккур айтинг. Ҳозир. Шу сонияда!
Бахтнинг пинжида турган онингизда!
Хотиржамлик кафтида сокин чайқалаётган лаҳзангизда!
Сизга ҳаммаси гўё абадий, кетмасдек туюлаётган ушбу дақиқада!
Шукр денг...
©️Ummu Zaynab Ummu

❤1👍1
#нимадир_ва_яна_нималардир
✔️Ҳаммага ёқишнинг иложи йўқ.
Кимдир сени рўпарангдан, кимдир эса ёнбошдан кўради. Ёнбошлаб олиб, оёғингни осмондан қилиб кўраётганларни ҳам тушун! У ҳали ўрнидан турмади, қўлини совуқ сувга урмади, урса-биларди, меҳнат қилганга маломат қандай оғир ботишини...
✔️ Шошилганнинг шериги шайтон.
Шошилиш ҳар қандай хатонинг бошидир. Шошилма. Айниқса бир инсон ҳақида ҳулоса ясашга...
Ҳудди ойдек одамларнинг ҳеч ким кўролмайдиган тарафи бўлади. Агар ўша тарафини ҳам кўрсатса, кўп ҳулосалар албатта нотўғри бўлиб чиқади.
✔️ Сабрни ҳеч йўқ одамларнинг феъл атворига тоқат қилиш учун ҳам ўрганиб қўй!
Баъзан ўзингга панд берган инсонлардан воз кечиб кетишингга тўғри келади. Ўйлаб ўтирмай воз кечасан ҳам... Аммо шундайлар борки, улар билан алоқаларни узишнинг иложи йўқ. Ана шунда сендан сабрли бўлиш талаб этилади.
✔️Ёмон инсонларда ҳам яхши фазилатлар бўлади.
Баъзан ҳудди археологларнинг ишини қиласан. Ҳаробадан ҳазина топишинг керак. Шундай ҳаробалар бўлади-ки, у ерда ҳазина эмас, бир чети синиқ кўза кўмилиб ётган бўлади. Ҳулоса қил: ёмонлар ўз-ўзидан ёмон бўлиб қолмайди. Қачондир уни синдиришган, қачондир уни вайрон этишган...

#қисқа_сатрларда.
#иқтибосга_шарҳ
Одамлар қалбига киришинг учун бир даста калитларинг бор:
табассуминг, самимиятинг, ширин сўзинг, кўтаринки кайфиятинг, бироз яхши хизматинг...
Лекин Сен бу калитлардан фойдаланмай, қулфбузарлик қилмоқчи бўлсанг адашасан...
Бу қалбларни моҳир Заргар ясаганини унутма!
©️Румий.
Ажабким, бизга хўп уқувсиз қулфбузарлар йўлиқди.
Табассум аталмиш калити сохта...
Самимияти ўлик...
Ширин сўзи пулли...
Кайфияти об-ҳаводек ўзгарувчан...
Ҳизмати миннат...
Майли!
Биз қулфбузарлик қилмаган бўлсак бўлди!
У қалбларга солиб, кейин қолдириб кетган калитларимизга ҳам ачинмаймиз...
Табассумимиз ёдингизда қолсин!
Самимиятимизни эслаб туринг...
Ширин гапларимиз шунчаки тилимизнинг закоти эди!

Барча нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўралувчи дуо:
اللَّهُمَّ إنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا عَلِمْتُ و مِنْ شَرِّ مَا لَمْ أَعْلَمْ.
Ўқилиши: Аллооҳумма инний аъуузу бика мин шарри маа ъалимту ва мин шарри маа лам аълам.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Мен билган нарсамнинг ёмонлигию ва билмаган нарсамнинг ёмонлигидан Сендан паноҳ тилайман.
Имом Муслим, Насоий, Абу Довуд,
Ибн Можа, Имом Аҳмад ривоятлари.

• Жойи келганда воз кеча билиш жасорат;
• Ҳурмати йўқ жойни тарк эта билиш фаросат;
• Суймаганга суйкалмаслик эса орият...

لا اله الا انت سبحانك اني كنت من الظالمين.
Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимин.
Юнус алайҳиссалом дуоси
Уни доимий айтиб юринг, унда мушкулларни ечувчи ажиб сир, балоларни даф бўлишининг нозик хабари бор.
🔥2