Telegram Group Search
🏢 Fraksiya oldida turgan vazifalar belgilab olindi

Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi O‘zLiDeP fraksiyasi yig‘ilishida dastlab Prezidentimiz raisligida mahalla tizimini yanada takomillashtirish va joylarda ishlarni samarali tashkil etish masalalari yuzasidan bo‘lib o‘tgan videoselektor yig‘ilishida belgilab berilgan vazifalarning ahamiyati haqida so‘z yuritildi.


🔴BATAFSIL

Veb-sayt|Telegram| Facebook| YouTube| InstagramXParlamentTV_RADIO| Yoshlar parlamenti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
Яна бир мурожаат ижобий ҳал этилди

📌 Ўтган ой Бўка туманида ўтказилган ўрганишларимиз давомида аҳоли томонидан қатор амалий таклиф ва мурожаатлар ёзиб олинган эди. Ушбу мурожаатларнинг ҳар бири юзасидан манзилли ишлар ташкил этилмоқда.

💱 Шундай мурожаатлардан бири — туман марказидан узоқроқ жойлашган аҳоли яшайдиган ҳудудда банкоматга эхтиёж борлиги, одамлар нафақа, ойлик ёки картасидаги маблағларни ечиш учун туман марказига бориб қийналаётгани ҳақида эди.

Масала юзасидан мутасадди банкка мурожаат қилинди;
Ҳудуд аҳолиси сони, банкоматга бўлган талаб ва инфратузилмавий имкониятлар ўрганилди;
Натижада мурожаатчилар яшайдиган ҳудудда банкомат ўрнатилди.

🤝 Масалани ҳал этишда амалий ёрдам ва ташаббускорлик кўрсатган банк раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.

Халқ билан мулоқот – натижа бериш керак. Мурожаатлар назоратимизда, ишларимиз эса давом этади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14👏1
🇺🇿 21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун!

🗓 1989 йил 21 октябрь куни қабул қилинган “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун халқимиз маънавий уйғониши ва миллий ўзлигини англаш йўлидаги буюк тарихий қадам бўлди.

Она тили — миллатнинг юраги, ифтихори ва тафаккури. Унинг қадрини билиш, нуфузини ошириш — ҳар биримиз учун муқаддас бурчдир.

🎓 Шунингдек, тил байрами арафасида яна бир қувончли янгилик: дунёнинг энг нуфузли таълим масканларидан бири — Оксфорд университетидаги “Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари” факультетида эндиликда ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўқитилади!

Бу — нафақат тил байрамимизга муносиб совға, балки она тилимизнинг жаҳон илмий майдонида эътироф этилаётганининг ёрқин далилидир.
Дунёда илм ва маданият ўчоғи бўлган Оксфордда ўзбек тили ўрганилиши — халқимизнинг бой тарихига, маданиятига ва тилига бўлган халқаро қизиқиш ортиб бораётганидан далолат.

Бугунги кунда ўзбек тилини нуфузини янада ошириш учун ва мамлакатимизда тил сиёсатини такомиллаштириш учун юртбошимиз бошчиликларида улкан ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги “Мамлакатизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–6084-сон Фармони қабул қилинди ва ушбу Фармонда ўзбек тилини нуфузини оширишга қаратилган дастурлар белгиланган бўлиб, унда 2020 — 2030 йилларда Ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди.

❗️Шу ўринда таъкидлаш жоизки, давлат тилига бўлган эътибор қонун ижодкорлиги жараёнига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди.
Авваллари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар аввал рус тилида ёзилиб, сўнг давлат тилига таржима қилинган бўлса, эндиликда Қонунчилик палатасига тақдим этилаётган қонунлар тўғридан-тўғри давлат тилида киритилмоқда. Бу — давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни мустаҳкамланаётганининг ёрқин далилидир.

🎉 Фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларимизни Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун билан чин дилдан табриклайман!
Она тилимиз дунё минбарларида янграйверсин, нуфузи ортиб, абадий яшасин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14🎉4🔥1
Forwarded from Kun mavzusi
🤔Бугун, 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасида белгиланганидек, давлат тили — ўзбек тили ҳисобланади. Мазкур норма фақатгина ҳуқуқий қоида бўлибгина қолмай, балки мамлакат суверенитети ва миллий бирлик рамзи сифатида аҳамият касб этади.

🇺🇿 Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Қонунчилик палатаси депутатлари ўз муносабатларини билдирибди:

🟡 Мавлудахон Хўжаева:
Тил — миллатнинг руҳи, давлатнинг асосий устуни, халқнинг тафаккури ва маънавияти ифодасидир. У ҳар бир халқнинг тарихий хотираси, маданияти ва анъаналарини ўзида мужассам этган муқаддас бойлик ҳисобланади. Шу маънода, ҳар бир миллат ўз тилига эъзоз билан қараши, уни асраб-авайлаши, авлоддан авлодга етказиши шарт ва зарур. Чунки тил йўқолса — миллат йўқолади, миллат йўқолса — давлат таназзулга учрайди.


🟡 Бобур Бекмуродов:
Бугун миллатимиз овози - Ўзбек тилимиз байрами!
Ўзбек тили - халқимизни бирлаштирувчи кучдир.
У қадриятларимиз ташувчиси, миллий тараққиётимизнинг энг муҳим шартидир!
Байрамимиз муборак бўлсин!


🟡 Абдуманноп Бўриев:
Она тили — миллатнинг юраги, ифтихори ва тафаккури. Унинг қадрини билиш, нуфузини ошириш — ҳар биримиз учун муқаддас бурчдир.
Шунингдек, тил байрами арафасида яна бир қувончли янгилик: дунёнинг энг нуфузли таълим масканларидан бири — Оксфорд университетидаги “Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари” факультетида эндиликда ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўқитилади!


🟡 Зебинисо Рахманова:
Ўзбек тили — бизни бирлаштирадиган, тарихимизни эслатадиган ва келажакка ишонч билан қарашга чорлайдиган муқаддас тимсолдир. Она тилини ардоқлаш — бу Ватанни севиш, миллий ғурурни асраш демакдир.
Келинг, барчамиз ўз она тилимизни севиб, унинг нуфузини янада юксалтиришга ҳисса қўшайлик!


🟡Юлдузой Мамадиёрова:
Тил - бирлик ва тараққиёт тимсоли -- Бугунги кунда ўзбек тили нафақат алоқа воситаси, балки миллатни бирлаштирувчи маънавий куч, тараққиёт омилига айланди. Ҳар бир фуқаро, айниқса ёш авлод, ўз она тилини севиб, қадрлаб, уни ривожлантиришга масъул эканини англамоғи лозим. Ўзбек тили бизнинг миллий ғуруримиз, ўзлигимиз ва истиқлолимиз рамзидир. Тилга эътибор — элга эътибор, деганларидек, ҳар биримиз бу буюк неъматни асраб-авайлаб, уни янада бойитиш ва дунёга танитиш йўлида хизмат қилишимиз зарур.


Kun mavzusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13👏5🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bugun — O‘zbek tiliga Davlat tili maqomi berilgan kun

Ushbu sana munosabati bilan Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputatlari o‘rtasida kichik so‘rovnoma o‘tkazdik.
Unda  so‘zlashuv tilimizda “o‘zbekchalashgan”  ba’zi so‘zlarning ona tilimizdagi to‘g‘ri va adabiy muqobillari haqida fikr so‘radik.

Veb-sayt|TelegramFacebook| YouTubeInstagramXParlamentTV_RADIO| Yoshlar parlamenti
👍102🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
FERMER VA TADBIRKORLARNING FAOLIYATIGA HAR QANDAY NOQONUNIY ARALASHUVGA CHEK QO‘YILADI.

👀 Yangi qonun loyihasi — fermer va tadbirkorlar huquqlarini himoya qilish yo‘lidagi muhim qadam hisoblanadi.

💡 “Parlament FM” podkastining navbatdagi sonida ushbu masalaga doir muhim o‘zgarishlar haqida so‘z yuritiladi.

📷 Muhim mavzudagi podkastning toʻliq shaklini tez orada rasmiy sahifalarimizda tomosha qilishingiz mumkin.

Veb-sayt|Telegram| Facebook| YouTube| InstagramXParlamentTV_RADIO| Yoshlar parlamenti
👍10👏1
🖥 Никоҳ шартномаси — ишончсизлик эмас, масъулият мезони

💬 Сўнгги пайтларда никоҳ шартномаси тузиш ҳақида ижтимоий тармоқларда жуда кўп баҳслар кузатилмоқда. Айримлар буни қадриятларимизга зид деб ҳисобласа, бошқалар уни замонавий оила муносабатларини мустаҳкамловчи ҳуқуқий механизм сифатида кўради.

🖥 Аслида никоҳ шартномаси — ишончсизлик эмас, масъулиятни аниқ белгилаш воситаси.

⚖️ Никоҳ шартномаси ўзи нима?

Никоҳ шартномаси — эр-хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжат. У никоҳ тузилишидан олдин ёки кейин ҳам тузилиши мумкин. Бу — ажрим пайтида можароларнинг олдини олиш ва ҳар икки томоннинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга хизмат қилади.

🌍 Хориж тажрибаси
Ривожланган давлатларда никоҳ шартномаси оддий ҳуқуқий амалиёт ҳисобланади.
Франция, Германия, Канада, АҚШ, Япония, Грузия, Туркия, Корея каби мамлакатларда никоҳ шартномаси кенг қўлланилади.
Айниқса суд амалиётида унинг аҳамияти катта.

❗️Шундай экан, бу амалиёт “ғарбча анъана” эмас, балки ҳуқуқий аниқликни таъминлайдиган инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш воситасидир.

💔 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йил 1 октябрь ҳолатида қарийб 177 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, 35,4 мингта никоҳ бекор қилинган. Бу эса ҳар бешта янги никоҳдан бири ажрим билан тугаётганини кўрсатади. 32 мингга яқин оила ажрашган, 16 минг ота-она алимент тўламай юрибди. Айрим ҳолларда эса фарзандлар моддий таъминотсиз қолмоқда.

Бу рақамлар бир нарсани англатади: мустаҳкам оила фақат муҳаббат эмас, ҳуқуқий ҳимоя орқали ҳам барпо этилади.

⚠️ Салбий жиҳатлар ҳам бор
Никоҳ шартномасининг шартлари эркин тузилади. Шу боис баъзи ҳолларда нотенг шартлар белгиланиши мумкин: масалан, ажрим пайтида мулкнинг 90% эркакка, 10% аёлга тегиши каби ҳолатлар. Шунинг учун шартнома тузишда адолат, тенглик ва ҳар икки томоннинг манфаатини инобатга олиш муҳим.

👶 Фарзандлар манфаати ҳам инобатга олиниши керак
Амалдаги қонунчиликда никоҳ шартномаси асосан мулкий муносабатларга тааллуқли бўлса-да, шартномада болалар манфаати ҳам назарда тутилиши лозим деб ҳисоблайман.
Масалан, ажримдан сўнг фарзандлар учун уй-жой ёки мулкдан улуш ажратилиши шартномада акс этса, бу адолатли ва инсонпарвар ёндашув бўлади деб ўйлайман.

https://www.group-telegram.com/abdumannop_buriyev.com
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14👏2🤝2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🤝🇪🇺 Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорлиги — янги стратегик босқичда

🇧🇪 Брюсселда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда имзоланган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги тарихий битим икки томонлама муносабатларни янги даражага кўтарди.

🖥 Битим нафақат ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлайди, балки:
савдо, инвестициялар, энергетика, транспорт ва фан соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиради;
инновация ва юқори технологиялар бўйича янги лойиҳаларга йўл очади;
маданий ва гуманитар алоқаларни ривожлантиришга туртки беради.

💬 Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Европа Иттифоқининг “Глобал дарвоза” форумида иштирок этди, шунингдек иқтисодиёт, савдо ва инвестициялар бўйича қўшма қўмита йиғилишларини ҳам самарали ўтказди.

🌐 Шунингдек, кеча ўтган қўшма бизнес форуми, бугун эса Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий институтлари билан учрашув натижасида:

🤝 Энергетика, кимё, муҳим минераллар, логистика, тўқимачилик ва фармацевтика соҳаларида умумий қиймати 10 миллиард евродан зиёд бўлган янги лойиҳалар бўйича келишувларга эришилди. Бундай ҳамкорлик Ўзбекистон иқтисодиётига янги технологиялар, инвестициялар ва иш ўринларини олиб киришга хизмат қилади.

⚠️ Шу ўринда таькидлаш керакки, Ўзбекистон доимо кўп векторли ва прагматик ташқи сиёсатни амалга оширади.
Мамлакатимиз бирор давлат билан ҳаддан ташқари яқинлашмасдан, миллий ва халқ манфаатларини устувор қўйган ҳолда Европа, Осиё ва бошқа минтақалар билан барқарор ҳамкорликни ривожлантирмоқда.

🌍 Европа Иттифоқи билан муносабатларнинг стратегик даражага кўтарилиши — бу Ўзбекистоннинг мустақил, очиқ ва мувозанатли ташқи сиёсатининг амалий натижасидир.
Энг муҳими, ҳар бир ташаббуснинг марказида — давлат манфаати ва халқ фаровонлиги турибди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥3🤝3
Муаммонинг олдини олиш тизимини йўлга қўйиш бўйича таклифлар берилди

🏛 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасида санитария-эпидемиологик осойишталик тизимида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.

🖥 Йиғилишда тизимдаги рухсатномалар бериш, давлат харидлари ва кадрлар сиёсатидаги коррупциявий омиллар таҳлил қилинди.

Депутатлар томонидан коррупциянинг олдини олиш бўйича бир қатор савол ва таклифлар билдирилди. Хусусан, “муаммони аниқлаш”дан “муаммони олдини олиш”га ўтиш, рақамлаштиришни тезлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш таклиф этилди.

Йиғилиш якунида соҳа фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилинди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8👏3🔥2
Ички ишлар органлари ходимлари куни билан табриклаймиз!

Бугун жамиятимиз тинчлиги, фуқаролар хавфсизлиги ва давлат барқарорлигини таъминлашда фидокорона хизмат қилаётган ички ишлар органлари ходимларини самимий табриклаймиз!

Сизларнинг матонат, садоқат ва масъулият билан бажараётган хизматингиз – мамлакатимиз хавфсизлиги ва халқимиз осойишталигининг кафолатидир.

Байрамингиз муборак бўлсин!
👍9🔥2
Ихчам, камтар тўйлар ўтказиш орқали амалдорларнинг аввал ўзлари ўрнак бўлиши керак

Сўнгги йилларда жамиятимизда ортиқча исрофгарчилик, шухратпарастлик, намойишкорлик иллати тобора кучайиб, айниқса тўй ва маросимларда “одамлар нима дейди?” деган хаёл “ақл нима дейди?” деган туйғуни енгиб келмоқда.

Бир нарсани очиқ айтайлик: исроф – бойлик эмас, маданиятсизлик аломати.

Бугун ривожланган мамлакатлардаги нуфузли, жуда тўқ оилалар ҳам 50–100 киши билан самимий, маънавий руҳдаги тўй ўтказмоқда. Улар бой, лекин намойишкор эмас. Улар хашамат билан эмас, одоб, меҳр ва билим билан ҳурмат қозонади.

Бизда эса кўпинча тўй кунида ҳаммага ниманидир исботламоқчи бўламиз:
энг қиммат машиналардан кортеж, безакли тўйхона, навбатда турган қўшиқчилар, в.ҳ.к…
Бир кунлик “шуҳрат” учун йиллаб тўпланган маблағ сарфланади. Кейин эса ёшлар ҳаётни қарз, хавотир ва мажбурият билан бошлайди.

Қанчадан-қанча ҳақиқий ҳақдор қариндошлар, маҳаллада ёрдамга муҳтож инсонлар бор бўлсада хашаматли тўй қилиш кўнгилимизга сиғади.
Ҳеч бўлмаса тўйга кетадиган ортиқча маблағни ёш келин-куёвнинг банк ҳисобига қўйиш — уларнинг келажагига қўшилган энг катта сармоя бўлишини ўйламаймиз.

Бундай исрофгарчиликларни камайтириш бўйича кучлар бирлаштирилмоқда — Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маҳаллалар уюшмаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Мусулмонлар идораси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси ва бошқа ташкилотлар иштирокида “Маромийлик” лойиҳаси доирасида 90 кунлик маънавий-маърифий тарғибот дастури бошланди. Бу ташаббуснинг асосий мақсади — исрофни тўхтатиш, шукроналик ва меъёрни ҳаёт тарзига айлантириш.

Энг муҳими — ўзгаришни ким бошласа самаралироқ бўлади?

Айнан юқори мансабдорлар, обрўли оилалар, йирик тадбиркорлар, блогер ва инфлюенсерлар шундай камтарлик намунасини кўрсатиши ҳамда қолганларга ўрнак бўлиши керак деб ҳисоблайман. Халқимиз раҳбарларнинг гапидан кўра, қилган амалига кўпроқ ишонади.

Шунинг учун раҳбарлар, обрўли оилалар, зиёли қатлам аввал ўзи ўрнак бўлса — халқимиз албатта уларга эргашишига ишонаман.

https://www.group-telegram.com/abdumannop_buriyev.com
👍10🤝3💯2
🔘 #LIVE

😎 Янги лойиҳалар мамлакатимизнинг сунъий интеллект бўйича мавқеини янада юксалтиришга хизмат қилади

🔍 Батафсил

Бугун O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда дастлаб депутатлар давлатимиз раҳбари раислигида ҳудуд ва тармоқларда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар аҳамияти ҳақида сўз юритишди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Катталар мактабда ўқимаганми?..

🔼Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раиси Абдушукур Хамзаев мактаб ўқувчилари ва бошқа бир гуруҳ фаолларга кўчатни тўғри экиш қоидаларини ўргатаётган видео тарқалди.
Ҳазил аралаш айтилган гапларида чуқур маъно бордай назаримда.

🪚🪓Куни кеча Бобур кўчасидаги арчалар кесилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги “улар касалланган” деди. Бироқ, шаҳар ҳокимлиги масъулларининг ҳаракатлари бир неча саволларни юзага келтирмоқда:
— Нега касалланган дарахтлар белгиланган тартибда кўчирилмади ёки кесилмади?
— Нега жамоатчилик бу ҳақида олдиндан хабардор қилинмади?
— Нега дарахтлар тунги вақтда яширинча кесилди?

Натижада жамоатчиликнинг ҳақли норозилиги юзага келди. Эндиликда қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган масъуллар қонун олдида жавоб беради.

А. Хамзаев айтганидек, балки айрим мансабдорлар ҳақиқатдан ҳам мактабда Табиатшунослик ва Давлат ва ҳуқуқ асослари фанини яхши ўзлаштирмаган бўлса керак…
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥5💯3
Тошкент вилояти пахтакорларидан катта зафар!

🎉 Тошкент вилояти деҳқонларини 198,8 минг тонналик улкан пахта хирмони билан қутлаймиз!

🗓 27 октябрь ҳолатига кўра, қабул пунктларига етказиб берилган пахта хомашёси 198,8 минг тоннани ташкил этиб, режага нисбатан 100,4 фоиз бажарилди.

Манфаатдорлик, меҳнатга янгича муносабат ва илмий ёндашувлар туфайли пахтакор деҳқонларимизнинг меҳнати баракага айланмоқда.

Бу йил вилоятимизда:
ўртача ҳосилдорлик 44 центнердан ошди,
ҳосилнинг 65 фоизи машинада терилди,
терилган пахта асосан юқори навли саноат хомашёсидан иборат бўлди.

Бу ютуқ — пахтакор деҳқонлар, сувчилар, механизаторлар, таъминотчилар, олимлар ва соҳада меҳнат қилаётган барча инсонлар саъй-ҳаракатининг самарасидир.
Бугунги зафар билан барчангизни чин дилдан табриклаймиз!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏3🙏1
2025/10/28 03:02:06
Back to Top
HTML Embed Code: