Telegram Group Search
Самарқандга кириш яна икки ҳафтага ёпилади

Шу йилнинг 30 октябридан 14 ноябрига қадар Самарқандга кириш йўллари вақтинчалик ёпилади. Транзит автоуловлар учун айланма ҳаракат йўналишлари ташкил этилади. Ўша кунлари Самарқандда ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилади.

@insideruzbek
👏9🗿42🔥2
Оҳангаронда қамоқдан қочган жиноятчи 3-синф қизни зўрлади

Жорий йилнинг 16 октябрь куни Оҳангарон туманида вояга етмаган қизга, уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган шахс (31 ёшли М.Т.)га нисбатан Жиноят кодексининг 119 моддаси 4-қисми, (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

У 2017 йилда 14 ёшга тўлмаган қиз билан жинсий алоқа қилгани сабабли, 16 йилга қамалган бўлган. Қамоқдан қочиб, Оҳангаронда яна шу ишини такрорлаган.

@insideruzbek
🗿23😱16🔥43
Президент матбуот котибининг телеграмдаги канали хабарларни лотин ёзувида беришга ўтибди.

@insideruzbek
👍27🔥19🤣93
Чилонзорда Cobalt билан тўқнашган Lacetti ёниб кетди

21 октябрга ўтар кечаси тунда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида Lacetti ва Cobalt тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган. Тўқнашувдан сўнг Lacetti машинаси деярли тўлиқ ёниб кетган.

ЙТҲ оқибатида Cobalt йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

@insideruzbek
🗿84😱3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тармоқда бошқарувни йўқотиб устунга урилган скутер видеоси тарқалмоқда.

@insideruzbek
🤣42😱75🔥1🥰1
Доллар қарийб 12 минг сўмгача тушиб кетди

@insideruzbek
🗿10🤣9🔥3😱1
Kia Sportage × Hamkor Bank — махсус шартлар бошланди🔥

Hamkor Bank билан ҳамкорликда Kia Sportage учун муддатли тўлов амал қилади:
🔤Йиллик ставка — 0% дан
🔤 Расмий дилер Kia Yakkasaroyда расмийлаштириш.

🚩 Ойлик тўлов бўйича шахсий ҳисоб-китоб учун ариза қолдиринг:
📞 +998555008668
✔️Kia Yakkasaroy
реклама
2
UzPost почта операторига 31,45 млрд сўмлик (2,6 млн доллар) ҚҚС тўлаш мажбурияти юкланди, бу компания соф фойдасидан 37 баравар кўпдир. Солиқ қўмитасига кўра, компания 2021 ва 2023 йилларда хорижий компанияларга кўрсатилган транзит хизматлари учун ҚҚСни тўлиқ тўламаган.

@insideruzbek
🤣353🔥1
Николя Саркози қамоқхонага келди

Франциянинг собиқ президенти у ерда беш йиллик қамоқ жазосини ўтайди. Қамоқхона яқинда таъмирланган ва барча камераларда душ ва стационар телефон мавжуд. Саркози ойига 14 евро эвазига телевизор кўриши мумкин. Унда хоҳласа ўзи овқат пишириши, кир ювишга бериш имконияти ҳам бўлади.

@insideruzbek
👏14🗿83🔥2
Атиги 599 млн сўмга Норвегияда тоғлар билан ўралган кўл олдидаги уй сотилмоқда. Бу пул эвазига харидор турар жой, ҳайратланарли манзара, пиёда сайр қилиш учун чексиз йўналишлар ва ов қилиш имкониятига эга бўлади.

Тошкентда эса бу пул эвазига қурилмаган новостройкадаги икки хонали уйга бошланғич тўлов қиворсангиз бўлади.

@insideruzbek
🤣409👏6🔥1
Humans’нинг собиқ топ-менежери Бехзод Ботиров ҳибсга олинди

PayWay тўлов ташкилоти ҳаммуассиси ва кузатув кенгаши аъзоси Беҳзод Ботиров Ўзбекистонда қимор ўйинларини ноқонуний ташкил этгани учун ҳибсга олинди.

Қайд этилишича, Humans гуруҳига тегишли UPay тўлов ташкилотининг 6,5 йилдан ортиқ вақт давомида бош директори лавозимида ишлаган ва илгари Humans топ-менежери бўлган Ботиров 4 июл куни Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди қарори билан ҳибсга олинган. У Жиноят кодексининг 278-моддаси 2-қисми «а» ва «б» бандлари — «қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш»ни бузганликда айбланмоқда.

@insideruzbek
👏14👍2😱21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистондаги айрим ҳайдовчиларга ростан ҳам мос ва хос ҳолат

@insideruzbek
🤣18💯13🗿32
Ўзбекистондаги мобиль операторлар сохта рақамлардан қўнғироқларни блоклайдиган, телефон фирибгарлиги ва шахсий маълумотларнинг сизиб чиқишидан ҳимоя қиладиган anti-spoofing технологияси жорий этилганини маълум қилди.

Рақамли технологиялар вазирлиги барча операторлар технологияни жорий этаётганини маълум қилди. Бу функция автоматик тарзда барча абонентларда ишлайди ва бепул бўлади.

@insideruzbek
👍17🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тармоқда мурожаатчи қизнинг видеоси тарқалди

Унинг айтишича, бир йил муқаддам қизга уйланиши керак бўлган йигит, уни алдаб, фирибгарлик йўли билан ота-онаси яшаб турган уйни гаров баҳонасида таниқли блогер Real Sanjik номига ўтказиб олган ва ўзи қочиб кетган. Real Sanjik эса уйни гаровга эмас, сотиб олганини айтган (ҳужжат бўйича ҳам шунақа). Ҳозирда фирибгарлик бўйича айбланаётган шахснинг суди бўлиб ўтаётган экан.

Воқеа юзасидан расмий маълумот берилмаган.

@insideruzbek
🤣17😱5👍3🗿2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Танганинг иккинчи томони

Real Sanjik ҳам қизнинг видеосига жавоб берибди. У уйни барчасини қонун доирасида сотиб олгани, бир йилдан буён оилани уйидан чиқиб кетишга мажбурламагани, ҳаттоки улар учун уйнинг коммунал тўловлари, солиқларини тўлаб келганини айтган.

Шунингдек, у оилага икки хонали уй ҳам таклиф қилган.

@insideruzbek
👍21🤣1🗿1
2025/10/22 07:26:32
Back to Top
HTML Embed Code: