group-telegram.com/MubashshirAhmad/22506
Last Update:
Адвокат Абдулвоҳид Якубов ака Мубашшир Аҳмад домлага қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўллангани юзасидан муносабат билдирибдилар.
“Мубашшир Аҳмад домлани озодликка чиқариш лозим.
Унга нисбатан ЖКнинг 244-моддаларидаги айбларни тергов идораси исботлаб бериши учун домлани қамоқда ушлаш зарур эмас, деб ҳисоблайман. Бошқа енгилроқ эҳтиёт чораси қўллаган ҳолда тергов ишларини юритиш мумкин.
Чунки айби бўлса, уни исботлаш жараёни асосан ижтимоий тармоқда эълон қилинган материалларни экспертиза қилиш орқали амалга оширилади. Домла қайсидир далилларни йўқ қила олмайди, чунки ҳаммасидан нусха олиб бўлгансизлар. Ҳар бир ҳаракат эса виртуал оламда из қолдиради ва буни мутахассисларингиз осон усулда исботлай олади.
Домла қочиб ҳам кета олмайди, чунки паспортсиз чегарадан чиқолмайди. Ҳеч бўлмаса уй қамоғи қўллаш мумкин, доимий назорат остида, бемалол ушлаб тура оласизлар.
Домла ҳар бир гапида Ўзбекистонга ва давлатимизга содиқлигини баён қилиб келган. Давлатимизга қарши гап айтмаган, айрим давлат идораларини сўз эркинлиги доирасида танқид қилган бўлиши мумкин. Бу унинг Конституцияда мустаҳкамланган хуқуқуқи бўлиб, домладан кўра қаттиқроқ гапирадиган ва танқид қиладиган кўплаб шахслар бор. Ва танқид қилиш ҳам ҳар бир фуқаронинг Конституциядаги ҳуқуқи-ку.
Қисқаси, сўз ва фикр эркинлиги билан боғлиқ айбловларингизда дарров қамоқ чорасини қўллайвериш янги Ўзбекистоннинг амалга ошираётган эркинлик ва ошкоралик сиёсатига ҳам зид. Домла одам ўлдирмади, террористик акт содир қилмади, бюджет маблағларини млрд сўмлаб ўғриламади, млн долларлаб пора олмади ва ҳоказл. Ватани, дини ва миллатини қаттиқ севди холос.
Домлани озод қилинглар, илтимос сизлардан. Зотан, ўта озайиб бораётган ҳурмат ва ишончни йўқотиб қўясизлар, шунча амалга оширилган ислоҳотларни аҳамиятини пасайтириб қўясизлар акс ҳолда”.
@MubashshirAhmad
BY Mubaşşir Ahmad

Share with your friend now:
group-telegram.com/MubashshirAhmad/22506