Қандай қилиб Римликлар бу 800 тонналик баҳайбат устунларни Мисрдан Ливанга олиб келишган ва уларни бир-бирининг устига мукаммал қўя олишган?
Ливандаги Баалбек ибодатхонасининг улкан гранит устунлари Рим меъморчилигининг энг таъсирчан ёдгорликларидан биридир.
Тахминан 20 метр баландликдаги бу устунлар милоддан аввалги 1-3-асрларда қурилган Вакх ибодатхонасининг бир қисмидир. Улар қизил гранитдан ясалган бўлиб, Мисрда қазиб олинган ва 1000 километрдан кўпроқ масофага Баалбекга олиб борилган. Бу бизга ўша замонлардаги Рим муҳандислик маҳоратини қандай кучга эга бўлганлигини намойиш этади.

🔥8👍4❤1
Буни кўриб Морияга кирадиган улкан эшик деб ўйладингизми? Аслида унақамас, бу Туркиядаги Шимолий Aнадолу тоғларида милоддан аввалги 2-асрга оид эллинистик даврда яратилган Капиликай қоя тош ёдгорлиги ҳисобланади.
Капиликай туркчада "қоядаги эшик" деган маънони англатади. Лекин, бу эшик эмас, тошга ўйилган кубик, биз унинг фақат олд қисмини кўрамиз холос. Маҳаллий аҳоли хазина излаш учун бу кубда ўтиш жойларини қазишган, аммо ҳеч нарса топа олишмаган.

❤5👍2🏆1
Монтмартр тоғининг этагида жойлашган Мулен Ғуж кабареси. Бу элита классик муассаса 100 йилдан ортиқ вақт давомида бутун дунёдан меҳмонларни кутиб олади. Aммо энг муҳими шундаки, бутун дунёда машҳур бўлган Француз канкани (cancan) биринчи марта айнан шу ерда ижро этилган. Қолаверса айнан шу ерда томошабинлар биринчи марта Оффенбах мусиқаси остида қичқириқлар билан жозибали раққосаларнинг ноодатий, бунгача ҳеч қаерда кўрилмаган рақсларини гувоҳи бўлишган (улар этакларини юқорига кўтарилиб, узун ингичка оёқларини илк бор томошабинларга кўрсатишган). Париж. Франция.
ps: энди тушангандирсизлар 56 ёшар Жей Ло опамни қаердан илҳомланганларини...

🔥6❤1
Тоғли Бадахшон автоном вилоятидаги Нисур қишлоғи. Тожикистон.
Тоғли Бадахшон автоном вилоятини ҳозир портлаб кетадиган бомбага ўхшатишади. У доим қайноқ, хавфли (Россия кўмакисиз Тожикистон армияси ҳалигача уларга бас келолмайди), турли контрастларга бой, халқи ҳам тожиклардан мутлақо фарқ қиладиган ўзига хос бир ҳудуд саналади. Қолаверса у Тожикистоннинг 45% территориясини эгаллайди.
p.s. Улар ҳақида махсус материаллар тайёрлаймиз ҳали.

❤7👍3👏2
Марокашнинг Мекнес шаҳри чеккасида жойлашган Волюбилис археологик майдонидан 30-40 квадрат метр атрофида бўлган мозаика қолдиқлари Шимолий Aфрикадаги қадимги Рим маданиятининг ноёб далилидир. Волубилис милоддан аввалги 3-асрда ташкил этилган муҳим Рим шаҳри бўлиб, унинг мозаикалари бугунги кунгача сақланиб қолган энг қимматли топилмалардан биридир.
❤5👍3