✅ Соғлиқни сақлаш вазирлигида Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларида ўтказилган ўрганиш натижалари ва соҳадаги бошқа муҳим вазифалар ижросига бағишланган танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди.
💬 Қайд этилганидек, ҳудудда скрининг тизими талаб даражасида йўлга қўйилмаган. Болалар ўртасида онкогематологик касалликларни эрта босқичда аниқлаш бўйича Сардоба, Сайхунобод, Ховос ва Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаларига қарашли бирламчи тиббиёт муассасалари фаолиятида камчиликлар мавжуд. Баъзи ҳудудларда аниқланган касалликлар диспансер назоратига олинмаган.
☎️ Қолаверса, бугунги кунда вилоятда тиббиёт йўналишида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати талаб даражасида эмаслиги, айрим туман тиббиёт бирлашмаларида 1103 қисқа рақамли "Ишонч телефони" фаолияти ҳалигача йўлга қўйилмагани жиддий танқид остига олинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍43🔥2
⚡️ ТАЙИНЛОВ
🔎 И. Нуримбетов 2008 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалини тамомлаган. 2008 – 2010 йилларда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг клиник ординатурасида таҳсил олган.
➡️ У меҳнат фаолиятини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Нукус филиали тез тиббий ёрдам бўлими шифокори сифатида бошлаб, кейинчалик ушбу бўлим мудири бўлиб ишлаган.
📌 И. Нуримбетов тайинловга қадар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐 @ssvuz | 🌐 @ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐 Instagram
✅ Тегишли буйруққа кўра, Нуримбетов Ильяс Ансатбаевич Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори лавозимига тайинланди.
‼️ Янги раҳбарга Қорақалпоғистон Республикасида 162 та тиббий бригадани ўз ичига олган “103” хизмати тезлиги ва сифатини ошириш, тизимни рақамлаштириш жараёнини такомиллаштириш, муассаса фаолиятига илғор халқаро тажрибани татбиқ этиш, замон талаблари асосида ходимлар билим ва малакасини ошириш каби вазифалар юклатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍48🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔎 Аорта — инсон танасидаги энг катта ва узун шоҳтомир. Унинг ёрилиши шошилинч тиббий ёрдам талаб қиладиган ўта жиддий ҳолат ҳисобланади. Ушбу патология ўз вақтида даволанмаса, бемор ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Аорта – самая крупная артерия в организме человека. Ее разрыв – чрезвычайно опасное состояние, требующее неотложной медицинской помощи. Если вовремя не лечить эту патологию, жизнь пациента может оказаться под угрозой.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19🔥2
🦠 Куни кеча АҚШда парранда гриппидан илк бемор ўлими кузатилиши турли хавотирларга сабаб бўлди. Ушбу воқеадан бир кун ўтиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосаси эълон қилинди.
🟣 Шунга қарамай, касаллик ўчоқлари аниқланган ҳудудларда, асосан чорвачилик билан шуғулланувчилар ўртасида эҳтиёт чораларини кучайтириш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Сегодня в нашей стране достигнуты значительные успехи в области трансплантации органов человека.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17🔥3
✅ Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари меҳнат самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиб, самарадорликка эришган ходимларга устама тўлаш режалаштирилмоқда. Бу – 2025 йилги давлат дастури лойиҳасида белгиланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44
➡️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан Тошкент халқаро Вестминстер университетида соғлиқни сақлаш бошқарув органлари раҳбар ходимларининг даврий “Бошқарувчилар мактаби – 2025” махсус интеграцион малака ошириш ўқув курслари бошланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34🔥7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💊 Айни чоғда Сирдарё вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида Реимбурсация дастури амалиётга кенг татбиқ этилиб, 7 хил сурункали хасталикка чалинган беморларга 27 турдаги дори-дармонлар бепул берилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12
🇺🇿 🇯🇵 Соғлиқни сақлаш вазирлигида Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Хатори Такаши билан учрашув бўлиб ўтди.
🚑 Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров Япония томонидан мамлакатимиз учун тақдим этилган замонавий диагностика ускуналари билан жиҳозланган махсус тиббий контейнерлар олис ҳудудларда яшовчи юртдошларимизни ҳам замонавий тиббий хизматлар билан қамраб олиш имконини бераётганлигини билдирди.
🏥 Япониянинг “Sojitz” корпорацияси билан ҳамкорликда жорий йилда давлат-хусусий шериклик асосида Самарқанд шаҳрида 800 ўринли клиниканинг қурилиши бошланиши режалаштирилган бўлиб, бу Самарқанд вилояти аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш имконини беради.
👨🏻🎓 Ушбу давлатнинг бир қанча тиббиёт олийгоҳлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, қўшма таълим дастурлари асосида тиббиёт мутахассислари тайёрланмоқда. Учрашувда тиббий таълим соҳасидаги ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
🏥 Япония томонидан “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури доирасида юртимиз тиббиёт муассасаларига замонавий тиббий асбоб-ускуналар харид қилиш учун грантлар ажратиб келинаётгани уларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21
🦠 Хитойда метапневмовирус тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият ўтган ҳафтадан бошлаб хавотирларга сабаб бўлиб келаётганди.
💬 “Ҳеч қандай фавқулодда ҳолатлар кузатилмаган. Рўйхатга олинаётган ўткир респиратор вирусли инфекциялар, шу жумладан, метапневмовирус даражаси қиш мавсуми учун кутилган чегарадан ошгани йўқ”, — дейилади ЖССТ баёнотида.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥1🤩1