group-telegram.com/Bintu_Muxtor_Aliy/230
Last Update:
#Қуръон_сабоқлари #1_пора #Бақара_сураси #Маънолари_таржимаси
БАҚАРА СУРАСИ (25-29-оятлар)
Мадинада нозил бўлган. 286 оятдан иборат.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман.
25. Иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларга улар учун остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар борлигининг хушхабарини бер. Ҳар гал уларнинг мевасидан ризқлантирилганларида: «Аввал ҳам бундан ризқлантирилган эдик», – дерлар. (У) уларга ўхшаш қилиб берилгандир. Уларга у ерда покиза жуфтлар бор ва улар у ерда мангу қолувчидирлар.
26. Албатта, Аллоҳ чивин ва ундан устунроқ нарсаларни мисол қилиб келтиришдан уялмас. Бас, иймон келтирганлар, албатта, у Роббларидан келган ҳақлигини билурлар. Аммо куфр келтирганлар: «Аллоҳ бу мисолдан нимани ирода қилди?» – дерлар. У Зот ўша билан кўпчиликни залолатга кетказар ва кўпчиликни ҳидоятга солар ва у билан фақат фосиқларнигина залолатга кетказар.
27. Улар Аллоҳнинг аҳдини боғланганидан сўнг бузадиган, Аллоҳ боғланишига буюрган нарсаларни кесадиган, ер юзида бузғунчилик қиладиган кимсалардир. Ана ўшалар, ўшаларгина зиён кўрувчилардир.
28. Қандай қилиб Аллоҳга куфр келтирасизлар? Ҳолбуки, ўлик эдингиз, У сизни тирилтирди, сўнгра сизни ўлдирадир ва яна тирилтирадир, кейин сизлар Унга қайтариласизлар.
29. У ер юзидаги барча нарсани сизлар учун яратган, сўнгра осмонга юзланиб, уларни етти осмон қилиб тўғрилаган Зотдир. Ва У ҳар бир нарсани ўта билувчидир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Тафсири ҲилолBintu Muxtor Aliy rasmiy sahifalari👇
Telegram | Youtube
@Bintu_Muxtor_Aliy
BY بنت مختار علي

Share with your friend now:
group-telegram.com/Bintu_Muxtor_Aliy/230