group-telegram.com/Otabek/11772
Last Update:
Уйингиз ўзингизники бўлиши учун тўловдан қочманг
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ОАВ вакиллари учун пресс-тур ўтказилди.
Унда "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун ижроси доирасида амалга оширилаётган хатлов ишлари ҳақида журналист ва блогерларга маълумотлар берилди
Пресс-тур давомида маҳаллалардаги хатлов жараёнлари, тўпланган обект маълумотларини дастурга киритиш ҳолатлари оав вакилларига бирма-бир кўрсатилди.
Масъуллар шу куни эгалик ҳуқуқини эътироф этиш жараёнида бир марталик тўловларни тўлаш борасида учраётган ҳолатларга ҳам тўхталишди.
"Бугунги кунда ижобий хулосалар олган 1938 нафар фуқароларга тўлов борасида смс- хабарнома юборилган бўлсада, афсуски тўловлар амалга оширилмаяпти. Натижада ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни кечикмоқда"— дейди Бошқарма бошлиғи Ғайрат Ҳамроев.
Унутманг! Тўлиқ эгалик ҳуқуқи уй-жой мулкдорларига ушбу мулкни хоҳлаган пайтда сотиш, яқинларга ҳадя қилиш ёки меросга қолдириш имконини беради.
Пресс-тур якунида эгалик ҳуқуқи эътироф этилган фуқароларга расмий ҳужжатлар тантанали равишда топширилди.