group-telegram.com/Press_Secretary_Uz/6173
Create:
Last Update:
Last Update:
Президент қандай синов ва машаққатлар пайдо бўлмасин, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, миллий бирлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, халқимизни рози қилиш йўлидан асло ортга қайтилмаслигини таъкидлади.
“Бошлаган буюк ишларимизни албатта охирига етказамиз.
Ҳеч қачон унутмайлик: биз барчамиз битта халқ, битта мамлакат, битта оиламиз! Ҳаммамизнинг тақдиримиз, келажагимиз, бахтимиз ва ютуғимиз ҳам ягона ва муштарак.
Ҳар бир ватандошимнинг ютуғи – бу менинг ютуғим, ташвиши – менинг ташвишим, деган фикр билан яшасак, ютуғимиз кўпайиб, ташвишимиз албатта камайиб боради.
Афсуски, дунёда турли таҳдид ва хатарлар кўп. Аммо уларга қарши биргаликда, бир тану бир жон бўлиб курашсак, албатта енгамиз.
Бу улуғ айёмда Янги Ўзбекистонни барпо этишдек олижаноб ишга муносиб ҳисса қўшаётган барча-барча инсонларга, меҳнаткаш, бағрикенг халқимизга миннатдорлик билдириб, чин қалбимдан таъзим қиламан.
Ҳар бир инсон, ҳар бир оилага тинчлик ва хотиржамлик, қут-барака, бахт-саодат ҳамиша ёр бўлсин!
Яшасин Ўзбекистон давлати! Яшасин Ўзбекистон халқи!”,
– деди Президентимиз нутқининг якунида.
Facebook|Instagram|X
BY Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Share with your friend now:
group-telegram.com/Press_Secretary_Uz/6173