Telegram Group & Telegram Channel
МАҲАЛЛИЙ МАҲСУЛОТЛАР БИЛАН ТЎЙИНМАГАН БОЗОРЛАР БЎЙИЧА ТАҲЛИЛ НАТИЖАЛАРИ

🖥 Рақобат қўмитаси томонидан ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлиги, маҳсулотларга бўлган эҳтиёж ҳажми ва сотилиш нархлари юзасидан таҳлил қилинди ва қуйидагилар аниқланди.
Полиэтилен гранулалари
Мавжуд ҳолат: Республикада 2 та корхона ("Uz-kor gas chemical" ва “Shurtan gaz kimyo majmuasi”) йилига 400 минг тоннадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқаради. Аммо фармацевтика учун мўлжалланган полиэтилен гранулалари ишлаб чиқарилмайди.
Импорт: 2023 йилда 5 давлатдан 1,8 минг тонна (3,3 млн доллар) фармацевтика соҳаси учун ишлатиладиган полипропилен грануласи олиб келинган. Бозор тўйинганлик даражаси — 0%.
Импорт қилинган давлатлар: Россия ва Корея.

Полипропилен гранулалари
Мавжуд ҳолат: Республикада фақат 1 та йирик корхона ("Uz-kor gas chemical") йилига 82 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаради. Фармацевтика учун махсус полипропилен ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган.
Импорт: 2023 йилда 1,7 минг тонна (2,9 млн доллар) маҳсулот олиб келинган. Бозор тўйинганлик даражаси — 0%.
Импорт қилинган давлатлар: Корея, Эрон ва Хитой.

Болалар учун мевали пюрелар
Мавжуд ҳолат: Маҳаллий ишлаб чиқариш мавжуд эмас, фақат мевали мураббо тайёрланади (24 корхона).
Импорт: 2023 йилда 23 давлатдан 1,2 минг тонна (2,9 млн доллар) маҳсулот олиб келинган. Бозор тўйинганлик даражаси — 0%.
Импорт қилинган давлатлар: Россия, Исроил ва Қозоғистон.

Алюмин бутилкалар (салқин ичимликлар ва парфюмерия учун)
Мавжуд ҳолат: Республикада 1 та корхона ("New trust world") йилига 450 кг маҳсулот ишлаб чиқаради.
Импорт: 2023 йилда 2,9 минг тонна (30,7 млн доллар) маҳсулот олиб келинган. Бозор тўйинганлик даражаси — 0%.
Импорт қилинган давлатлар: Россия, Қозоғистон ва Покистон.

Тиш пасталари
Мавжуд ҳолат: Республикада 4 та корхона йилига 181 тонна маҳсулот ишлаб чиқаради.
Импорт: 2023 йилда 6,2 минг тонна (21,6 млн доллар) маҳсулот олиб келинган. Тўйинганлик даражаси — 2,9%.
Импорт қилинган давлатлар: Хитой, Туркия, БАА ва Россия.

Майонез
Мавжуд ҳолат: Республикада 16 та корхона йилига 5,7 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаради.
Импорт: 2023 йилда 14,6 минг тонна (21,4 млн доллар) маҳсулот олиб келинган. Тўйинганлик даражаси — 28,4%.
Импорт қилинган давлатлар: Россия (асосий) ва бошқа давлатлар.

➡️ Таҳлил натижаларига кўра, фармацевтика, озиқ-овқат ва бошқа соҳаларда ишлатиладиган бир қанча маҳсулотлар бўйича маҳаллий ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятлари мавжуд. Бозорда тўйинганлик даражаси паст бўлиб, тадбиркорлар учун бу йўналишларда катта салоҳият мавжуд.

🌫 Маълумот учун: Товар бозори ҳажмида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар улуши 80 фоиздан кўп бўлганда бозор товар билан тўйинган ҳисобланади ва мазкур улуш ушбу кўрсаткичдан кам бўлганда товар билан тўйинмаган ҳисобланади.

Каналга уланиш 🔝 https://www.group-telegram.com/us/RaqobatGovUz.com

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

group-telegram.com/RaqobatGovUz/9761
Create:
Last Update:

BY Raqobat qo‘mitasi

Warning: Undefined variable $i in /var/www/group-telegram/post.php on line 260

Share with your friend now:
group-telegram.com/RaqobatGovUz/9761

View MORE
Open in Telegram

Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

The last couple days have exemplified that uncertainty. On Thursday, news emerged that talks in Turkey between the Russia and Ukraine yielded no positive result. But on Friday, Reuters reported that Russian President Vladimir Putin said there had been some “positive shifts” in talks between the two sides. Also in the latest update is the ability for users to create a unique @username from the Settings page, providing others with an easy way to contact them via Search or their t.me/username link without sharing their phone number. Anastasia Vlasova/Getty Images Pavel Durov, Telegram's CEO, is known as "the Russian Mark Zuckerberg," for co-founding VKontakte, which is Russian for "in touch," a Facebook imitator that became the country's most popular social networking site. "And that set off kind of a battle royale for control of the platform that Durov eventually lost," said Nathalie Maréchal of the Washington advocacy group Ranking Digital Rights.
from us

Telegram Raqobat qo‘mitasi
FROM American