Telegram Group & Telegram Channel
ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН ЭСЛАТМА!

✈️ Сўнгги вақтларда Рақобат қўмитасига кўп квартирали уйлар қурилиши юзасидан мурожаатлар кўпайган. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида 1700 га яқин мурожаатлар келиб тушган. Кўрилган чоралар натижасида 20 млрд сўмга яқин маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ушбу ҳолатлар юзасидан республикадаги 129 та қурувчи корхоналарнинг шартномалари таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланди:

☑️ 80 фоиз шартномада қурувчи корхоналарга қайта ҳисоб-китоб ҳуқуқ устуворлиги берилган бўлса, атиги 20 фоизда ҳар иккала тарафларга мазкур ҳуқуқлар белгиланган;

☑️58 фоиз шартномада кўрсатилган умумий майдон қурилиши якуни бўйича майдонлар орасида тафовут мавжуд бўлганда қайта ҳисоб-китоб ҳуқуқи белгиланмаган;

☑️37 фоиз шартномаларда хонадон ичида амалга ошириладиган қурилиш ишлари тўғрисида мажбуриятлар киритилмаган;

☑️ 18 фоиз шартномаларда қурувчи ва истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида бандлар киритилмаган;

☑️ 39 фоиз шартномаларда қурилиш объектининг топшириш муддати кўрсатилмаган;

☑️ 51 фоиз шартномаларда қурилиш топширилишининг ҳар бир кечиккан куни учун қурувчи томонидан тўланадиган пеня белгиланмаган;

☑️ 86 фоиз шартномаларда қурувчи ва истеъмолчи томонидан шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқи белгиланган, (шундан, 41 фоизида шартномани ҳар иккала томоннинг манфаатлари кўзланган бўлса, 59 фоизида фақатгина қурувчи корхонанинг манфаатлари кўзда тутилган) 14 фоизида эса шартномани бекор қилиш тўғрисида банд киритилмаган;

☑️ шунингдек, шартнома тузилгандан сўнг, дастлабки тўлов муддати 30 кундан ошмаслиги қайд этилган бўлса, 74 фоиз ҳолатда шартнома бир томонлама бекор бўлганда харидорга тўловни қайтариш муддати 30-180 кун ва айримларида эса 24 ойдан 36 ойгача этиб белгиланган;

☑️ 84 фоиз шартномаларда хонадонни харидор томонидан қабул қилиб олингандан сўнг, қурувчи томонидан унга кафолат муддати белгиланмаган;

☑️ Яъни кафолат муддати давомида хонадонда нуқсонлар аниқланса, қурувчи томонидан бартараф этиш мажбурияти 82 фоиз ҳолатда белгиланмаган.

🗒 “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга асосан,
🔘давлат истеъмолчиларнинг товар (иш, хизмат) сотиб олиши ва ундан фойдаланиш чоғидаги ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлаши;
🔘истеъмолчи сотувчи билан шартномавий муносабатларда қонунчиликда назарда тутилган ўз талаблари қаноатлантирилиши учун устувор ҳуқуққа эгалиги белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4732-сон қарорига мувофиқ, кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш учун жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағларини жалб қилиш фақат юридик шахс мақомига эга бўлган ҳамда улуш киритиш асосида қуриш учун маблағларни жалб этувчи қурувчиларнинг электрон рўйхатига киритилган қурувчилар томонидан амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган.

🔘Бунда, Электрон рўйхатга киритиш учун қурувчилар қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим:
🔘кўп квартирали уйларни қуриш учун белгиланган тартибда ажратилган ер участкаси ва қурилиш ишларини амалга оширишга бирламчи рухсат берувчи ҳужжатлар мавжудлиги;
🔘лойиҳа-смета ҳужжатлари ва ижобий экспертиза хулосаси мавжудлиги;
🔘техник ва муаллифлик назорати ҳамда давлат назоратини амалга ошириш бўйича тегишли шартномалар тузилганлиги ва бошқа талаблар мавжуд.

👥 Ҳурматли истеъмолчилар, уй-жой сотиб олишда қуйидагиларга эътибор беринг:
шартнома шартлари билан батафсил танишиб чиқинг;
асосий жиҳатлар (қурилиш муддатлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг ўзаро мутаносиблиги, қурилиш ва фойдаланишга топшириш муддатлари, муддатлар юзасидан жавобгарлик назарда тутилганлигини текширинг);
компаниянинг иш тажрибаси ва қурувчининг ишончлилигига ишонч ҳосил қилинг (электрон рўйхат ва “Шаффоф қурилиш” тизимида мавжудлигини очиқ манбалардан текшириш мумкин);
тўловларни фақат банк кассалари орқали амалга оширинг!

➡️ Батафсил

Каналга уланиш 🔝 https://www.group-telegram.com/us/RaqobatGovUz.com
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM

group-telegram.com/RaqobatGovUz/9795
Create:
Last Update:

BY Raqobat qo‘mitasi

Share with your friend now:
group-telegram.com/RaqobatGovUz/9795

View MORE
Open in Telegram

Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

At the start of 2018, the company attempted to launch an Initial Coin Offering (ICO) which would enable it to enable payments (and earn the cash that comes from doing so). The initial signals were promising, especially given Telegram’s user base is already fairly crypto-savvy. It raised an initial tranche of cash – worth more than a billion dollars – to help develop the coin before opening sales to the public. Unfortunately, third-party sales of coins bought in those initial fundraising rounds raised the ire of the SEC, which brought the hammer down on the whole operation. In 2020, officials ordered Telegram to pay a fine of $18.5 million and hand back much of the cash that it had raised. False news often spreads via public groups, or chats, with potentially fatal effects. Some people used the platform to organize ahead of the storming of the U.S. Capitol in January 2021, and last month Senator Mark Warner sent a letter to Durov urging him to curb Russian information operations on Telegram. Lastly, the web previews of t.me links have been given a new look, adding chat backgrounds and design elements from the fully-features Telegram Web client. "This time we received the coordinates of enemy vehicles marked 'V' in Kyiv region," it added.
from us

Telegram Raqobat qo‘mitasi
FROM American