group-telegram.com/Shayx_Hazrat/37640
Last Update:
Фақат бир нарса сизга ёрдам беради
Фараз қилинг, қиёмат қойим бўлиб сиз Аллоҳнинг ҳузуридасиз, одамлар ҳисоб-китоб қилинмоқда. Сизнинг эса гуноҳларингиз бирма-бир кўз олдингизга келяпти. Шу пайт кимдан ёрдам сўрасам деб ҳар тарафга бошингизни урасиз-у қабул қилгувчи йўқ бўлади. Шу кун сизнинг энг муҳтож кунингиз бўлади, лекин ҳеч ким ва ҳеч нарса сизга ёрдам беролмайди.
Фақат битта нарса сизга ёрдам беради, биласизми у нима?
У Саломат қалбдир.
Куфр, ширк, нифоқ, ҳасад, ужб, ғийбат ва бошқа қалб касалликларидан пок бўлган қалбгина сизга ёрдам беради.
«У кунда на молу- давлат ва на бола-чақа фойда бермас. Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)». ”Шуъаро” сураси, 88–89- оятлар.
Қани айтин-чи, сиз бир кунда неча марта Аллоҳдан қалбингизни куфр, ширк, ҳасаддан тозалашини ва сизга саломат қалб беришини сўраяпсиз?!..
Айман Ёғий
🕷Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? 👉ЖАВОБ:
BY ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Share with your friend now:
group-telegram.com/Shayx_Hazrat/37640